5-дарс: Мўъраб ва мабний исмларнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 13-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَهُوَ مُعْرَبٌ وَمَبْنِيٌّ

Таржима: Исм мўъраб ва мабний бўлади.

Шарҳ: Исм бошқаси билан таркибда бўлади ёки таркибда бўлмайди. Бошқаси билан таркибда бўлган исм асл мабнийга ўхшаш бўлади ёки бўлмайди.

Мабний аслга ўхшаш бўлмаган таркибдаги исм мўъраб бўлади. Мабний аслга ўхшаш бўлган таркибдаги исм мабний бўлади.

فَالْمُعْرَبُ الْمُرَكَّبُ الَّذِي لَمْ يُشْبِهْ مَبْنِيَّ الأَصْلِ

Таржима: Исм бошқа калима билан таркибда бўлиб, ўша исм асл мабнийга ўхшамаса "мўъраб исм", дейилади.

Шарҳ: Асл мабний мозий, амр ва ҳарфдир.

Мўъраб исмнинг ҳукми

وَحُكْمُهُ أَنْ يَخْتَلِفَ آخِرُهُ بِاخْتِلاَفِ العَوَامِلِ لَفْظًا أَوْ تَقْدِيرًا

Таржима: Мўъраб исмни ҳукми, омилларни (лафзан ёки тақдиран) ўзгариши билан мўъраб исмни охирини ўзгаришидир.

رأيت زيدا، جاءنِي زيد مررت بزيد، эъроблари лафзийдир.

رأيت فتى، جاءني فتى مررت بفتى، аслида فتيا فتي ва فتي эди. Яъни فتين فتين فتين (يا) алифга қалб бўлиб, эъроби тақдирий яъни فتى бўлди.