23-дарс: Ҳолнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 112–117-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الْحَالُ مَا يُبَيِّنُ هَيْئَةَ الفَاعِلِ أَوِ الْمَفْعُولِ بِهِ لَفْظًا أَوْ مَعْنًى مِثْلُ ضَرَبْتُ زَيْدًا قَائِمًا وَزَيْدٌ فِي الدَّارِ قَائِمًا وَهَذَا زَيْدٌ قَائِمًا

Таржима: Ҳол шундай исмки, лафзий ёки маънавий бўлган ҳолдаги фоъилни ёки мафъулни ҳолатини баён қилади. Масалан: ضربت زيدا قائما ва زيد في الدار قائما ва هذا زيد قائما каби.

Шарҳ: Шу ергача мансуботни асли бўлган беш мафъулдан фориғ бўлгандан сўнг мафъулнинг фаръи бўлган яъни, “мулҳиқа мафоъил”лардан бўлмиш ҳолга киришилди. Ҳол шундай исмки, фоъилнинг феъли ундан содир бўлаётганда ёки мафъулнинг феъли уни устига тушаётгандаги сифат ва ҳайъатини баён қилади. Фоъил ёки мафъулни ҳар бири лафзда ёки маънода келиши ҳам мумкин.

Масалан: ضربت زيدا قائما. Бу мисол лафзда келган фоъилни ёки мафъулни ҳоли бўла олади. Мен Зайдни тик турган ҳолида урдим. Ёки, мен Зайдни тик турган ҳолимда урдим.

Иккинчи мисол زيد في الدار قائما жумласида قائما ҳолдир. Яъни, зарфдаги мустатир замир (هو) дан ҳолдир. Замир هو эса маънавий фоъилдир. Чунки бу зарф феълни маъносига мутазамминдир. У феълнинг маъносини ўз ичига олди. Тақдири калом эса زيد حاصل في الدار قائما Зайд қоим ҳолида уйдадир.

Учинчи мисол: هذا زيد قائما. Бу мисолда قائما маънавий мафъулдан ҳолдир, чунки Зайд агар лафзда хабар бўлса ҳам аммо маънода мафъулдир. Яъни тақдири калом اُشير هذا زيد قائما. Бу ерда қоим турган нарса бу Зайддир.

وَعَامِلُهَا إمَّا الفِعْلُ أَوْ شِبْهُهُ أَوْ مَعْنَاهُ

Таржима: Ҳолнинг омили феъл ёки шибҳи феъл ёки феълнинг маъноси бўлади.

Шарҳ: Шибҳи феъл фоъилни исми, мафъулни исми мушаббаҳа сифати, тафзил исми, масдар ёки феълни маъноси бўлади. Феълни маъноси шуки, ундан масдар маъносини чиқариб олиш мумкин. Ҳолни омили феъл бўлгандаги мисол ضربت زيدا قائما дир. Ҳолни омили шибҳи феъл бўлгандаги мисол زيد ضارب غلامه راكبا дир. Ҳолни омили феълни маъноси бўлгандаги мисол زيد في الدار قائما дир.

وَشَرْطُهَا أَنْ تَكُونَ نَكْرَةً وَصَاحِبُهَا مَعْرِفَةً غَالِبًا

Таржима: Ҳолнинг шарти накра, соҳиби ҳол эса кўпинча истеъмолда маърифа бўлишидир.

Шарҳ: Ҳолнинг шарти накра бўлишидир, чунки ҳол фоъилни ёки мафъулу биҳни ҳолини баён қилувчидир. Баён қилишида маърифа бўлишга эҳтиёжи йўқдир. Агар бордию ҳол маърифа бўлса уни тавил қилиш лозим бўлади. Масалан:

وَأَرْسَلَهَا العِرَاكُ وَمَرَرْتُ بِهِ وَحْدَهُ وَنَحْوُهُ مُتَأَوَّلٌ

Бу икки мисол муқаддар саволни жавобидир. Юқоридаги та’вилда ҳол накра бўлиши керак эди. Бу мисолларда العراك билан وحده бири алиф-лом билан ва яна бири замирга изофа билан маърифа бўлиб ҳол бўлмоқдаку?

Жавоб: Бу икки мисол ва шунга ўхшаганлар тавиллидир. Тавил шуки, العراك ва وحده маҳзуф феълни мафъулу мутлақидир. Каломнинг тақдири қуйидагичадир. ارسلها تعرك العراك. Маъноси нармода гурхарларни тўда бўлиб турган ҳолларида қўйиб юборилди. Иккинчи мисолни тақдири ҳам шу кабидир, яъни مررت به يحد وحده. Мен уни олдидан якка турган ҳолида ўтдим. Бу икки мисолда ҳам жумла накра бўлиб, ҳол воқеъ бўлмоқда.

فَإِنْ كَانَ صَاحِبُهَا نَكْرَةً وَجَبَ تَقْدِيْمُهَا

Таржима: Агар соҳиби ҳол (зулҳол) накра бўлса ҳолни зилҳолдан тақдими вожиб бўлади.

