التَّمْيِيزُ مَا يَرْفَعُ الإبْهَامَ الْمُسْتَقِرَّ عَنْ ذَاتٍ مَذْكُورَةٍ أَوْ مُقَدَّرَةٍ
Таржима: Тамйиз шундай исмдирки, у мазкур ёки муқаддар зотдан қарор топган ноаниқликни кўтаради.
Шарҳ: يرفع الابهام ибораси билан бадал чиқиб кетади. Чунки мубдалу минҳу тарк қилиш ҳукмидадир. Гўёки ноаниқ нарсани ташлаб, муайян нарсани маъносини уни ўрнига қўймоқликдир. المستقر қайди билан муштарак исмлардаги сифат чиқиб кетади. Масалан جارية. عين جارية ноаниқликни кўтаради, аммо عين да ноаниқлик қарор топган эмас. ذات қайди билан ҳол ва сифати чиқиб кетади. Чунки булар ноаниқликни зотдан кўтармайди балки ноаниқликни сифатдан кўтаради.
فَالأَوَّلُ عَنْ مُفْرَدٍ مِقْدَارٍ غَالِبًا
Таржима: Биринчи қисм тамйиз. Бу тамйиз мазкур зотдан қарор топган ибҳомни кўтарувчи тамйиздир. Тамйизни бу қисми ибҳомни кўпинча муфрад миқдордан кўтаради. Муфраддан мурод жумла ва шибҳи жумла ва музоф бўлмаслиги керак. Миқдоран мурод нарсаларни ўлчов ва андозасини у билан аниқлашдир.
إمَّا فِي عَدَدٍ نَحْوُ عِشْرُونَ دِرْهَمًا وَسَيأْتِي وَإمَّا فِي غَيْرِهِ
Таржима: Ўша муфрад миқдор ададда бўлади. Масалан عندي عشرون درهما уни баёни иншааллоҳ “асмоул адад”да ёки “ғойри адад”да келади.
نَحْوُ رَطْلٌ زَيتًا وَمَنَوَانِ سَمْنًا وَعَلَى التَّمْرَةِ مِثْلُهَا زُبْدًا
Оғирлик ўлчови учун мисол عندي رطل زيتا менда бир ритл ёғ бор.
عندي ومنوان سمنا менда икки ман (кайл) ёғ бор. Оғирлик ўлчови учун мисол; عندي قفزان برا менда икки паймона буғдой бор. Ва узунлик ўлчови учун мисол; عندي ذراع ثوبا менда икки зироъ мато бор. Миқёс учун мисол على التمرة مثلها زبدا хурмо устида хурмоча шираси бор.
فَيُفْرَدَانِ كَانَ جِنْسًا اِلاَّ أَنْ يُقْصَدَ الأَنْوَاعُ وَيُجْمَعُ فِي غَيْرِهِ
Таржима: Агар тамйиз исми жинс бўлса муфрад келтирилади. Фақат навъ қасд қилинса муфрад келтирилмайди.
Шарҳ: Бу мақомда жинсдан мурод кўпга ва озга ҳам аташ мумкин бўлган жинслардир.
Масалан زيت، ماء، عسل ва سمن кабилар رطل زيتا. ва رطلان زيتا ва ارطال زيتا деб келтирилади. Агар икки навъни қасд қилинса тасния келтирилади. Масалан عندي رطلان زيتين. Агар кўп навъни қасд қилинса тамйиз жамъ келтирилади. Масалан: عندي ارطال زيوتا. Бошқа жинслар ҳам шунга қиёсдир. Агар тамйиз жинс бўлмаса уни жамъ келтирилади. Масалан: عندي صندوقا كتبا ёки عندي
صندوق أثوابا.
ثُمَّ إِنْ كَانَ بِتَنْوِينٍ أَوْ بِنُونِ التَّثْنِيَةِ جَازَتِ الإِضَافَةُ وَاِلاَّ فَلاَ
Таржима: Агар муфрад миқдор танвинли бўлса ёки нуни тасния билан бўлса изофа жоиз бўлиб, танвин ва нуни таснияни изофа билан ташлаб юборилади. Агар муфрад миқдор танвинли бўлмаса ва нуни тасния билан бўлмаса у ҳолда изофа жоиз бўлмайди. Масалан عشرو درهم деб бўлмайди.
وَعَنْ غَيْرِ مِقْدَارٍ مِثْلُ خَاتَمٌ حَدِيدًا أوِ الْخَفْضُ أَكْثَرُ
Таржима: Агар (мазкур зот мумаййиз) миқдор бўлмаса изофа билан мажрур бўлиши кўпроқдир.
