الثَّالِثُ مَا اُضْمِرَ عَامِلُهُ عَلَى شَرِيْطَةٍ التَّفْسِيْرِ
Таржима: Учинчиси шундай “мафъулу биҳ”ки тафсир шарти билан уни омили измор қилинади яъни тақдирда (ташлаб юборилади).
Шарҳ: Измор музмарни маъноси яширин дилда бўлади. Аммо бу ерда уни тақдир деб олдик. Мафъулу биҳни омилини вожиб равишда ҳазф қилиш ўринларидан учинчиси шундай мафъулу биҳки, уни омили тафсир шарти билан измор қилинади яъни, ташлаб юборилади.
وَهُوَ كُلُّ اسْمٍ بَعْدَهُ فِعْلٌ أَوْ شِبْهُهُ مُشْتَغِلٌ عَنْهُ بِضَمِيْرِهِ أَوْ مُتَعَلِّقِهِ بِحَيثُ لَوْ سُلِّطَ عَلَيْهِ هُوَ أَوْ مُنَاسِبُهُ لَنَصَبَهُ
Таржима: У (яъни, тафсир шарти билан омили тақдир қилинадиган мафъулу биҳ) шундай исмки, ундан сўнг феъл ёки шибҳи феъл келиб, ўша исмдан фориғ бўлиб, уни замирига ёки мутааллиқига машғул бўлса, агар мазкур феъл ёки шибҳи феълни ўзи ёки муносиби ўша исмга омил қилинса (ҳукм берилса) албатта ўша исмни насб қилади.
Шарҳ: Қарийна қоим бўлганда яъни далил топилганда мафъулу биҳни омили вожиб равишда ҳазф бўлиш ўринларидан учинчиси шундай мафъулу биҳки, уни омили тафсир шарти билан измор (тақдир) қилинади.
Масалан زيدا ضربته да ضربت феъл фоиъли билан زيدا дан фориғ бўлиб, уни замирига машғул бўлмоқда. Аммо шундай бўлсада ضربته феъл фоъил ва мафъулу биҳ ҳаммаси бир бўлиб, زيدا дан олдин музмар феълга муфассир бўлиб, уни музмарлигига ҳам қарийна бўлмоқда. Шунда زيدا дан олдинги маҳзуф музмар феълни муфассар, дейилади. زيدا дан кейинги феълни эса муфассир, дейилади. Муфассар феълни вожиб равишда ҳазф қилишни сабаби шулки, агар уни ҳазф қилинмаса муфассар билан муфассир жамъ келади. Шундан сақланиш учун ҳазф қилинади. Матнда لو سلط عليه هو أو مناسبه لنصبه ибора келган. Агар ўша исмга муфассир феъл ёки шибҳи феълни нақд ўзи ёки муносиби ва лозим қулувчиси омил қилинса ўша исмни насб қилади. Юқоридаги ضربته زيدا мисолида زيدا га муфассир феълни нақд ўзини мусаллат қилинса, шунда زيدا ни мафъулу биҳи қилиб, насб қилади. Бу матнда келган тўрта мисолни биринчисидир. Қолган учтасида эса феъл ёки шибҳи феълни муносибини мусаллат қилиш мумкин. Муносиби деганда, уни муродифи ва лозим қилгувчиси тушунилади.
مِثْلُ زَيْدًا ضَرَبْتُهُ
Бу биринчи мисолни шарҳи ўтди.
Иккинчи мисол:
وَزَيْدًا مَرَرْتُ بِهِ
مررت به феъл фоъил ва жар мажрур мутааллиқ مررت га бўлади. Ҳаммаси муфассир бўлиб, زيدا ни мафъули биҳи қилиб насб қилгувчи муфассар феълни маҳзуфлигига қарийнадир.
Аммо ушбу مررت муфассир феълни нақд ўзини زيدا га мусаллат яъни омил қила олмайсан, чунки مررت به лозим феълдир. Шу боисдан ушбу феълнинг муродифи, мутааддий феълни мусаллат (омил) қилинади. Ушбу феъл эса جاوزت дир.
