بَحْثُ الكلام
الكَلاَمُ مَا تَضَمَّنَ كَلِمَتَيْنِ بِالإسْنَادِ
Таржима: Калом луғатда оз бўлсин ёки кўп бўлсин у сўздир. Аммо истилоҳда шундай лафздирки, икки калимани иснод билан ўз ичига олади.
Шарҳ: Исноддан мурод, мухотабга мукаммал фойда берувчи бир калимани иккинчисига нисбатидир.
Масалан: ضرب زيد، ضربت هند، زيد قائم ёки لا تضرب، اضرب кабилардир. Бу ерда муснад ва муснад илайҳ ҳам мавжуддир.
(ما) ким لفظ дан иборат бўлиб, муфрадот мураккабот ва муҳмалотни ўз ичига олади.
تضمن كلمتين қайди билан, муҳмалот ва муфрадот хориж бўлди.
اسناد - қайди билан мураккаботи ғойри калом хориж бўлди. Масалан: رجل فاضل ва غلام رجل агар музоф ва музофун илайҳ ва мавсуф сифат ўртасида иснод бўлса ҳам исноди том эмас. Калом билан жумла баъзиларни наздида муродиф (синоним)дир. Ҳар қаерда жумла бўлса калом бўлади. Ва ҳар қачон калом бўлса у жумла бўлади.
Жумла икки қисмдир. "Жумлаи исмийя" ва "жумлаи феълийя".
"Жумлаи исмийя" шундай жумладирки, аввалги жузъи исм бўлади.
"Жумлаи феълийя" шундай жумладирки, аввалги жузъи феъл бўлади. Буларни ҳар бири ўз навбатида иккига бўлинади. "Иншоийя ва "хабарийя".
"Жумлаи иншоийя" шундай жумладирки, унда صدق ва كذب ни эҳтимоли йўқдир. Яъни уни айтувчисини ростгўй ёки ёлғончи, дея олмайсан.
وَلاَ يَتَأَتَّى ذَلِكَ اِلاَّ فِي اسْمَيْنِ أَوْ اِسْمٍ وَفِعْلٍ
Таржима: Калом фақат икки исмдан ёки исм ва феълдан ҳосил бўлади. Бу уч калимани таркиби олти хилдир. Учтаси бир жинсдан, исм ва исм, феъл ва феъл, ҳарф ва ҳарф.
Яна учтаси икки жинсдан исм ва феъл, исм ва ҳарф, феъл ва ҳарф. Калом иснодсиз ҳосил бўлмайди. Иснод учун муснад ва муснад илайҳ лозимдир. Бу иккови фақат икки исмдан ёки исм ва феълдан пайдо бўлади. Қолган тўрт ақсомда яъни ҳарф ва ҳарфда муснад ҳамда муснад илайҳ йўқдир.
Феъл ва феъл билан феъл ва ҳарфда муснад илайҳ йўқдир.
Исм ва ҳарфда эса, икковидан бири йўқдир. Агар исм муснад илайҳи бўлса, муснад йўқдир. Агар исм муснад бўлса, муснад илайҳи йўқдир.