26-дарс: «Кона» ва ахавотларининг хабари

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 132–134-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

خَبَرُ كَانَ وَأَخَوَاتُهَا هُوَ الْمُسْنَدُ بَعْدَ دُخُولِها

Таржима: “Кона” ва унинг ахавотларини хабари улар мубтадо ва хабарга киргандан сўнг муснад бўлади.

Шарҳ: “Кона” ва унинг ахавотларини хабари ҳам мансуботни мулҳиқотларидандир. Улар киргандан сўнг хабарлари муснад бўлади “Кона”ни хабари бўлган муснад аслида мубтадони хабари эди. Ҳар қачон кона кирса мубтадо уни фоъили бўлади ва уни конани исми деб аталади. Аммо кона ўзини фоъили билан каломи том бўлмаганлигидан уни ноқис феъл дейилади. Мубтадони хабари эса конани хабари бўлади. Феълга мушобаҳатлиги билан уни хабари мансуб бўлади.

مِثْلُ كَانَ زَيْدٌ قَائِمًا

قائما – конани хабаридир. Чунки «кона» киргандан сўнг у муснад бўлади.

وَأمْرُهُ كَأَمْرِ خَبَرِ الْمُبْتَدَاءِ

Таржима: «Кона»ни хабарини ҳоли барча ҳукмларда мубтадони хабарини ҳоли кабидир.

Шарҳ: Демак “кона”ни хабари муфрад ҳамда жумла бўлади. Жумла бўлгандан сўнг қайтувчи замир ҳам бўлади.

وَيَتَقَدَّمُ مَعْرِفَةً

Таржима: Ҳар қачон “кана”ни хабари маърифа бўлса, исмига муқаддам бўлиши жоиздир.

Шарҳ: Мубтадо ва хабар ҳар иккиси маърифа бўлганда ноаниқликни кетказиш учун мубтадони муқаддамлиги вожиб эди. Бу ерда ҳам эъроб ва қарийна бўлмаганда “кона”ни исми хабарига муқаддам бўлиши вожибдир. Ҳар қачон “кона”ни хабари маърифа бўлса “кона”ни исмига муқаддам бўлиши жоиздир. Гарчи мубтадо ва хабарда бу жоиз бўлмаса ҳам. Чунки “кона”ни исми ва хабари эъробда ҳар-хилдир. Демак иштибоҳ келиб чиқмайди. Худди шунингдек мутасовий бўлганда ҳам яъни муфрад тасния жамъ ва та’нис ва тазкирда бир хил бўлганда ҳам “кона”ни хабари исмига муқаддам бўлиши жоиздир. Мубтадо ва хабарда эса жоиз эмас эди. Чунки мубтадо ва хабарни эъробига мухолифдир.

وَقَدْ يُحْذَفُ عَامِلُهُ فِي مِثْلِ النَّاسُ مَجْزِيُّونَ بِأَعْمَالِهِمْ إنْ خَيْرًا فَخَيْرٌ وَإنْ شَرًّا فَشَرٌّ

Таржима: Гоҳида уни омилини яъни, “кона”ни хабарини омилини ҳазф қилинади.

Шарҳ: Фақат كان ни хабарини омилини ҳазф қиладилар. Чунки у истемолда кўпдир. Уни ахавотларини хабарини эмас.

Масалан: الناس مجزيون بأعمالهم ان خيرا فخير وان شرا فشر

Одамлар ўз амаларига мувофиқ жазо оладилар. Агар хайрли бўлса хайрлидир. Бордию ёмон бўлса ёмондир. Яъни ان كان خيرا ва ان كان شرا дир.

وَيَجُوزُ فِي مِثْلِهاَ أَرْبَعَةُ أَوْجُهٍ

Таржима: Шу ва шу каби мисолларда тўрт кўриниш жоиздир.

Шарҳ: Биринчиси; насби аввал ва рафъи сони, яъни ان خيرا فخير тақдири калом ان كان عمله خيرا فجزاءه خير. Бу эса энг қувватли кўринишдир.

Иккинчиси; ان خيرا فخيرا тақдири калом ان كان عمله خيرا فكان جزاءه خيرا

Учинчиси; ان خير فخير тақдири калом. ان كان في عمله خير فجزاءه خير

Тўртинчиси; ان خير فخيرا. Тақдири калом ان كان في عمله خير فكان جزاءه

خيرا.

ويَجِبُ الْحَذْفُ فِي مِثْلِ أمَّا أنْتَ مُنْطَلِقًا اِنْطَلَقْتُ أيْ لأنْ كُنْتَ

Таржима: اما انت منطلقا انطلقت каби мисолларда كان ни ҳазф қилмоқлик вожибдир. Тақдири калом لإن كنت منطلقا انطلقت. Яъни كان феъли انت замири билан бор эди. امًا انت- لان كنت эди. Биринчи (ل) ломни ҳазф қилдик. Иккинчи тахфиф (енгилик) учун كان ни ҳазф қилдик. Учинчи уни ўрнига ما зиёда қилдик. Тўртинчи ان- ما ни идғом қилдик اما бўлди. Бешинчи муттасил замирни мунфасил қилдик انت бўлди. Олтинчи كان ни хабарини ўз ҳолига қолдирдик ва охирида اما انت مطلقان انطلقت бўлди.