25-дарс: Мустаснонинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 123–132-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الْمُسْتَثْنَى مُتَّصِلٌ وَمُنْقَطِعٌ

Таржима: Мустасно наҳв олимлари истилоҳида икки қисмдир. 1. Муттасил 2. Мунқатиъ.

فَالْمُتَّصِلُ هُوَ الْمُخْرَجُ عَنْ مُتَعَدِّدٍ لَفْظًا أَوْ تَقْدِيرًا بِإلاَّ وَأَخَوَاتِهَا

Таржима: Муттасил мустасно, лафзий ёки тақдирий бўлган мутааддиддан (кўп сонлидан) إلاَّ ва унинг ахавоти билан (ихрож қилинган) чиқарилган исмдир.

Шарҳ: (الا) нинг ахавотлари حاشا ва خلا ва عدا ва ما خلا ва ما عدا ва ليس ва لا يكون ва غير ва سوى ва سواء дир.

Масалан جاءني القوم الا زيدا. Бу мисолда мутааддид القوم лафзан мазкурдир. زيد эса الا калимаси билан қавмга таалллуқли бўлган مجيئ ҳукмидан чиқарилган. Ва زيد дан бошқаси яна ўша مجيء ҳукмида қолган бўлади. ما جاءني الا زيد яъни тақдири калом ما جاءني احد الا زيد дир. Бу мисолда мутааддид тақдиран мазкурдир. У احد дир. زيد эса الا калимаси билан мутааддидга тааллуқли бўлган “адами мажий” ҳукмидан чиқарилгандир.

وَالْمُنْقَطِعُ هُوَ الْمَذْكُورُ بَعْدَهَا غَيْرَ مُخْرَجٍ

Таржима: Мунқатиъ мустасно الا ва унинг ахавотидан сўнг мазкурдир. Лекин мутааддиддан чиқарилмаган исмдир.

Шарҳ: Масалан جاءني القوم الا حمارا. Бу мунқатиъ мустаснодир. Чунки حمار мутааддиддан ихрож қилинмаганки у القوم дир. Зеро حمار қавм ичига дохил (кирувчи) эмас. Демак уни القوم дан чиқара олмайсан.

وَهُوَ مَنْصُوبٌ إِذَا كَانَ بَعْدَ إلاَّ غَيْرِ الصِّفَةِ فِي كَلاَمٍ مُوْجَبٍ

Таржима: Ҳар қачон мустасно мувжиб каломда إلاَّ дан сўнг келиб сифат бўлмаса уни насб бўлиши вожибдир.

Шарҳ: Матнда мустаснони бир неча ўринда вожиб равишда насб бўлиши келтирилган. Шулардан биринчиси мустасно бўлиши, мувжиб каломда яъни калом нафий ва наҳий ва истифҳом каломда бўлмаслигидир. Ва яна الا дан кейин келиши ва сифат бўлмаслигидир.

Масалан جاءني القوم الا زيدًا زيد ни мансуб бўлиши вожибдир. Чунки калом мувжиб, мустасно сифат бўлмай إلا дан сўнг келмоқда. Мустаснони вожиб равишда насб бўлиш ўринлардан иккинчиси:

أَوْ مُقَدِّمًا عَلَى الْمُسْتَثْنَى مِنْهُ

Таржима: Ёки ҳар қачон мустасно мустасно минҳудан олдин келса у вожиб равишда насб бўлади. Калом хоҳ мувжиб бўлсин хоҳ ғойри мувжиб бўлсин.

Масалан ما جاءني الا زيدا أحد. زيد мустасно احد мустасно минҳудир. Мустасно вожиб равишда насб бўлади. Чунки мустано минҳудан муқаддамдир. Мустаснони вожиб равишда насб бўлиш ўринларидан учинчисичи:

أَوْ مُنْقَطِعًا فِي الأَكْثَرِ

Ёки аксар наҳв олимлари мазҳабида ҳар қачон мустасно الا дан сўнг келиб мунқатиъ бўлса, масалан ما في الدار احد الا حمارا саройда эшакдан бошқа ҳеч ким йўқ.