Шарҳ: Масалан خاتم حديدا ёки باب ساجا бу қисм тамйизда изофа билан мажрур бўлиши кўпроқдир, яъни خاتم حديد истеъмолда خاتم حديدا дан кўпроқдир.
وَالثَّانِي عَنْ نِسْبَةٍ فِي جُمْلَةٍ أَوْ مَا ضَا هَا هَا
Таржима: Муқаддар зотдан ноаниқликни кўтарадиган иккинчи хил тамйиз шундай тамйиздирки, у ноаниқликни жумлада ёки шибҳи жумлада бўлган нисбатдан кўтаради.
Шарҳ: Шибҳи жумладан мурод исми фоъилдир. Бунга мисол الحوض ممتلئ ماء.
Исми мафъулга мисол: الأرض مفجرة عيونا
Сифати мушаббаҳага мисол: زيد حسن و جها
Исми тафзийлга мисол: زيد افضل ابا
Масдарга мисол: اعجبني طيبه ابا
Ва ҳар бир калимаки унда феълни маъноси бўлса, унда ҳам ноаниқликни кўтаради.
Масалан: حسبك زيد رجلا - أي يكفيك زيد رجلا
مِثْلُ طَابَ زَيْدٌ نَفْسًا وَزْيدٌ طَيِّبٌ أبًا وَأُبُوَّةً وَدَارًا وَعِلْمًا
Шарҳ: Масалан طاب زيد نفسا. Бу мисолда тамйиз жумлада қарор топган нисбатдан ноаниқликни кўтаради. Яъни, طيب ни زيد га нисбати ноаниқдир. Яъни, Зайд нима жиҳатдан пок бўлса ана ўша жиҳат билан аниқланишга муҳтождир. Бу ерда نفسا ўша ноаниқликни кўтаради. Бу тамйиз фақат мунтасабу анҳуга (яъни тамйиз ўша зот туфайли насб бўлган) зотга хосдир. Яъни Зайдга.
زيد طيب ابا. бу мисол шибҳи жумладир. ابا тамйиз мунтасабу анҳуга (яъни тамйиз ўша зот туфайли насб бўлган) нарса Зайд бўла олса уни мутааллиқи яъни, отаси ҳам бўла олади. Масалан زيد طيب ابا. Зайдни ўзи бўлса маъноси Зайд оталик жиҳатидан яхшидир. Ва агар ابا Зайдни мутааллиқи ابوة бўлса, маъноси Зайд оталик жиҳатидан яхши бўлади. Бу икки мисол тўрт мисолни қувватидадир. Яъни, زيد طيب نفسا و ابا ва طاب زيد نفسا وأبا. Демак мубҳамлик муқаддар бўлган жумлага икки мисол ва шибҳи жумлага ҳам икки мисол келтирилди. ابوة ва دارا ва علما ни ҳам نفسا ва ابا га атф қилинганда ҳар бири учун яна учтадан мисол бўлади.
زيد طبب ابوة، طاب زيد ابوة Ва шибҳи жумла учун ҳам учта мисол
زيد طبب دارا طاب زيد دارا
زيد طيب علما طاب زيد علما
أَوْ فِي إِضَافَةٍ مِثْلُ يُعْجِبُنِي طِيْبُهُ أَبًا وَأُبُوَّةً وَدَارًا وَعِلْمًا وَللهِ دُرُّهُ فَارِسًا
Таржима: Бу жумла في جملة га ёки ماضامها га атфдир. Тамйиз бу мисолларда ноаниқликни изофадан кўтаради. Бу мисоллар ҳам юқоридаги мисолларга мутобиқ бўлади. Яъни
| يعجبني طيبه دارا | يعجبني طيبه نفسا |
| يعجبني طيبه علما | يعجبني طيبه ابا |
يعجبني طيبه ابوة
Яна бу изофий мисолларга لله دره فارسا зиёда қилинди. Тақдири калом لله خير فروسيته. Бу унинг чавандозлигидан таажжубдир. الدر аслида اللبن дир. Яъни сут, сут эса арабларда жуда кўп хайрли нарсадир. Шундан сўнг хайр маъносида кўп ишлатилган. فَارِس исми фоиълдир. Уни чавандозлигини яхши томонлари худодандир.
ثُمَّ إنْ كَانَ اسْمًا يَصِحُّ جَعْلُهُ لِمَا انْتَصَبَ عَنْهُ جَازَ أَنْ يَكُونَ لَهُ وَلِمُتَعَلِّقِهِ وإلاَّ فَهُوَ لِمُتَعَلِّقِهِ
Таржима: Шундан сўнг агар тамйиз шундай исм бўлса ўша исмни «мунтасабу анҳу» дея олиш дуруст бўлса у ҳолда уни ҳам мунтасабу анҳу ва ҳамда мутааллиқи дея олиш жоиз бўлади. Фақат мутааллақи учун шундайдир.
