الْمَفْعُولُ لَهُ هُوَ مَا فُعِلَ لأَجْلِهِ فِعْلٌ مَذْكُورٌ مِثْلُ ضَرَبْتُهُ تَأْدِيبًا وَقَعَدْتُ عَنِ الْحَرْبِ جُنْبًا خِلاَفًا للزَّجَّاجِ فَإنَّهُ عِنْدَهُ مَصْدَرٌ
Таржима: Жумҳур наҳв олимлари шайх Зужожга хилоф равишда мафъулу лаҳу шундай исмки, ўша исмни ҳосил қилиш учун мазкур феъл бажарган бўлиши керак, дейишган. Дарҳақиқат Зужож наздида эса мафъулу лаҳу лафзи бўлак мафъулу мутлақдир.
Шарҳ: Мазкур феъл лафзан бўлиши ҳам тақдиран бўлиши ҳам мумкин. Бу эса икки қисмдир.
Биринчиси: Шундай мафъулу лаҳуки у феълдан пайдо бўлади ва ўша феълга сабаб бўлади. Масалан ضربته تأديبا таъдиб зарбга сабаб бўлади. Бу қисмни феълнинг асосий иллати ва фоиълнинг мақсади, дейилади.
Иккинчиси: Феълдан олдин ҳосил бўлади ва ўша феълнинг бажариш учун фоъилга боис (ундовчи) бўлади.
Масалан: جنبا- قعدت عن الحرب جنبا қўрқоқликдир. У қуъуддан олдин ҳосил бўлган эди. Иккови ҳам фоъилни феълини бажаришга киришиш учун иллат бўлишда шерикдир. Кўпчилик наҳв олимлари наздида мафъулу лаҳу алоҳида собитдир. Аммо Зужож наздида лафзи бўлак мафъулу мутлақдир. Лекин жумҳурнинг сўзи тўғрироқдир. Чунки мафъулу лаҳудан иллатни маъноси мафҳум бўлади. Агар масдар тақдир қилинса иллатнинг маъноси мафҳум бўлмайди.
وَشَرْطُ نَصْبِهِ تَقْدِيرُ اللاَّمِ
Таржима: Мафъулу лаҳуни насб бўлишини шарти ломни тақдиридир.
Шарҳ: Мафъулу фийҳида (في) ни тақдири қанчалик мўътабар бўлса мафъулу лаҳуда ҳам (ل)ни тақдири шунчалик мўътабардир. Агар (ل) малфуз бўлса, мафъулу лаҳу мажрур бўлади.
وَإِنَّمَا يَجُوزُ حَذْفُهَا إِذَا كَانَ فِعْلاً لِفَاعِلِ الفِعْلِ الْمُعَلَّلِ بِهِ وَمُقَارِنًا لَهُ فِي الوُجُودِ
Таржима: Ҳар қачон мафъулу лаҳу ушбу мафъулу лаҳуга сабаб бўлувчи феъл фоъилни феъли бўлиб, яна ушбу мафъулу лаҳу вужудда мазкур феълга муқорин бўлса, мафъулу лаҳудаги ل ни ҳазфи жоиз бўлади.
Шарҳ: Ҳар қачон мафъулу лаҳу билан унинг омилини фоъили муттаҳид (бир нарса) бўлса ҳам шундайдир. Масалан ضربته تأديبا да ضرب билан تأديبا нинг фоъили ягона шахс мутакаллимдир. Шу билан бирга ضرب билан تأديبا ни вақти ҳам бирдир. Демак бундай мафъулу лаҳуни (ل)ини ҳазф қилмоқ жоиздир. Лекин جئتك لاكرامك إياي бу мисолда мафъулу лаҳуни (ل) ломини ҳазф қилиш жоиз эмас. Чунки اكرام мухотабни ва مجيئ мутакаллимнинг феълидир. Худди шуниндек қуйидаги мисолда (ل) ни ҳазф қилиб бўлмайди.
جئتك اليوم لاكرامي غدا. Чунки اكرام ва مجيئ замонда бир бирига яқин эмас.