فَالْمُفْرَدُ الْمُنْصَرِفُ وَالْجَمْعُ الْمُكَسَّرُ الْمُنْصَرِفُ بِالضَّمَّةِ رَفْعًا وَالفَتْحَةِ نَصْبًا وَالْكَسْرَةِ جَرًّا
Таржима: Муфрад мунсариф бўлса яъни, тасния ва жамъ ҳамда ғойри мунсариф ҳам бўлмаса, масалан زيد ва رجل каби.
Жамъи мукассири мунсариф бўлса яъни исмнинг биноси жамъи солим ҳамда ғойри мунсариф бўлмаса رجال ва طلبة каби.
Ушбу мазкур икки қисмнинг эъроби уч асл ҳаракат биландир. Рафъ ҳолатида замма билан, насб ҳолатида фатҳа билан, жар ҳолатида касра билан бўлади.
Масалан: مررت بزيدٍ وطلبةٍ رأيت زيداً وطلبةً جاءنِي زيد وطلبة каби.
Бу икки қисмнинг эъроби асл бўлганидан кейин келадиган беш қисмдан олдин келтирилди.
جَمْعُ الْمُؤَنَّثِ السَّالِمِ بِالضَّمَّةِ وَالْكَسْرَةِ
Таржима: Муаннас солимни жамъи рафъ ҳолатда замма, насб ва жар ҳолатда касра билан бўлади. Бу ерда насб жарга тобеъдир. Масалан: مررت بِمسلماتٍ، رأيت مسلماتٍ، جاءنِي مسلمات
غَيْرُ الْمُنْصَرِفِ بِالضَّمَّةِ وَالفَتْحَةِ
Таржима: Учинчи қисм эъроби ҳаракат билан бўладиган исмлар ғойри мунсариф исмлардир. Ғойри мунсариф рафъ ҳолатда замма билан, насб ва жар ҳолатда фатҳа билан бўлади. Бу ерда жар насбга тобеъдир.
Масалан: مَرَرْتُ بِأحْمَدَ، رَأَيْتُ أحْمَدَ، جَاءَنِي أحْمَدُ
أخُوكَ وَأَبُوكَ وَحَمُوكَ وَهَنُوكَ وَفُوكَ وَذُومَالٍ مُضَافَةً إِلَى غَيْرِ يَاءِ الْمُتَكَلِّمِ بِالوَاوِ وَالأَلِفِ وَاليَاءِ
Таржима: Ушбу келтирилган “асмои ситта” яъни, олтита исм ҳар қачон (ي) мутакалимдан бошқа исм билан изофа бўлса, уларни эъроби рафъ ҳолатда (واو) билан, насб ҳолатда (ا) билан, жар ҳолатда (ى) билан бўлади.
Шарҳ: أخوك сени аканг ё уканг, أبوك сени отанг, حَموك эрингни қариндоши. Шу сабабли замир муаннас келтирилди. هنوك сени қабиҳ нарсанг. Бу тўрталаси ноқиси вовийдир,
яъни هنو، حنو، أخو، أبو
فوك сени оғзинг. Бу ажвафи вовийдир. Аслида فوه эди. " ه "ни ҳазф қилиб, "фе"ни "вов"га муносабати билан замма қилиб, замирга изофа қилинди. Оқибатда فوك бўлди.
ذومالٍ яъни, мол соҳиби. Бу эса лафифи мақрундир. Аслида ذوو эди. "Вов" ҳаракатли бўлиб, ўзидан олдинги фатҳали бўлган алифга қалб қилинди. Алиф илтиқои сокинайн билан ҳазф бўлди. Золни ҳаракати (واو) ни муносабати билан заммадан сўнг исми зоҳирга изофа қилинди ва оқибатда ذومالٍ бўлди.
Бу олти исмнинг эъроби ҳарф билан бўлишини шарти (ي) мутакалимга изофа бўлмаслик эди. Агар мутакаллимни (ي)си изофа бўлса, эъроби тақдирий бўлади.
مررت بأبِى، رأيت أبِي، جاءنِي أبِي
Агар бу олти исмга ҳеч қандай исм ёки замир изофа бўлмаса эъроби ҳаракат билан бўлади.
Масалан: مررت بأبٍ له، رأيت أبًا له، جاءنِي أب له
الْمُثَنَّى وَكِلاَ مُضَافًا إِلَى مُضْمَرٍ وَاثْنَانِ بِالأَلِفِ وَاليَاءِ
Таржима: Тасния исмлар ва замирга изофа бўлган كلا ва اثنان калимаси рафъ ҳолатида (алиф) билан насб ва жар ҳолатида (йо) билан бўлади.
Шарҳ: Ҳаракат билан бўлган уч эъроб, яъни замма (рафъ), фатҳа (насб), касра (жар) булар аслдир.
