الإِعْرَابُ مَا اخْتَلَفَ آخِرُهُ بِهِ
Таржима: Эъроб шундай ҳаракат ёки ҳарфдирки, мўъраб исмнинг охири ўша эъроб билан ҳар турлик бўлади.
لِيَدُلَّ عَلَى الْمَعَانِي الْمُعْتَوَرَةِ عَلَيْهِ
Таржима: Ўша ҳар турлилик, мўъраб исмга кетма - кет келадиган маъноларга далолат қилиши учун шундай бўлган.
Шарҳ: Исмни икки маъноси бор. Биринчиси уни мусаммосидир. У исмни жавҳаридан маълум бўлади. Ва доим исмга лозим бўлади.
Иккинчиси эса мусаммога навбат билан кирадиган маъонийдир. Исм мусаммога далолат қилади. Эъроб эса васфга далолат қилади. У фоъилият мафуълият ва изофатдир. Шунинг учун зотга далолат қилувчи нарса сифатга далолат қиладиган нарсадан олдин қўйилиши муносибдир. Шу сабабдан эъробни исмни охирига қўйдилар.
وَأَنْوَاعُهُ رَفْعٌ وَنَصْبٌ وَجَرٌّ
Таржима: Исм эъробини навъи учтадир.
Рафъ, насб ва жардир.
Шарҳ: Бу уч исм яъни рафъ, насб, жар фақат ҳаракатли ва ҳарфли эъробга ишлатилади. Бино ҳаракатларига ишлатилмайди. Замма, фатҳа, касра ва сукун мабний исмларда ва гоҳида эъробий ҳаракатларда ҳам ишлатилади.
فَالرَّفْعُ عَلَمُ الفَاعِلِيَّةِ وَالنَّصْبُ عَلَمُ الْمَفْعُولِيَّةِ وَالْجَرُّ عَلَمُ الإِضَافَةِ
Таржима: Рафъ фоъилиятнинг аломати ва насб мафъулиятнинг аломати ва жар изофани аломатидир.
Шарҳ: Рафъ хоҳ ҳаракат билан ва хоҳ ҳарф билан бўлсин фоъил бўлмоқни аломатидир. Яъни агар бирор исм марфуъ бўлса ё фоъил бўлади ёки фоъилга фаръ бўлади. Фоъилга фаръ бўлувчилар, ноиб фоъил ёки мубтадо, ёки хабар, ёки إنَّ ни хабари, ёки كَانَ ни исми, ёки لاَ нафий жинсни хабари, ёки مَا ва لا مشبهتين بليسَ ни исми. Насб хоҳ ҳаракат билан бўлсин хоҳ ҳарф билан бўлсин мафъул бўлмоқни аломатидир.
Асл мафъул бештадир. Мафъулни фаръи еттитадир. Буларни тафсили иншааллоҳ "Мансубот" қисмида келади.
Омилнинг тарифи
وَالْعَامِلُ مَا بِهِ يَتَقَوَّمُ الْمَعْنَى الْمُقْتَضَى للإِعْرَابِ
Таржима: Омил (хоҳ лафзий бўлсин хоҳ маънавий бўлсин) шундай нарсаки, у билан эъроб тақозо қилувчи маъно ҳосил бўлади.
Масалан: جاء زيد да جاء омилдир. Шу омил билан زيد да фоъилият маъноси ҳосил бўлади. Фоъилият маъноси эса рафъни тақозо қилганлиги сабабли унга рафъни аломат қилиб берилди. رأيت زيدا да رأيت омилдир. Шу омил билан زيدا да мафъулият маъноси ҳосил бўлди. Мафъулият маъноси эса, насбни тақозо қилганлиги сабабли унга насбни аломат қилиб берилди. مررت بزيد да (با) омил шу омил билан زيد да изофат маъноси ҳосил бўлди. Изофат маъноси эса жарни тақозо қилганлиги сабабли унга жарни аломат қилиб берилди.