22-дарс: Мафъулу маъанинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 110–111-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الْمَفْعُولُ مَعَهُ هُوَ مَذْكُورٌ بَعْدَ الوَاوِ لِمُصَاحَبَةِ مَعْمُولٍ فِعْلٍ لَفْظًا أَوْ مَعْنًى

Таржима: Мафъулу маъа шундай исмдирки, у лафзда ёки маънода келган феълни маъмули билан (мусоҳиб) бирга бўлиш учун маъа маъносидаги (واو) дан кейин мазкур бўлади.

Шарҳ: Масалан استوى الماء والخشبة. Бу мисолимизда استوى феъл лафзда келган маъмул, الماء феълни фоъилидир. (واو) эса “бирга” маъносидадир, الحسبة эса мафъулу маъадир. Чунки маъа маъносидаги (واو) дан кейин келиб, феълнинг маъмули билан бирга бўлмоқда. كفاك وزيدا бу мисолимизда كفى феъл маъмули (ك) мафъулу биҳи واو) وزيدا) маъа маъносида, زيدا эса мафъулу маъадир. Бу икки мисолда феъл лафзан келган مالك وزيدا бу мисолда феъл маънавийдир. Тақдири калом ما تصنع وزيدا бўлади.

فَإِنْ كَانَ الفِعْلُ لَفْظًا وَجَازَ العَطْفُ فَالْوَجْهَانِ نَحْوُ جِئْتُ أَنَا وَزَيْدٌ وَزَيْدًا

Таржима: Агар феъл лафзда бўлса ва вовдан кейин келган иборани вовдан олдинги иборага атфи жоиз бўлса, бундай таркибда икки кўриниш жоиздир.

Шарҳ: Масалан جئت أنا وزيد وزيدا ушбу мисолимизда جئت أنا وزيد деб زيد ни муттасил замирдан мунфасил бўлган أنا га атф қилиб рафъ ўқишлик ҳам жоиздир. Ёки جئت أنا وزيدا деб زيدا ни мафъулу маъа қилиб насб ўқишлик ҳам жоиздир.

وَاِلاَّ تَعَيَّنَ النَّصْبُ مِثْلُ جِئْتُ وَزَيْدًا

Таржима: Агар атф жоиз бўлмаса насб тайинланади. Масалан: جئت وزيدا, бу мисолда феъл лафзий бўлган. Лекин вовдан кейинги исмни вовдан олдинги муттасил замирга атф қилиш мумкин эмас. Чунки муттасил замир калимани бир жузъидир. У мунфасил замир билан мустақил бўлмаган. Каломда маътуф билан маътуф алайҳи ўртасида фосила бўлмаганлиги учун атф қилиш мумкин эмас.

وَإِنْ كَانَ مَعْنًى وَجَازَ العَطْفُ تَعَيَّنَ العَطْفُ مِثْلُ مَا لِزَيْدٍ وَعَمْرٍو وَاِلاَّ تَعَيَّنَ النَّصْبُ مِثْلُ: مَالَكَ وَزَيْدًا وَمَا شَأْنُكَ وَعَمْرًا لأَنَّ الْمَعْنَى مَا تَصْنَعُ

Таржима: Агар феъл лафзда эмас маънода бўлиб, атф жоиз бўлса атф тайин бўлади. Масалан ما لزيد وعمرو каби. Агар атф жоиз бўлмаса насб тайинланади. Масалан ما لك وزيدا ва ما شأنك وعمرا. Чунки маъноси ما تصنع дир.

Шарҳ: Агар феъл маънавий бўлиб, вовдан кейин келган нарсани вовни олдидаги нарсага атф қилмоқ жоиз бўлса бу ҳолда атф мутааййин бўлади. Масалан ما لزيد وعمرو тақдири калом أي شئ ثبت لزيد مع عمرو. Зайд билан Амрга нима бўлди ўзи, ёки ما يصنع زيد مع عمرو Зайд Амрга нима қилди ўзи. Бу ерда Амр Зайдга маътуф бўлиб, мажрур бўлмоқда. Амр мафъулу маъа бўлиб, мансуб бўла олмайди. Чунки маънавий феъл амалда заиф бўлади. Ва шу билан бирга у муққаддар бўлади. Атф зоҳир нарсадир. Демак зоҳир нарсани махфий ва заиф учун тарк қилмоқ дуруст эмас. Агар вовдан кейинги иборани вовдан олдинги иборага атфи жоиз бўлмаса мафъулум маъа бўлгани сабабли насб таъйин қилинади. Масалан ما لك وزيدا ва ما شأنك وعمرا. Тақдири калом ما تصنع مع زيد. Бу суратда атф жоиз эмас. Буни баёни иншааллоҳ келгуси дарсларда келади.