Мустаснони вожиб равишда насб бўлиш ўринларидан тўртинчиси:

أَوْ كَانَ بَعْدَ خَلاَ وَعَدَا فِي الأَكْثَرِ

Таржима: Ёки аксар истеъмолда мустасно خلا ва عدا дан сўнг келса. Баъзилар эса خلا ва عدا ни ҳуруф жар номлаб улардан кейин келган исмни мажрур деганлар.

Масалан حاءني القوم خلا زيدا وعدا زيدا. Аксар наҳв олимлар наздида خلا ва عدا мозий феъл бўлиб, زيدا эса мафъулу биҳ дейишган.

Мустаснони вожиб равишда насб бўлиши ўринларидан бешинчиси:

أَوْ مَا خَلاَ وَمَا عَدَا وَلَيْسَ وَلاَ يَكُونُ

Таржима: Ёки мустасно ما خلا ва ما عدا ва ليس ва لا يكون дан кейин келса. Масалан

جاءني القوم ما خلا زيدا

جاءني القوم ما عدا زيدا

جاءني القوم ليس زيدا

حاءني القوم لا يكون زيدا

وَيَجُوزُ فِيهِ النَّصْبُ وَيَخْتَارُ البَدَلُ فِيمَا بَعْدَ إلاَّ فِي كَلاَمِ غَيْرِ مُوجَبٍ وَذُكِرَ مُسْتَثْنَى مِنْهُ مِثْلُ مَا فَعَلُوهُ إِلاَّ قَلِيلٌ وَإلاَّ قَلِيلاً

Таржима: Мустасно ғойри мувжиб каломда الا дан сўнг келган бўлиб, мустасно минҳу мазкур бўлса мустасно билан насб ўқилиши жоиз ва бадалият билан рафъ ўқилиши ихтиёрийдир. Масалан قليل، ما فعلوه الا قليل бадалият билан рафъ ўқишимиз ихтиёрлидир. فعلوا ни вовидан бадалдир. ما فعلوه الا قليلا. قليلا истисно билан насб ўқишимиз жоиздир.

وَيُعْرَبُ عَلَى حَسَبِ العَوَامِلِ إِذَا كَانَ الْمُسْتَثْنَى مِنْهُ غَيْرَ مَذْكُورٍ وَهُوَ فِي غَيْرِ الْمُوْجَبِ لِيُفِيدَ مِثْلُ مَا ضَرَبَنِي اِلاَّ زَيْدٌ

Таржима: Агар мустасно минҳу мазкур бўлмаса ҳолбуки мустасно мувжиб каломда бўлмаса, бу мустасно “муфаррағ” дейилади. Ва авомил тақозо қилган эъроб берилади. Тоинки саҳиҳ маъно маҳбуб бўлиб, фойда бериши учун.

Шарҳ: Масалан ما ضربني الا زيد мустасно минҳу ҳазф қилиниб, омилни мустаснога фориғ қолдирганлар. Каломни тақдири ما ضربني احد الا زيد. Мени ҳеч ким урмади фақат Зайд урди.

إِلاَّ أَنْ يَسْتَقِيمَ الْمَعْنَى مِثْلُ قَرَأْتُ إِلاَّ يَومَ كَذَا

Таржима: Баъзи ўринларда, мустасно минҳу ҳазф қилинган мувжиб каломда мустақим маъно мафҳум бўлса, мустасно авомил тақозоси билан эъробланади.

Шарҳ: Масалан قرأت إلا يوم كذا

Тақдири калом قرأت كل يوم من أيام الأسبوع إلا يوم الجمعة. Бу мисолда калом мувжибдир. Мустасно минҳу маҳзуф бўлса ҳам мустасно авомил тақозоси билан эъробланади. Чунки қарийна бор у ҳам бўлса мустасно минҳу ом эмас хос яъни, أيَّامُ الأسبوع тақдир қилинади.

وَمِنْ ثُمَّ لَمْ يَجُزْ مَا زَالَ زَيْدٌ إلاَّ عَالِمًا

Таржима: Шу сабабдан ما زال زيد إلا عالما таркиби жоиз эмас.