Шарҳ: Агар ҳол накра бўлиб, соҳиби ҳолдан муқаддам бўлмаса ҳол сифатга ўхшаб қолади. Масалан رأيت رجلا راكبا. Бу ерда راكبا ҳол сифатга ўхшаб қолмоқда. Шу боисдан ҳолни соҳиби ҳолдан муқаддам қўямиз. Яъни رأيت راكبا رجلا деймиз, чунки сифат мавсуфдан муқаддам бўлмайди. Бу мисолда رجلا мафъулу биҳи ҳолни соҳибидир.

وَلاَ يَتَقَدَّمُ عَلَى العَامِلِ الْمَعْنَوِيِّ بِخِلاَفِ الظَّرْفِ وَلاَ عَلَى الْمَجْرُورِ فِي الأَصَحِّ

Таржима: Кучли сўзга биноан зарфга хилоф равишда ҳол маънавий омилдан ва мажрур зулҳолдан муқаддам бўла олмайди.

Шарҳ: Масалан: قائما هذا زيد дея олмаймиз. Бу мисода ҳол маънавий омилдан муқаддам келмоқда. Худди шунингдек مررت راكبا برجل дея олмаймиз. Чунки ҳол мажрур зулҳолдан муқаддам келмоқда. Агар омил лафзий бўлганда ҳолни омили лафзийдан олдин ёки кейн келиши мумкин эди. Зеро лафзи омил қувватлидир. Маънавий омил эса заифдир. Ҳолни маънавий омилдан муқаддам кела олмаслигини сабаби шудир. Аммо буни хилофига зарф маънавий омилдан олдин кела олади. Масалан: اكل يومٍ لك ثوب. Бу мисолда маънавий омил билан мансубдир. Маънавий омил эса لك дир.

وَكُلُّ مَا دَلَّ عَلَى هَيْئَةٍ صَحَّ أَنْ يَقَعَ حَالاً مِثْلُ هَذَا بُسْرًا أَطْيَبُ مِنْهُ رُطَبًا

Таржима: Ҳайъат ва сифатга далолат қилувчи ҳар бир нарса хоҳ у муштақ исм бўлсин хоҳ жомид исм бўлсин ҳол воқеъ бўлиши дурустдир. Масалан هذا بسرا أطيب منه رطبا. Бу нордон ҳолидаги хурмо пишган ҳолдаги хурмодан яхшироқдир. Бу мисолда بسرا ва رطبا ҳол бўлиб келмоқда. Лекин муштақ исм эмас.

وَتَكُونُ جُمْلَةً خَبْرِيَّةً

Таржима: Ҳол хабарийя жумла ҳам бўлади.

Шарҳ: Ҳол муфрад ҳам жумла ҳам бўлади. “Жумлаи хабарийя” шундай жумладирки, унда сидқ ва ёлғонни эҳтимоли бордир. Жумла беш қисмдир.

1. Жумлаи исмия; 2. Мозий мусбат; 3. Мозий манфий; 4. Музореъ мусбат; 5. Музореъ манфий.

Агар ҳол жумла бўлса, жумлани ўзидан олдин келган нарса билан боғловчи робита лозим бўлади.

فالإسْمِيَّةُ بالوَاوِ وَالضمير أوْ بِالوَاوِ أَوْ بِالضَّمِيرِ عَلَى ضُعْفٍ

Таржима: Ҳол жумлаи исмийя бўлса боғловчи вов ва замир бўлади. Ёки фақат вов билан ёки фақат замир билан бўлади.

Шарҳ: جئت وأنا راكبا Замир мутакаллим جئت وأنت راكبا замир мухотаб جئت وهو راكبا замир ғоиб.

Бу мисолда робита ҳам вов ҳам замирдир. Ёки фақат (واو) билан дедик. Ҳадисда воқеъ бўлганидек;

قال النبي صلى الله عليه وسلم: كنت نبيا وآدم بين الماء والطين

Одам алайҳиссалом сув билан лой орасида эканларида Мен пайғамбар эдим. Ёки робита фақат замир холос.

Масалан جاءني زيد أبوه راكب каби. Аммо бу заифдир. Чунки жумлани бир қисмини боғлайди. (واو) эса жумлани ҳаммасини олдинги жумлага боғлайди.

وَالْمُضَارِعُ الْمُثْبَتُ بِالضَّمِيرِ وَحْدَهُ

Таржима: Агар ҳол жумла бўлиб у ҳам музореъ бўлса, робита фақат замир билан бўлади.

Шарҳ: Масалан جاءني زيد يسرع Зайд югурган ҳолда келди.

يسرع – زيد дан ҳол бўлиб келмоқда. Аммо бу заиф эмас. Чунки мусбат музореъ феъли исми фоъилга ўхшашдир. Ҳолия (واو) дан беҳожатдир.