Учинчиси:
زيدا ضربت غلامه
бўлиб, бу мисолда исмдан кейин келган феъл ضربت феъли ушбу исмни мутааллиқини замирига амал қилмоқда. Бу мисолда ضربت غلامه феъл фоъил мафъул ва музоф ҳамда музофун илайҳи زيدا дан олдин маҳзуф феълга қарийнадир. Лекин бу феълни нақд ўзини ёки муродифини омил қилиб бўлмайди. Фақатгина ўша феъл маъносининг лозимини омил қила оласан. Маъносининг лозими эса آهنت дир, яъни ғуломни урмоқлик. Саййидни хўрланишига сабаб бўлади.
Тўртинчиси: وَزَيْدًا حُبِسْتُ عَلَيهِ
Бу мисолда ҳам حبست عليه ўзидан олдинги мансуб исмни маҳзуфлигига қарийна бўлиб, уни тафсир қилиб келмоқда. Ўша маҳзуф феъл муфассир феълнинг маъносини лозимидир. Яъни لابست дир, чунки Зайд туфайли ҳибсга тушиш Зайд билан алоқадорлигини лозим қилади яъни, билдиради.
يُنْصَبُ بِفِعْلٍ مُضْمَرٍ يُفَسّرُهُ مَا بَعْدَهُ
Таржима: Бу юқоридаги мисолларда زيدِ ушбу исмдан сўнг келувчи муфассир феъл туфайли муфассар бўлувчи муқаддар феъл билан насб қилинади.
أيْ ضَرَبْتُ وَجَاوَزْتُ وَآهَنْتُ وَلاَبَسْتُ
Яъни урдим, ўтдим, хорладим ва шерик бўлдим.
Шарҳ: Аввалги мисолда, мафъулу биҳини насб қилувчи маҳзуф феъл ضربت дир. Тақдири калом ضربت زيدا ضربته زيدا ни насб қилувчи маҳзуф феъл, яъни муфассир феъл ضربت дир. Уни муфассири زيدا дан кейин келган муфассир феъл иккинчи ضربت дир. Иккинчи ضربت ни борлиги учун биринчи ضربت измор қилинди. Яъни муқаддар қилинди. Қолган уч мисолимиз ҳам шунга қиёсдир. Иккинчи мисолда مررت ни муродифи جاوزت муқаддардир. Каломни тақдири جاوزت زيدا مررت به дир. Учинчи мисолда آهنت феъли ضربت غلامه ни муфасаридир. Чунки ғуломни урмоқлик сайидини иҳонатини лозим қилади. Тўртинчи мисолда эса لابست феъли حبست عليه ни муфассаридир. Чунки Зайд туфайли маҳбус бўлишлик у билан алоқаманд эканлигига далилдир.
وَيُخْتَارُ الرَّفْعُ بِالإبْتِدَاءِ عِنْدَ عَدَمِ قَرِيْنَةٍ خِلاَفِهِ
Таржима: Рафъни зиддига қарийна мавжуд бўлмаса мазкур исм ибтидо сабабидан рафъ қилиниши ихтиёр қилингандир.
أَوْ عِنْدَ وُجُودِ أَقْوَى مِنْهَا
Таржима: Рафъни қарийнаси насбни қарийнасидан қувватлироқ бўлганда ҳам мазкур исмни рафъи ихтиёр қилингандир.
Шарҳ: Масалан زيد ضربته бу таркибда ҳам насбни ва ҳам рафъни қарийнаси мавжуддир. Чунки زيد ни мубтадо билан рафъ ҳамда мафъулу биҳ билан насб қилиш мумкин. Аммо рафъ билан бўлганда уни хилофига қарийна топилмагани учун ҳазф лозим келмайди. Шу боисдан рафъ ихтиёр қилингандир.
كَأَمَّا مَعَ غَيْرِ الطَّلَبِ
Таржима: Ғойри талаб билан бўлган اما каби.
Шарҳ: Мазкур исмга кирувчи исм шундай феъл билан бирга бўлиши керакки, ўша феъл мазкур исмни замири билан машғул бўлиб, ғойри талаб билан бўлиши керак. Яъни, амр, наҳий ва истифҳом бўлмаслиги керак.
Масалан لقيت القوم واما زيد فأكرمته қавм билан мулоқот қилдим ва аммо Зайдни ҳурмат қилдим. Бу мисолда اما рафъни қарийнасидирки, у кўпинча жумлаи исмияга киради. Насбни қарийнаси эса жумлаи феълийяга атф бўлмоқлигидир. Бу ерда рафъни қарийнаси қувватлироқдир. Чунки агар рафъ билан, ўқилса ҳеч қандай ҳазф лозим келмайди. Шу сабаб рафъни қарийнаси қувватлироқдир. Агар насб билан ўқилса ҳазф лозим келади.
