الإِسْمُ مَا دَلَّ عَلَى مَعْنًى فِي نَفْسِهِ غَيْرِ مُقْتَرِنٍ بِأَحَدِ الأَزْمِنَةِ الثَّلاَثَةِ
Таржима: Исм шундай калимаки, уч замонни бирига муқтарин бўлмаган ҳолда ўз нафсидаги маънога далолат қилади.
Шарҳ: ما دل على معنى ибораси, исм, феъл ва ҳарфга шомилдир.
في نفسه ибораси билан ҳарф хориж бўлди.
غير مقترن ибораси билан исм феълдан ажралиб, уни таърифи тамом мукаммал бўлди.
Исмнинг хосиятлари
وَمِنْ خَوَاصِّهِ دُخُولُ اللاَّمِ وَالْجَرِّ وَالتَّنْوِينِ وَالإِسْنَادُ إِلَيْهِ وَالإضَافَةُ
Таржима: Исмга алиф лом таъриф, жар, ва танвинни кириши, уни муснад ва муснад илайҳ бўлиши ва музоф ва музофун илайҳ бўлиши уни баъзи хусусиятларидандир.
Мусанниф бу ерда исмни машҳур олтита хусусиятларини келтирдилар. Нарсани хусусияти ўша нарсадан бошқасида топилмайдиган хосиятдир.
1. Алиф лом таърифни кириши фақат исмга хосдир.
2. Ҳарфи жар фақат исмга хосдир уни хизмати феълни асарини исмга етказмоқдир.
3. Танвинни кириши ҳам исмга хосдир. Лекин танвини тараннум ундай эмас.
4/5. Исм ҳам муснад илайҳи ҳам муснад бўла олади. Феъл эса муснад бўлса ҳам муснад илайҳ бўла олмайди.
6/7. Музоф ва музофун илайҳ бўлиш фақат исмга хосдир. Чунки ҳарфи жар тақдири билан фақат исм музоф ва музофун илайҳ бўлади. Масалан: غلام لزيد каби.