8-дарс: Исмнинг тақдийрий эроблари

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 19–21-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

التَّقْدِيرُ فِيْمَا تَعَذَّرَ كَعَصًا وَغُلاَمِي مُطْلَقًا أوِ استُثْقِلَ كَقَاضٍ رَفْعًا وَجَرًّا

Таржима: Мўъраб исмнинг эъроби мутлақ тақдирий бўлади агар эъробини лафзда зоҳир бўлишига бирор монеълик бўлса عصا ва غلامي каби.

Ёки мўъраб исмда эъробни лафзда зоҳир бўлиши оғир бўлса قاضٍ каби. Булар рафъ ва жар ҳолатида оғирдир.

Шарҳ: Алиф мақсура лафзда хоҳ алиф-ломи таъриф билан мавжуд бўлсин العصا каби. Хоҳ илтиқои сокинайн (икки сукун ёнма-ён бўлиши) билан ҳазф бўлган бўлсин, эъроби тақдийрий бўлади.

عصا аслида عَصًا – عَصَاْنْ – عَصَوٌنْ – عَصَوٌ - бўлди.

هذا العصَا هذا عصًا

رأيت العصَا رأيت عصًا

مررت بالعصَا مررت بعصًا

جاءنِي غلامي، رأيت غلامي، مررت بغلامي бу мисоллар барча ҳолатда тақдирийдир. Чунки бу ерда эъроб қабул қиладиган ҳарф, эъроб қабул қилишга қобилияти йўқдир. Аммо эъроб қабул қиладиган ҳарф эъроб қабул қилиш қобилияти бўлиб, у тилга оғир бўлса ҳам эъроби тақдирий бўлади.

Масалан: القاضي исмини охири (ي) бўлиб, ундан олдинги ҳаракат касрадир. Хоҳ алиф лом билан зоҳир бўлсин القاضي каби, хоҳ илтиқои сокинайн (икки сукун ёнма-ён бўлиши) билан маҳзуф бўлсин قاضٍ каби, уни фарқи йўқ.

قاضٍ аслида قاضِيٌ эди. قاضِيُنْ ҳолатида илтиқои сокинайн (икки сукун ёнма-ён бўлиши) билан قاض бўлди. Бу эса рафъ ва жар ҳолатида тақдирий бўлади. Аммо насб ҳолатида лафзий, яъни фатҳа ҳаракатини кўрсатиб ёзилади. Масалан:

جاء القاضي جاءني قاضٍ

رأيت القاضي رأيت قاضيا

مررت بالقاضي مررت بقاضٍ

وَنَحْوُ مُسْلِمِيُّ رَفْعًا وَاللَّفْظِىُّ فِيْمَا عَدَاهُ

Таржима: Ҳар бир музаккар солим жамъи бўлган исм, мутакалим (ي)га изофа бўлса, эъроби рафъ ҳолатида тақдирий бўлади. Бундан бошқаларда, яъни тааззур (узрли) ва истисқол (тилга оғир бўлмоқлик)дан бошқаларда лафзий бўлади.

Шарҳ: مسلمون аслида (ي) مسلميى мутакалимга изофа қилинганда (ن) тушиб қолади ва مسلموى бўлди. Бу ерда (вов) ва (ё) бир жойда жамъ бўлиб, аввалгиси сукун бўлгани сабабли (вов)ни (ё)га қалб қилинди مسلميى бўлди. (ى)ни (ي)га идғом қилдик مسلميى бўлди ва (ي) ни моқабли (олдинги ҳаракати)ни касра қилдик مسلمى бўлди. Бу ерда рафъ аломати (واو) эди, шунинг учун у қолмади. Шу сабабдан рафъ ҳолатида (واو) тақдирий бўлди. Аммо насб ва жар ҳолатида (ي) ўзини ҳақиқатини йуқотмади. (ي) идғом ҳолатида ҳам (ى)дир.

رأيت مسلميى، جاءنِى مسلميى، مررت بِمسلميى

Гоҳида уч ҳолатда ҳам, ҳарфлар билан бўлган эъроб тақдирий бўлади.

Масалан: مررت بأبِى القوم، رأيت أبا القوم، جاءنِى أبو القوم

Бу ерда эъроб ҳарфлари илтиқои сокинайн (икки сукун ёнма-ён бўлиши) билан тушиб қолди. Лафзий эъроб қолмагани сабабли тақдирий бўлди.