Шарҳ: Мустасно муфаррағ эмас чунки калом мувжиб ва мустасно мазкурдир. Каломни мувжиблиги нафийга нафий кириб каломни исбот қилмоқда. Бу мувжиб каломда мустақим (тўғри) маъно мафҳум эмас. Зеро Зайдда ҳамма мутазод (бир- бирига зид ва мухолиф) сифатлар жамъ бўлиб фақат биргина олимлик сифати бўлмаслик амри маҳолдир.

وَإِذَا تَعَذَّرَ البَدَلُ عَلَى اللَّفْظِ فَعَلَى الْمَوْضِعِ

Таржима: Ҳар қачон лафзга биноан бадал келтириш узрли бўлса маҳаллига биноан бадал келтирилади.

مِثْلُ مَا جَاءَنِي مِنْ أَحَدٍ إلاَّ زَيْدٌ

Агар ما جاءني من أحد إلا زيدا мисолида мустаснони насб келтирсанг ҳеч муамммо қолмайди. Аммо زيدا ни лафзга мувофиқ бадал келтира олмайсан. Чунки мубдалу минҳу ҳуруфи зоида من билан мажрурдир. Шу боисдан زيد ни мубдалу минҳуни маҳаллига ҳамл қилиб, рафъ ўқилади. Чунки уни маҳалли фоъилдир. Мени олдимга ҳеч ким келмади, фақат Зайд келди.

Иккинчи мисол:

وَلاَ أَحَدَ فِيهَا إلاَّ عَمْرٌو

Бу мисолда ҳам عمرو ни احد лафзидан бадал келтириб бўлмайди. Чунки احد “лои нафий жинс”ни исмидир. Ва эъроб ҳаракатига ўхшаган фатҳани сабаби لا калимасидир. لا ни амали нафийдир. Нафий эса الا билан синган бўлади. Лекин الا дан яна لا ни келтириб бўлмайди. Шу боисдан عمرو ни احد ни маҳаллига ҳамл қилиб, рафъ ўқилади. Чунки احد ни маҳалли мубтадодир.

Учинчи мисол:

وَمَا زَيدٌ شَيْئًا إِلاَّ شَيْئٌ لاَ يُعْبَاءُ بِهِ

Таржима: Зайд ҳеч бир нарса эмас фақат бир эътибор қилинмаган кишидир. Бу мисолда ҳам мустасно شياءً ни мустасно минҳу бўлган аввалги شياءً дан бадал келтириб бўлмайди. Балки аввалги شياءً ни маҳалидан бадал келтириш мумкин. Уни маҳали рафъдир. Чунки мубтадони хабаридир. Мусанниф бу уч мисолни тааззурини(узрини) далил келтирдилар.

لأَنَّ مَنْ لاَ تُزَادُ بَعْدَ الإثْبَاتِ

Таржима: Дарҳақиқат من калимаси исботдан сўнг зиёда қилинмайди.

Шарҳ: Бу биринчи мисолга тегишли шарҳдир.

Яъни ما جاءني من أحد الا زيد. من истиғроқ калимасини الا исботдан кейин зиёда қилиб бўлмайди. زيد ни мустасно минҳу лафзидан бадал қилиб бўлмайди. Чунки у лафзан мажрурдир, маҳаллан эса марфуъдир جاء ни фоъили бўлгани учун. Демак Зайдни احد ни маҳаллига ҳамл қилиб рафъ келтирамиз.

وَمَا وَلاَ لاَ تُقَدِّرَانِ عَامِلَتَينِ بَعْدَهُ

Таржима: ما ва لا калималари амал қилувчи ҳолларда исботдан сўнг тақдир қилинмайди. Бу иккинчи мисолга тегишли далилдир. Яъни. لا احد فيها الا عمرو

لأَنَّهُمَا عَمِلَتَا للنَّفْيِ وَقَدْ انْتَقَضَ النَّفْيُ بِإِلاَّ

Таржима: Зеро бу иккови яъни ما ва لا нафий учун амал қилади. Нафий эса الا билан бекор қилинади. Шу сабабдан мустаснони лафзидан бадал қилиб бўлмайди.