Шарҳ: منتصب عنه Тамйиз ўша туфайли мансуб бўлган нарсадир. Масалан طاب زيد ابا. Бу мисолда اب Зайдни ўзи ҳам бўлиши мумкин. Ёки уни отаси ҳам бўлиши мумкин. Демак اب ни мунтасабу анҳуси زيد ва اب эса زيد ни мутааллақидир. Модомики اب - زيد ни ўзи дея олсак, Зайдни мутааллиқи отаси ҳам дея оламиз. Ва агар тамйиз исм, мунтасабу анҳу бўла олмаса у ҳолда у фақат уни мутааллиқи бўла олади. Масалан طاب زيد دارا. Демак دارا тамйиз ҳеч вақт мунтасабу анҳу яъни, Зайд бўла олмайди. Шу сабабдан тамйиз ибҳомни Зайдни муталлиқидан кўтаради.
فَيُطَابِقُ فِيْهِمَا مَا قُصِدَ إلاَّ إِذَا كَانَ جِنْسًا إِلاَّ أَنْ يُقْصَدَ الأَنْوَاعُ
Таржима: Ҳар қачон тамйиз мумаййизни ўзи бўлса ёки уни мутааллиқи бўлса, тамйиз қасд қилинган нарса билан мувофиқ келтирилади.
Шарҳ: Масалан воҳид қасд қилинса тамйиз воҳид келтирилади. Агар тасния қасд қилинса тамйиз тасния келтирилади. Агар жамъ қасд қилинса тамйиз жамъ келтирилади.
Таржима: Агар тамйиз исми жинс бўлса уни тасния ва жамъ келтирмоқ вожиб бўлмасдан муфрад келтирилади.
Масалан طاب زيد علما طاب الريدان علما، ва طاب الزيدون علما.
Таржима: Фақат навъ қасд қилинса тасния ва жамъ келтирилади.
Шарҳ: Агар жинсдан икки навъ қасд қилинса тасния келтирилади. Масалан طاب الزيدان علمين. Ва агар жинсдан икки навъдан кўпини қасд қилинса тамйиз жамъ келтирилади.
Масалан: طاب الزيدون علوما дейилади.
وَإِنْ كَانَ صِفَةً كَانَتْ لَهُ وَطِبْقَهُ وَاحْتَمَلَتِ الْحَالَ
Таржима: Агар тамйиз сифат бўлиб мумаййизни ўзи бўлса тамйиз билан мумаййиз муфрад, тасния, жамъ ва тазкир ва та’нисда мувофиқ бўлади.
Шарҳ: Масалан لله در زيد فارسا муфрад, لله در الزيدين فارسين тасния, لله در الزيدين فوارس ва жамъда мувофиқ бўлади.
Таржима: Ўша сифат ҳол бўлишини ҳам эҳтимоли бор.
Шарҳ: Масалан طاب زيد فارسا. فارسا – ҳол бўлиши эҳтимоли ҳам бор. Маъноси, Зайд минган ҳолида яхшидир.
وَلاَ يَتَقَدَّمُ عَلَى عَامِلِهِ
Таржима: Тамйиз ўз омилидан муқаддам бўла олмайди.
Шарҳ: Тамйиз ўз омили яъни, мумаййизидан муқаддам бўла олмайди. Чунки мумаййиз амал қилишда заифдир. Шу жиҳатдан عندي درهما عشرون дея олмаймиз.
وَالأَصَحُّ أَنْ لاَ يَتَقَدَّمَ عَلَى الفِعْلِ خِلاَفًا للمَازِنِيّ وَالْمُبَرَّدِ
Таржима: Тамйиз, саҳиҳ сўзга мувофиқ ўз омили феълдан муқаддам бўла олмайди.
Шарҳ: Масалан نفسا طاب زيد деб бўлмайди. Чунки аслида мақсад ноаниқлигидир. Шундан сўнг (яъни ибҳомдан сўнг) уни тафсиридир. Аммо тамйизни феъдан олдин келиши мақсадга хилофдир. Шу жиҳатдан тамйиз ўз омили феълдан муқаддам бўла олмайди. Лекин шайх Мозаний ва Мубаррадлар жоиз дейишган. Зеро феъл амалда кучлидир. Тамйиз муқаддам бўлса ҳам муаххар бўлса ҳам амал қилади, дейишган.