Ҳарф билан бўлган уч эъроб, яъни (вов) рафъ, (алиф) насб, (йо) жар, булар фаръдир.
(واحد) асл تثنية ва جمع ни ҳар бири воҳидни фаръидир.
Шу сабабдан аслни аслга, фаръни, фаръга бердик.
Масалан: جاءنِي زيدٌ، رأيت زيداً، مررت بزيدٍ
Бу мисолларда Зайд муфрад, воҳид аслдир. Учта ҳаракат билан бўлган асл эъробни муфрад исмга бердик. Қиёс буйича (واو) ни рафъга, (ا) ни насбга, (ي) ни жарга берилса қуйидаги таркиб ҳосил бўлади.
| Жамъ | тасния |
| جاءنِي الزيدون | جاءنِي الزيدونَ |
| رأيت الزيدان | رأيت الزيدان |
| مررت الزيدين | مررت بالزيدينَ |
Лекин тасния билан жамъ рафъ ва насб ҳолатида изофа бўлса бир бирига ўхшаб қолади. Чунки нунлар изофада тушиб қолади. Шу сабабдан алиф насб аломати бўлишига қарамасдан уни ташлаб юбордилар. Чунки алиф ноаниқликни сабабчиси эди.
1. (ي)ни эса жар ҳолатига бердилар, ва таснияда (ي)ни ундан олдингисини фатҳа ва нунни эса касра, жамъда эса (ي)ни олдидаги ҳаракатни касра ва нунни фатҳа қилиб,тасния ва жамъ орасида фарқли қилдилар.
2. Аммо насб аломати йўқ эди, уни жарга тобеъ қилдилар.
جاء ني الزيدونَ جاء ني الزيدانِ
رأيت الزيدِينَ رأيت الزيدَينِ
مررت بالزيدِينَ مررت بالزيدَينِ
3. (Вов)ни рафъ ҳолатида жамъга бердик.
4. (Алиф) енгил ҳарф бўлгани учун уни бира тўла соқит қилиш дуруст эмас. Шунинг учун таснияда алифни рафъ аломати қилдилар. Рафъ аломати аслида оғирдир. Енгилни оғирга бердилар, чунки тасния жамъдан собиқроқ ва кўпроқдир. Шу билан тасния ва жамъда ҳеч қандай чигаллик қолмайди. Чунки "нун" изофа билан соқит бўлса ҳам (ي)нинг олдинги ҳаракати таснияда фатҳа, жамъда эса касрадир.
كلا лафзан муфрад, маънан тасниядир. Лафзи эса эъробни ҳаракат билан бўлишни тақозо қилади. Маъноси эса эъробни ҳарф билан бўлишни тақозо этади.
Наҳв олимлари ҳар иккисини ҳам риоя қилдилар. Ҳар қачон (كلا) зоҳир исмга изофа бўлса, у аслдир.
(كلا)ни лафзини риоя қилиб, унга эъробни ҳаракат билан бердилар. Масалан:
جاءنِي كلا الرجلين، رأيت كلا الرجلين مررت كلا الرجلين
Аммо كلا эъроби тақдирий бўлади. Чунки охири алиф бўлиб, икки сукун тўқнашгани учун тушиб қолади.
Ҳар қачон (كلا) замир исмга изофа булса фаръ бўлади, (كلا)ни маъно томонини риъоя қилинган. Чунки у ҳам тасния эди. Эъробини ҳарф билан берилди. Масалан:
جاءنِي كلتاهما جاءني كلاهما
رأيت كلتيهما رأيت كليهما
مررت بكلتيهما مررت بكليهما
Аммо اثنان ва ثنتان лафзлари муфрад ва сурати ҳам маъноси ҳам тасния бўлгани сабабли эъробини ҳарф билан берилди. Масалан: جاءنِي اثنان رأيت اثنين مررت باثنين
جَمْعُ الْمُذَكَّرِ السَّالِمِ وَاُلُو وَعِشْرُونَ وَأَخَوَاتُهَا بِالوَاوِ وَاليَاءِ
Таржима: Музаккар исмни "жамъи солими" ва الو калимаси, عشرون ва унинг ахавотлари эъроби рафъ ҳолатида (واو), насб ва жар ҳолатида (ى) билан бўлади.
Шарҳ: الو ни лафзи муфраддир. Лекин маъноси жамъ бўлганидан уни рафъ ҳолати (واو) билан, насб ва жар ҳолати (ي) билан бўлади.
Масалан:
جاءنِي اُلو مال، رأيت اُلِي مال، مررت باُلي مال
عشرون ни ахавоти еттитадир.
تسعون، ثَمَانون، سبعون، ستون، خَمسون، أربعون، ثلاثون
Буларни ҳам, лафзи муфрад маъноси жамъ бўлгани сабабли эъробини ҳарф билан белгиладилар.
جاءنِي عشرون رجلا، رأيت عشرين رجلا، مررت بعشرين رجلا.