بِخِلاَفِ لَيْسَ زَيْدٌ شَيْئًا إِلاَّ شَيْئًا

Таржима: Бу ерда мустаснони мустасно минҳуни лафзидан бадал келтириш мумкин.

Масалан:. ليس زيد شيئا إلا شيئا

لأَنَّهَا عَمِلَتْ للْفِعْلِيَّةِ

Таржима: ليس феълият жиҳатидан амал қилади. Нафий жиҳатдан эмас.

فَلاَ أَثَرَ لِنَقْضِ مَعْنَى النَّفْيِ لِبَقَاءِ الأَمْرِ العَامِلَةِ هِيَ لأَجْلِهِ

Таржима: ليس ни амалини الا дан сўнг синишини асари йўқдир. Чунки ليس ни амал қилувчилик амри боқийдир. Ўша амр феълиятдир.

وَمِنْ ثُمَّ جَازَ لَيْسَ زَيْدٌ إلاَّ قَائِمًا

Таржима: Шу сабабдан ليس زيد الا قائما демоқлик жоиздир.

Шарҳ: Агар ليس даги нафий الا билан нақз(синган) бўлган бўлса ҳам уни фелиятлиги الا дан кейин келган хабари قائما га амал қила олади.

وَامْتَنَعَ مَا زَيْدٌ إلاَّ قَائِمًا

Таржима: ما زيد الا قائما таркиби мумтаниъдир.яъни манъ қилингандир.

Шарҳ: Чунки юқорида айтганимиздек ما ва لا нафий маъносида амал қилади. Лекин уни амали исбот билан бекор бўлади ва الا дан сўнг уни амалини ҳеч қандай асари қолмайди. Нафийни маъноси الا дан сўнг бекор бўлган сабабидан ما ни хабарини الا дан сўнг мансуб ўқишлик мумтаниъдир.

وَمَخْفُوضٌ بَعْدَ غَيْرٍ وَسِوَى وَسَوَاءٍ وَبَعْدَ حَاشَا فِي الأَكْثَرِ

Таржима: Мустасно ушбу غير ва سوى ва سواء калималардан сўнг мажрур ўқилади. حاشا дан сўнг эса аксар истеъмолотда ҳам жар ўқилади. Баъзилар حاشا ни мутаъаддий феъл деб мансуб ўқиганлар.

Масалан: ضرب القوم عمرا حاشا زيدا каби.

وَإِعْرَابُ غَيْرٍ فيهِ كَإعْرَابِ الْمُسْتَثْنَى بِإلاَّ عَلَى التَّفْصِيلِ

Таржима: Истиснода غير калимасини эъроби тафсилоти билан зикр қилинган мустаснони эъроби кабидир.

Шарҳ: Юқорида маълум бўлдики غير калимаси الا ни ахавотларидандир. Агар غير сўзи الا ни ўрнида келса мустаснони изофа билан мажрур қилади. Ўзи эса яъни غير калимаси тафсилоти билан ўтган беш қисм мустаснони эъробини олади. Масалан: جاءني القوم غير زيد أحد نصب. калом мувжиб мустасно минҳу мазкурдир. وما جاءني غير زيد أحد نصب. мустасно мустасно минҳудан муқаддамдир. وما جاءني أحد غير حمار. мустасно мунқатиъдир. وما جاءني أحد غير زيد نصب. калом ғойри мувжиб ва мустасно минҳу мазкурдир.

وما جاءني أحد غير زيد رفع بدل. калом ғойри мувжиб ва мустасно минҳу мазкурдир. وما جاءني غير زيد رفع فاعل. эъроб омилни тақозоси билан рафъдир. Чунки у фоъилдир.

وَغَيْرٌ صِفَةٌ حُمِلَتْ عَلَى إلاَّ فِي الإِسْتِثْنَى كَمَا حُمِلَتْ إلاَّ عَلَيهَا فِي الصِّفَةِ إذَا كَانَتْ تَابِعَةً لِجمْعٍ مَنْكُورٍ غَيْرِ مَحْصُورٍ لِتَعَذُّرِ الإِسْتِثْنَاءِ

Таржима: Аслида غير сифатдир. Ҳар қачон истисно узрли бўлган жиҳатидан الا чегараланмаган накра исмни жамъига тобеъ бўлса худди الا сифатдаги غير калимасига ҳамл қилингандек غير калимаси ҳам истиснода الا га ҳамл қилинади.