وَإِذَا لِلْمُفَاجَأَةِ
Худди шунингдек اذا муфожаат яъни, тўсатдан учун бўлса ундан кейин келадиган исмни ҳам рафъи ихтиёр қилингандир.
Масалан خرجت فإذا زيد يضربه عمرو. Ташқарига чиқиб қарасам Амр Зайдни урмоқда. Бу мисолда إذا муфожаа زيد ни рафъ ўқилишига қарийнадир. Жумлаи феълийяни жумлаи феълийяга атфи эса زيدا ни насб ўқилишини қарийнасидир.
Аммо рафъни қарийнаси қувватлироқдир. Чунки ҳазф лозим келмайди.
وَيُخْتَارُ النَّصْبُ بِالعَطْفِ عَلَى جُمْلَةٍ فِعْلِيَّةٍ للتَّنَاسُبِ
Таржима: Мазкур исмни мутаносиблик учун жумлаи феълийяга атф сабабли насб қилмоқ ихтиёр қилингандир.
Шарҳ: Масалан خرجت فزيدا لقيته ташқарига чиқдим ва Зайдни учратдим, خرجت феъл фоъил, (فا) атф ҳарфи, زيدا маҳзуф феълни мафъул биҳисидир. Тақдири калом فلقيت زيدا لقيته, иккинчи لقيت маҳзуф феълни муфассиридир. Бу ерда рафъни қарийнаси ҳам насбни қарийнаси ҳам мавжуддир. Лекин насбни қарийнаси қуватлироқдир. Чунки жумлани мутаносиблиги ҳам муҳимдир.
وَبَعْدَ حَرْفِ النَّفْيِ وَالإسْتِفْهَامِ وَإِذَا الشَّرْطِيَّةِ وَحَيْثُ
Таржима: Худди шунингдек мазкур исм нафий ҳарфидан ва истифҳом ҳарфидан إذا шартийядан ва حيث дан ва феъли амр ва наҳийдан кейин келса, уни насб ўқишлик ихтиёр қилингандир.
Шарҳ: Бу ердаги нафий ҳарфидан мурод ما ва لا ва ان дир. Масалан: ما زيدا ضربته бу каломнинг тақдири ما ضربت زيدا ضرته الا تأديبا дир. Бу ўринда زيدا нинг насби ихтиёр қилинган. Чунки нафий ҳарфлари феълга киради.
Юқорида истифҳом ҳарфидан кейин дедик. Масалан أزيدا ضربته каломнинг тақдири اضربت زيدا ضربته дир. Бу мисолда ҳам زيدا нинг насб бўлиши ихтиёр қилинганд Чунки истифҳом ҳарфлари феълга киради. Ва яна юқорида وإذا шартийядан кейин дедик. Масалан إذا عبد الله تلقيته فاكرمه, бу каломнинг тақдири إذا تلقى عبد الله تلقيته فاكرمه дир. Бу мисолда ҳам عبد الله исмни насб ўқишлик ихтиёр қилинган. Чунки إذا шартийя феълга киради.
حيث дан кейин дедик. Масалан حيث زيدا تجده فاكرمه, каломнинг тақдири حيث تجد زيدا تجده فاكرمه дир. Бу мисолда ҳам زيدا ни насб ўқишлик ихтиёр қилинган. Чунки حيث калимаси ҳам феълга киради.
وَفِي الأَمْرِ وَالنَّهْيِ
Худди шунингдек мазкур исм амрдан ва наҳийдан олдин келса унинг насб бўлиши ихтиёр қилинган.
Масалан زيدا اضربه, каломнинг тақдири اضرب زيدا اضربه дир. Бу мисолда ҳам زيدا нинг насб бўлиши ихтиёр қилинган. Агар زيد рафъ билан ўқиб زيد اضربه десак, жумлаи иншоийя яъни, اضربه мубтадони хабари ўрнига тушади. Ваҳоланки бу раво эмас.
