2-дарс: Калиманинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 7–10-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

بسم الله الرحمن الرحيم

بحث الكلمة

الْكَلِمَةُ لَفْظٌ وُضِعَ لِمَعْنًى مُفْرَدٍ

Таржима: Наҳв олимлари истилоҳида калима – муфрад маънога қўйилган лафздир.

Шарҳ: الكلمة сўзи الكلم дан муштақ қилиб олинган бўлиб, жароҳат маъносидадир. Жароҳат инсон баданига таъсир қилса الكلمة инсоннинг руҳига таъсир қилади.

Шоирлардан бири шундай дейди.

جراحات السنان لها التيام لا يلتام ما جرح اللسان

Ўқ жароҳатин бордир давоси, тил жароҳатин йўқдир давоси.

الكَلِمَة даги алиф ломи "жинс"дир.

Алиф лом икки хилдир.

Алиф лом исмий ва алиф лом ҳарфий.

Алиф лом исмийни алиф лом мавсул ҳам, дейилади.

Алиф лом ҳарфийни эса, алиф лом таъриф ҳам, дейилади. Ҳамда у иштиқоқ қилинмайдиган исмларга киради.

Алиф лом исмий муштақ исмларга киради.

Масалан Аллоҳнинг сўзидаги الزانية والزاني нинг тақдирида

والتي زنت والذي زنى бордир.

Алиф лом ҳарфий уч қисмга бўлинади.

1. Алиф лом جنس

2. Алиф лом استغراق – ҳақиқий, ъурфий,

3. Алиф лом عهد – хорижий шахсий, хорижий навъий, зеҳний. Ҳаммаси олти турлидир. Буларни ўз ўрнида иншааллоҳ таърифи келтирилади. Аммо алиф лом жинсга бир мисол билан кифояланамиз.

الرجل أقوى من المرأة эркак (жинси) аёл (жинси)дан қувватлироқдир.

الكلمة даги "то" ваҳдат "то"си яъни беҳисоб калималарни бир калимасидир.

"То" марбута ёки тўгарак "то"си дейилади. Бу ҳам саккиз маънода келади.

لفظ нинг маъноси луғатда отмоқдир. Масалан اكلت التمرة ولفظت النواة хурмони еб данагини отдим. Шундан сўнг لفظ малфуз маъносида яъни, خلق махлуқ маъноси каби бўлиб, оғиздан чиққан (яъни оғиздан отилган) маънода истеъмол қилинган.

Аммо бу мақомда наҳв уламолари истилоҳида оғиздан чиққан истифҳом ҳамзаси каби (أ) хоҳ у бир ҳарф бўлсин, хоҳ зиёда бўлсин زيد каби, хоҳ истеъмолдан қолган калима бўлсин جسق каби, хоҳ истеъмолдаги каби ضرب бўлсин барчаси калимадир.

وضع луғатда қўймоқдир. Наҳв олимлари истилоҳида эса, бирор нарсани бошқа бир нарса рўпарасида тайинлаб, қўймоқдир. Бу нарсани аввалгиси фаҳмлансагина иккинчиси фаҳмланади.

وضع жиҳатидан маънога далолат қилувчи нарсалар бештадир.

1) الفاظ 2) خطوط 3) اشارات 4) عقود 5 نصب дир.

Алфоздан бошқасини “даволи арбаа”(тўрт нарсага далолат қилувчи нарса) дейилади. Улар алфоз қоидасига кирмайди.

2. خطوط Вараққа чизилган хат ёки нақш.

3. عقود Қўл бармоқларидаги бўғимлар.

4. نصب Йўл белгилари.

5. اشارات Ишора.

لمعنىً мақсад маънодаги مفعل дир. Ёки مفعول сийғасидир. Аслида معنوي эди, тахфифдан сўнг معنى бўлди.

مفرد ни агар мажрур қилсак معنى нинг сифати бўлади. Агар марфуъ қилсак لفظ нинг сифати бўлади. Агар насб қилсак وضع нинг яширинган замиридан ҳол бўлади.

لفظ га тўрт нарса киради.

١) الفاظ مهملة Истеъмолдан қолган лафзлар.

٢) الفاظ مستعملة مفردة Истеъмолдаги муфрад лафзлар.

٣) مستعملات مركبة كلامي زيد قائم وضرب زيد истеъмолдаги каломий таркиблар زيد قائم ва ضرب زيد каби.

٤) مستعملات مركبة غير كلامي – غلام زيد ва فى الدار каби.

وضع қайди билан биринчи مهملة чиқиб кетади. مفرد қайди билан учинчи тўртинчи чиқиб кетади яъни мураккабот, мураккаб дедик чунки мураккабни бир жузъи уни бир жузъини маъносига далолат қилади. Масалан زيد قائم бир жузъи زيد яна бир жузъи قائم дир. Бу ерда ҳар бир жузвни лафзи шу жузвни маъносига далолат қилади. مفرد дедик муфрад лафзини бир жузви ўша жузвни маъносига далолат қилмайди масалан زي – د яъни зай–дун ярим лафз маънони ярмига далолат қилмайди.

وَهِيَ اسْمٌ وَفِعْلٌ وَحَرْفٌ

Таржима: Ўша калима уч қисмдир. Исм, феъл ва ҳарф.

لأَنَّهَا اِمَّا أَنْ تَدُلَّ عَلَى مَعْنًى فِي نَفْسِهَا أَوْ لاَ

Таржима: Ҳақиқатда калима муфрад маънога мавзу бўлганлиги сабабидан, ўз нафсидаги маънога далолат қила олади ёки қила олмайди.

الثَّانِي الْحَرْفُ

Иккинчи, яъни ўз зотидаги маънога далолат қила олмайдигани ҳарфдир.

وَالأَوَّلُ إِمَّا أَنْ يَقْتَرِنَ بِأَحَدِ الأَزْمِنَةِ الثَّلاَثَةِ أَوْ لاَ الثَّانِي الإِسْمُ وَالأَوَّلُ الفِعْلُ

Таржима: Биринчиси яъни ўз зотидаги маънога далолат қиладиган калималар. Уч замонни бири билан муқтарин бўлади ёки бўлмайди. Иккинчиси, яъни уч замонни бири билан муқтарин бўлмайдиган исмдир. Биринчиси, яъни уч замонни бири билан муқтарин бўладигани феълдир.

وَقَدْ عُلِمَ بِذَلِكَ حَدُّ كُلِّ وَاحِدٍ مِنْهَا

Ваҳоланки "ақсоми салоса" (исм феъл ва ҳарф)ни ҳар бирини ҳадди ва ҳудуди таҳқиқан маълум бўлди.

Шарҳ: Яъни ҳар бирини таърифи ва тафсири маълум бўлди. Демак ҳарф шундай калимадирки, ўз нафсидаги маънога далолат қилмасдан, далолат қилишда бошқа калимани ёрдамига муҳтож бўлади. Феъл эса ўз нафсидаги маънога далолат қилади. Лекин уч замонни бири билан муқтарин (яқин) бўлади. Исм эса ўз нафсидаги маънога далолат қилади уч замонни бири билан муқтарин бўлмайди.

الكلمة уч ақсом, исм, феъл, ва ҳарф ўртасида муштаракдир.

Ҳарф бошқа икки аховотидан далолатда "адами истиқлолияти" яъни мустақил бўлмаслиги билан мумтоздир.

Феъл эса ҳарфдан истиқлоли билан, исмдан эса уч замонга муқтаринлиги билан, исм эса ҳарфдан истиқлоли билан, феълдан эса адами иқтирони (яқин эмаслиги) билан мумтоздир.