Шарҳ: Аслида غير сифат бўлиши керак. Масалан: جاءني رجل غير زيد. Араб каломида ушбу кўриниш билан истеъмоли кўпдир. Баъзан غير калимаси истиснода الا га ҳамл қилинади. Ва истиснони изофа билан мажрур қилиб, мустаснони эъробини ўзи қабул қилади. Бу юқорида айтиб ўтилди. Худди шунингдек الا ҳам аслида истиснодир. Баъзан эса الا сўзи غير га ҳамл қилинади ва сифат бўлади. Шунда غير ни эъроби ўзидан кейингига берилади.

Савол: الا калимаси қачон غير га ҳамл қилинди?

Жавоб: Ҳар қачон мустасно узрли бўлиб, الا жамъ сийғасидаги ғойри махсур (саноқсиз) накра исмдан сўнг келиб унга тобеъ бўлса шундагина غير - الا га ҳамл қилинади. Масалан جاءني رجال الا زيد. Ушбу мисолда غير- الا га ҳамл қилинган. Мустасно узрли жиҳатидан мустасно минҳуга дохил бўла олмайди. Бу мисол на мустасно муттасил ва на мустасно мунфасилдир. Чунки رجال – زيد га дохил бўлиши ҳам бўлмаслиги ҳам мумкин. Шу билан бирга الا жамъдан кейин келмоқда. У жамъ эса накра бўлиб, ғойри маҳсурдир.яъни чегараланмагандир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги الا ҳам сифатга ҳамл қилингандир.

مِثْلُ: "لَوْ كَانَ فِيهِمَا آلِهةٌ إلاَّ الله لَفَسَدَتَا"

Таржима: Агар Еру осмонда Аллоҳдан ўзга илоҳ бўлганда эди улар бузилиб кетар эдилар. (Анбиё сураси, 22- оят).

Шарҳ: Бу оятда غير- الا маъносидаги сифатдир آلهة дан сўнг унга сифат бўлиб келмоқда. آلهة эса накра, жамъ ва ғойри махсур (саноқсиз) дир. Истисно эса узрлидир. Чунки الله мустасно мустасно минҳу الهة га дохил бўла олмайди.

وَضَعُفَ فِي غَيْرِهِ

Таржима: الا ни саноқсиз жамъ сийғасида бўлган накрадан бошқасида сифатга яъни, غير га ҳамл қилмоқлик заифдир. Бу нарса қуйидаги шоирни ушбу шеърида воқеъ бўлгандир.

كل أخ مفارقة أخوه لعمر أبيك إلا الفرقدان

Ҳар бир биродар биродаридан айрилгувчидир.

Отангнинг умри ҳаққи ҳурмати фарқадондан бошқа.

Фарқадон – бир биридан ҳеч ажрамайдиган икки юлдуздир. Бу ерда الا غير маъносидаги ва كل ни сифатидир марфуъдир. Рафъни эъроби الا дан сўнг келган الفرقدان га берилгандир. Аслида الا истисно бўлиши керак эди. Шунда الا الفرقدين ўқилиши керак эди. Чунки كل أخ ом бўлиб, ҳамма биродарларга шомилдир. فرقدين эса мустасно бўлиб, мустасно минҳу كل أخ га дохил бўлиб, мустасно муттасил бўлиш лозим эди. Валлоҳу аълам.

وَإِعْرَابُ سِوَى وَسَوَاءَ النَّصْبُ عَلَى الظَّرْفِيَّةِ عَلَى الأَصَحِّ

Таржима: سوى ва سواء лафзларини эъроблари саҳиҳ сўзга биноан зарфият сабабидан мансубдир.

Шарҳ: Масалан جاء القوم سوى زيد ва سوى. جاء القوم سواء زيد даги насб эъроби тақдирийдир. Чунки سوى мақсурадир. Ва سواء да насб лафзийдир. Чунки سواء мамдудадир.