19-дарс: Таҳзир

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 104–106-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الرَّابِعُ التَّحْذِيرُ وَهُوَ مَعْمُولٌ بِتَقْدِيرِ اِتَّقِ تَحْذِيرًا مِمَّا بَعْدَهُ أَوْ ذُكِرَ الْمُحَذَّرُ مِنْهُ مُكَرَّرًا

Таржима: Мафъулу биҳ омилини вожиб равишда ҳазф бўлиши ўринларидан тўртинчиси таҳзирдир. Бу ўринда феълни ҳазф бўлишини вожиблиги вақтни тиғизлигидадир. Таҳзир сўзи луғатда “қўрқитмоқ”, деган маънони англатади. Истилоҳда эса маҳзуф اتق ни маъмулидир. Бу эса икки қисмдир.

Биринчиси: اتق бўлиб, тақдири билан мансубдир. Яъни اتق лафзи билан ундан кейин келадиган нарсани қўрқитилган.

Иккинчиси: муҳаззар минҳу (қўрқитилган нарса) муқаррар бўлган муқаддар اتق билан мансубдир.

نَحو: إِيَّاكَ وَالأَسَدَ

Таржима: Ўзингни шердан ва шерни ўзингдан узоқлаштиргин.

Шарҳ: Тақдири калом اتق نفسك من الأسد дир. Афсуски вақтнинг тиғизлигидан ушбу каломдан اتق ва نفس ҳамда من ни ҳазф қилиб, муттасил замир (ك) ни мунфасил замир (اياك) га бадал қилинди اياك والأسد бўлди.

وَإِيَّاكَ وَأنْ تَحْذِفَ

Тақдири калом ،اتق نفسك وان تحذف қуённи асо билан урмоқ, сўзи ҳазф қилинди. Ўзингни қуённи асо билан урмоқликдан ва қуённи асо билан урмоқликни ўзингдан узоқлаштирган. Бу икки мисол биринчи хил таҳзирдандир. Бу мисолда ҳам завоидларни ҳазф қилинди. Иккинчи хил таҳзир эса

وَالطَّرِيقَ الطَّرِيقَ

тақдири калом اتق الطريق ўзингни эҳтиёт қилгин, йўл хатарлидир, деган маънода. Бу ерда ҳам феълни ҳазф қилинди. Чунки вақт зиқ ва фурсат йўқдир. Лекин шуни билмоқ керакки, биринчи мисолда اتق феълидан بعد муносиброқдир. Ва иккинчи мисолда буни акси муносибдир. Чунки اتقيت زيدا من الأسد Зайдни шердан қўрқитдим дейилмайди. Балки, Зайдни шердан узоқлаштирдим, дейилади.

وَتَقُولُ إِيَّاكَ مِنَ الأَسَدِ وَمِنْ أَنْ تُحْذَفَ وَإِيَّاكَ أنْ تَحْذِفَ بِتَقْدِيرِ مِنْ وَلاَ تَقُولُ إِيَّاكَ الأَسَدَ لامْتِنَاعِ تَقْدِيرِ مِنْ

Таржима: Биринчи навъ таҳзирда إياك من الأسد ва إياك من ان تحذف ва من ни тақдир қилиб, إياك ان تحذف ҳам дея оласан. Аммо إياك الأسد дея олмайсан. Чунки сариҳ (очиқча бўлган) исмдан жор ҳарфи бўлмиш من ни ҳазф қилиш ман этилгандир.

Шарҳ: Биринчи навъ мисолимиз إياك والأسد ва إياك وان تحذف эди. Ушбу икки мисолда отифа (واو) ўрнига من ишлатсак ҳам бўлади. إياك من الأسد ва إياك من ان تحذف яъни отифа вов ўрнига жор ҳарфи من билан إياك من ان تحذف да эса من ни тақдир қилиб, إياك ان تحذف демоқлик жоиздир. Лекин من ҳарфини ҳазф қилиб, إياك الأسد деб бўлмайди. Чунки من ҳарфини сариҳ (очиқча бўлган) исмдан ҳазф қилмоқ ман этилган.