إذْ هِيَ مَوَاقِعُ الفِعْلِ
Таржима: Юқоридаги мисолларни барчасида мазкур исмни насб бўлиши ихтиёр қилинган. Чунки булар феъл воқеъ бўладиган ўриндир.
وَعِنْدَ خَوْفِ لَبْسِ الْمُفَسِّرِ بِالصِّفَةِ
Таржима: Муфассир феъл билан сифат ноаниқ бўлиши хавфи бўлганида ҳам мазкур исмни насб билан ўқишлик ихтиёр қилинган.
Шарҳ: Мазкур исм агар рафъ билан ўқилса феъл мазкур исмни насб ҳолида муфассир бўлади. Агар мазкур исм рафъ билан ўқилса феъл эса сифатга ноаниқ бўлиб, маъно эса фосид бўлади.
مِثْلُ إِنَّا كُلَّ شَئٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ
Таржима: Аллоҳ таолонинг сўзидаги “Биз ҳамма нарсани ўлчов билан халқ қилдик” оятида каломнинг тақдири انا خلقنا كل شئ خلقناه بقدر. Агар كل ни рафъ билан ўқисак насб ҳолатидаги муфассир شئ- خلقت ни сифати бўлиши эҳтимоли бор бўлади. Бу ҳолда маъно қуйидагича бўлади. Махлуқ сифатли ҳар бир нарсани ўлчов билан биз яратдик. Бу ерда Аллоҳ таолодан бошқа холиқ борлиги таваҳҳум қилинади. Бу маъно фосид бўлиб, мўътазила мазҳабининг эътиқодига мувофиқдир. Чунки улар бандасини, барча ёмонликларини холиқи деб эътиқод қиладилар.
وَيَسْتَوِى الأَمْرَانِ فِي مِثْلِ زَيْدٌ قَامَ وَعَمْرًا أَكْرَمْتَهُ
Таржима: زيد قام وعمرو اكرمته таркибида рафъ ва насб баробардир.
Шарҳ: زيد قام да زيد мубтадо ва قام феъл, фоъили мустатир билан мубтадони хабари бўлиб, “жумлаи кубро”дир. قام эса феъл фоъил билан “жумлаи суғро”дир.
Агар وعمرو اكرمته жумласининг жумлаи кубро زيد قام га атф қилсак, عمرو- وعمرو اكرمته ни рафъ билан ўқилади. Ва агар وعمرو اكرمته ни жумлаи суғро яъни жумлаи феълийя قام га атф қилсак زيدا ни насб билан ўқилади. Ва тақдири اكرمت زيدا اكرمته бўлади. Бу мисолда рафъни насбдан, насбни эса рафъдан қувватлироқ қарийналари йўқдир.
وَيَجِبُ النَّصْبُ بَعْدَ حَرْفِ الشَّرْطِ وَحَرْفِ التَّحْضِيضِ
Таржима: Мазкур исмни шарт ҳарфидан ва тарғиб ҳарфидан сўнг насб ўқилиши вожибдир.
Шарҳ: Шарт ҳарфи ان ва لو дир. Таҳзиз (тарғиб) ҳарфи эса الا، لولا، هلا ва لو، ما дир. Мазкур исмни насб ўқилишини вожиблиги ушбу ҳарфларни феълга лафзан ёки тақдиран киришини вожиблигидадир.
مِثْلُ إنْ زَيْدًا ضَرَبْتَهُ ضَرَبَكَ
Масалан, каломнинг тақдири ان ضربت زيدا ضربته ضربك дир. Агар Зайдни урсанг у ҳам сени уради.
وَاَلاَّ زَيْدًا ضَرَبْتَهُ
Каломнинг тақдири الا ضربت زيدا ضربته бўлади. Маъноси нима учун Зайдни урмадинг?
وَلَيْسَ مِثْلُ اَزَيْدٌ ذُهِبَ بِهِ مِنْهُ
Бу таркиб ما اضمر عامله على شريطه التفسير дан эмас.
فَالرَّفْعُ لاَزِمٌ
Мазкур исм زيد нинг рафъи лозимдир. Чунки истифҳом ҳамзасидан кейин келмоқда. Ва زيدا ни насби мухтордир.
Аммо бу таркиб ما اضمر عامله على شريطة التفسير бобидан эмас. Чунки ذهب ни زيد га омил қилинса Зайдни насб қилолмайди. Зеро ذهب аввало мажҳулдир. Иккинчидан лозим феълдир.