وَمَا سِوَاهُمَا بِالوَاوِ وَالضَّمِيرُ أَوْ بِأَحَدِهِما

Таржима: Жумлаи исмийя ва жумлаи феълийяни музореъ мусбатидан бошқаси яъни, музореъ манфий ва мозий мусбат ва мозий манфий (واو) ҳолия ва замир билан ёки икковидан бири билан робита бўлади.

Шарҳ: Музореъ манфийга мисол: جاءني زيد وما يتكلم غلامه. Бунда робита ҳам (واو) ҳам замирдир. جاءني زيد ما يتكلم غلامه. Бу мисолда робита фақат замирдир. جاءني زيد وما يتكلم عمرو. Бу мисолда робита фақат ҳолия вовидир. Мозий мусбатга мисол: جاني زيد وقد خرج غلامه. Бу мисолда робита ҳам вови ҳолия ҳам замир келмоқда. جاءني زيد قد خرج غلامه. Бу мисолда робита фақат замирдир. جاءني زيد وقد خرج عمرو. Мозий манфийга мисол: جاءني زيد وما خرج غلامه. جاءني زيد ما خرج غلامه. Бу мисолда робита фақат замирдир. جاءني زيد وما خرج عمرو.

وَلاَ بُدَّ فِي الْمَاضِي الْمُثْبَتِ مِنْ قَدْ ظَاهِرَةٍ أَوْ مُقَدَّرَةً

Таржима: Мозий мусбат феълга хоҳ у зоҳир бўлсин ёки муқаддар бўлсин (قد)ни кириши лозимдир.

Шарҳ: قد лафзда келганига мисол: جاءني زيد قد ركب غلامه.

قد калимаси муқаддар бўлганга мисол:

أو جاؤكم حصرت صدورهم أي قد حصرت صدورهم (Нисо сураси, 90-оят).

وَيَجُوزُ حَذْفُ العَامِلِ كَقَولِكَ للْمُسَافِرِ رَاشِدًا مَهْدِيًّا

Таржима: Агар қарийна мавжуд бўлса ҳолни омилини ҳазф қилиш жоиз бўлади. Мусофирга راشدا مهديا деганингдек.

Шарҳ: Агар бирор киши сафарга отланган бўлса унга سر راشدا مهديا дейилади. Маъноси тўғри йўлни топган ҳолингда сайр қил, тўғри йўлни қўрсатувчи бўлган ҳолингда сайр қил.

وَيَجِبُ فِي الْمُؤَكِّدَةِ مِثْلُ زَيْدٌ أَبُوكَ عَطُوفًا أي اَحِقُّهُ

Таржима: Ҳол муаккада бўлган вақтда уни омилини ҳазф қилмоқ вожибдир.

Шарҳ: Муаккада ҳоли шундай ҳолдирки, собиқ келган каломни мазмунини таъкидлаб келиб, кўп ҳолатда зулҳолдан ажралмайди. Масалан: زيد أبوك عطوفا. أبوك дан мафҳум бўлган ва ундан ажралмайдиган меҳрибонлик ва шафқатни таъкидлаб келувчи عطوفا ҳолдир. Ва احقه ни ҳазф қилдилар. Чунки عطوفا таъкидловчи ҳолдир. Ва меҳрибонлик кўпинча отадан ажралмайдиган ҳолдир. Зайд ҳақиқатда отангни меҳрибон ҳолида танийман -га ўхшаш.

وَشَرْطُهَا أَنْ تَكُونَ مُقَرِّرَةً لِمَضْمُونِ جُمْلَةٍ اِسْمِيَّةٍ

Таржима: Ҳолнинг омилини вожиб равишда ҳазф бўлишини шарти ўша ҳол жумлаи исмияни таъкидлашидир.

Шарҳ: Бу таъриф билан аввало жумлаи исмийяни мазмунини бир жузъини таъкидловчи ҳолдан сақланишдир. Масалан: إنا أرسلناك للناس رسولا. Бу мисолда رسولا ҳол бўлиб, уни омили ҳазф қилинмади. Чунки ҳол жумлаи исмийяни мазмунини бир жузъини таъкидламоқда. Бу таъриф билан яна ҳол жумлаи феълийяни мазмунини таъкидлаётган бўлса бундан ҳам сақланиш ўқтирилмоқда. Масалан, Оли имрон сурасининг 18 оятидаги قائما بالقسط ҳол бўлмоқда. Унинг омили эса شهد الله дир. Ҳол омилини ҳазф қилиб бўлмайди, чунки жумла, жумлаи феълийядир. Бу ерда яна бир шартни қўйиш керак эди. У ҳам бўлса жумлаи исмийяни бир жузъи исм бўла олмаслиги ҳамда исм эса ҳолни омили бўла олмаслигидир. Агар юқорида айтилгандек бўлмаса яъни, ҳол муаккада бўлмаса ҳолни омили зикр қилинган бўлади.

Масалан: الله شاهد قائما بالقسط. قائما بالقسط ҳол, унинг омили شهد الله эса ҳазф қилинди.