الْمَفْعُولُ فِيْهِ وَهُوَ مَا فُعِلَ فِيهِ فِعْلٌ مَذْكُورٌ مِنْ زَمَانٍ أوْ مَكَانٍ
Таржима: Мафъулу фийҳ шундай замон ва макон исмдирки, ўша замонда ва маконда муқаддар ёки малфуз бўлган мазкур феъл бажарилган бўлади.
وَشَرْطُ نَصْبِهِ تَقْدِيرُ فِي
Таржима: Мафъулу фийҳни насб бўлиши шарти унда في ни муқаддарлигидир.
Шарҳ: Агар في малфуз бўлса ўша исм яъни, мафъулу фийҳ мажрур бўлади.
وَظُرُوفُ الزَّمَانِ كُلُّهَا تَقْبَلُ ذَلِكَ
Таржима: Замон зарфларини ҳаммаси хоҳ у мубҳам бўлсин хоҳ у муайян бўлсин في тақдири билан насбни қабул қилади. صمت دهرا ва افطرت اليوم каби.
وَظُرُوفُ الْمَكَانِ إِنْ كَانَ مُبْهَمًا قَبْلَ ذَلِكَ
Таржима: Макон зарфлари мубҳам (яъни чегараланмаган) бўлса насбни қабул қилади.
Масалан: جلست خلفك.
وَإِلاَّ فَلاَ
Таржима: Агар макон исмлари мубҳам бўлмаса яъни, маҳдуд бўлса في тақдири билан насбни қабул қилмайди. Масалан: جلست في المسجد масжидда ўтирдим. Ўтирган макон маҳдуд яъни чегаралангандир.
وَفُسِّرَ الْمُبْهَمُ بِالْجِهَاتِ السّتِّ
Таржима: Мубҳам исмлар олти жиҳат билан тафсир қилинган.
Шарҳ: Баъзи наҳв олимлари мубҳам маконни олти жиҳат билан тафсир қилганлар.
Улар: تحت، فوق، شمال، يمين، خلف، أمام
Буларни мубҳамлиги шундаки, уни чегараси аниқ эмас.
وَحُمِلَ عَلَيْهِ عِنْدَ وَلَدَى وَشِبْهُهُمَا لاَ بِها مَهْمَا
Таржима: Мубҳамликни бир навъи мавжудлиги сабабидан عند ва لدى ва шу кабиларни ҳам мубҳамотга юкладилар.
وَلَفْظُ مَكَانٍ لِكَثْرَتِهِ
Таржима: Худди шунингдек مكان лафзини истеъмоли кўплигидан мубҳам маконга юклаганлар.
Масалан: حبست مكانك
وَمَا بَعْدَ دَخَلْتُ عَلَى الأَصَحِّ
Таржима: Худди шунингдек دخلت дан кейин келадиган нарсани ҳам саҳиҳ мазҳаб билан мубҳам маконга ҳамл қилдилар.
Шарҳ: Масалан الدار- دخلت الدار мубҳам макон эмас. Аммо касирул истеъмол (яъни, кўп ишлатилгани) сабабидан саҳиҳ мазҳаб бўйича уни мубҳам маконга ҳамл қилиб, насб ўқиганлар. Ғойри саҳиҳ мазҳаб бўйича دخلت ни мутаъаддий ва الدار ни мафъулу биҳ ўқиганлар. Аммо кучли фикр мафъулу фийҳидир.
وَيُنْصَبُ للعَامِلِ مُضْمَرٍ وَعَلَى شَرِيطَةِ التَّفْسِيرِ
Таржима: Мафъулу фийҳи музмар (муқаддар) омил билан ва шунингдек, тафсир шарти билан музмар омил орқали ҳам мансуб бўлади.
Шарҳ: Мафъулу фийҳи худди мафъулу биҳи каби музмар омил билан мансуб бўлади. Масалан, биров қачон сафар қилдинг деса سافرت يوم الجمعة дейсан. Худди шунингдек, мафъулу фийҳини ҳам омили тафсир шарти билан музмар бўлади. Бу эса мафъулу биҳда маълум бўлган эди.
يوم الجمعة صمت فيه тақдири калом صمت يوم الجمعة صمت فيه бўлади.
Жума куни рўза тутдим.