وَكَذَلِكَ كُلُّ شَيْءٍ فَعَلُوهُ فِي الزُّبُرِ
Ушбу таркиб ҳам ما اضمر عامله على شريطة бобидан эмас. Маъноси, бажарган ҳамма амаллари номаи аъмолида ёзилгандир. Агар فعلوا في الزبر га мутааллиқ бўлса, уни маъносини фасод бўлиши зоҳирдир. فعلوا كل شيء في الزبور бўлади. Ҳамма нарсани Зубурда қилдилар бўлади. Бу ерда асло ундай эмас. Аммо Кироман котибин номли фаришталар амалларини номаи аъмолларига олиб бориб, ёзиб қўядилар. Ва агар في الزبر ни شيء ни сифати қилинса, унда маъноси, сифати Забурда собит бўлиб, ҳамма нарсани бажарган бўлади. Бу ҳам раво эмас. Мақсад эса, улар ҳар нарсани бажардилар. У эса Забурдадир. Демак уни рафъ билан ўқиш лозим бўлади. شيء فعلوه ни сифати ва في الزبر ни эса уни хабари деб ўқимоқ керак. Шунда мақсад қилинган маъно ҳосил бўлади.
وَنَحْوُ: الزَّانِيَةُ وَالزَّانِي فَاجْلِدُوا كُلَّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا مِائَةَ جَلْدَةٍ. الفَاءُ بِمَعْنَى الشَّرْطِ عِنْدَ الْمُبَرَّدِ وَجُمْلَتَانِ عِنْدَ سِيْبَوَيْهِ
Таржима: Шайх Мубарррад наздиларида, ушбу Аллоҳ таолонинг сўзидаги каби жумлалардаги (فا) шарт маъносидадир. Шайх Сибавайҳ наздларида эса ушбу оят икки жумладир.
Шарҳ: الزانية والزاني فاجلدوا ва السارق والسارقة فاقطعوا оят
ما اضمر عامله على شريطة التفسير тафсир шарти билан мафъулу биҳни ташламоқ бобидандир. Насб ўқишлик ихтиёр қилинган. Чунки бунда муфассир амр феълидир.
Аммо етти қироат соҳиблари иттифоқ қилган ҳолда рафъ билан ўқиганлар. Лекин иттифоқлари маржуҳ кўриниш билан жоиз эмас. Оятларни бу бобдан чиқариш учун уларни таъвил қилишга эҳтиёж тушди. Шайх Мубаррад қуйидагича таъвил қилдилар. فجلدوا ва فاقطعوا даги (فا) жазо ҳукмидаги (فا) дир. Демак (فا) дан кейин келган феъл (فا) дан олдин келган исмга амал қила олмайди. Шу боисдан уни ўзидан олдин келган исмга омил қилиб бўлмайди. Шу боисдан ما اضمر عامله على شريطة التفسير бобидан эмас. Сибавайҳ эса бу оятни икки жумла деганлар. Яъни биринчи жумла [حكم] الزانية والزاني - في ما يتلى عليكم بعد. Демак ушбу жумлани хабари музофи маҳзуф мубтадодир. فاجلدوا иккинчи жумладир. (فا) эса, сабабийядир. ان ثبت زناهما فاجلدوا яъни агар икковларидан зино собит бўлса дарра уринглар. Бу ерда ваъда қилинган ҳукмни баёни учундир. Демак иккинчи жумладаги феъл فاجلدوا биринчи жумладаги исм الزانية га амал қила олмайди. Шу сабабдан бу таркибни ما اضمر عامله على شريطة التفسير тафсир шарти билан омили музмар (ташланган) мафъулу биҳи бобидан ҳисобланмайди.
وَاِلاَّ فَالْمُخْتَارُ النَّصْبُ
Таржима: Агар ундоқ бўлмаса насб мухтордир.
Шарҳ: Яъни (فا) шарт маъносида бўлмаса, Мубаррадни мазҳаби бўйича ва Сибавайҳ мазҳаби бўйича оят икки жумла бўлмаса исмни насб ўқилиши мухтор бўлар эди. Аммо етти қироат соҳибларидан ҳеч бири насб билан ўқимаганлар. Демак бу таъвил дуруст эмас экан.