اَلتَّنْوِيْنُ نُوْنٌ سَاكِنَةٌ تَتْبَعُ حَرَكَةَ الآخِرِ لاَ لِتَأْكِيْدِ الْفِعْلِ
Таржима: Танвин – сукунли нундир. Танвин ҳам ҳарфлар жумласидандир. Калима охирини ҳаракатига тобеъдир. Феълни таъкид учун эмас.
Шарҳ: تنوين Аслида نونت нинг масдаридир. Яъни ادخلته نونا. Нунни киритдим, деганидир. Сукунли нун дедик. Ҳаракатли нунлар бундан ташқари бўладики, у танвин эмас. Калима охирини ҳаракатига тобеъдир, дедик. Чунки калима охирини ҳаракатига тобеъ бўлмаган нунни танвин, дейилмайди. Масалан من ва من ва عن каби феълни таъкиди учун эмас, балки қайди билан мухаффафа нуни таъкид хориж бўлди.
وَهُوَ لِلتَّمْكِّينِ وَالتَّنْكِيْرِ وَالْعِوَضِ وَالْمُقَابَلَةِ وَالتَّرَنُّمِ
Таржима: Танвин беш қисмдир. Тамкин танвини ва танкир танвини ва эваз танвини ва муқобала танвини ва тараннум танвини.
Шарҳ: Буларни ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз.
Биринчиси тамкин танвинидир. Яъни калима исмиятда устуворлигини белгисидир. Ҳарфга ҳам ўхшамайди, феълга ҳам ўхшамайди. Исм агар ҳарфга мушобиҳ бўлса, мабний бўлади. Ва агар феълга мушобиҳ бўлса, ғайри мунсариф бўлади. Ва бундай исмни “мўъраб мунсариф”, дейилади. Бундай исм алиф-лом билан маърифа бўлади ёки танвинли бўлади. Бу «танвини тамкин», дейилади.
اسم متمكن - غير متمكن
امكن - غير امكن
Мутамаккин, мўъраб исмлар. Ғойри мутамаккин, Мабниётлар. Мутамаккин амкан, мунсариф исмлар. Мутамаккин ғойри амкан, ғойри мунсариф исмлардир. Масалан جاءني زيد да زيد ни танвини танвини тамкиндир.
Иккинчиси танкир танвинидир. Бу танвин маърифа исм билан накра исмни ажратувчи танвиндир. Яъни, мусаммоси маълум исм “маърифа”, дейилади. Ва мусаммоси номаълум исм “накра”, дейилади. Масалан رجل номаълум киши الرجل маълум киши كتاب номаълум китоб ва الكتاب маълум китоб. Демак رجل билан كتاب исмлардаги танвинлар танкир танвинларидир.
Учинчиси эваз танвинидир. Бу танвин музофун илайҳидан эваздир. Масалан يومئذ ва حينئذ ва ليلئذ ва عامئذ кабилардир. Яъни يوم – اذ كان كذا дир. Бу иборада يوم музоф اذ музофун илайҳи. Ва اذ музоф كان كذا музофун илайҳидир. Охирги жумлани ҳазф қилдилар ва уни ўрнига танвинни эваз келтирдилар. يوم – اذ- ن. У ҳам يوم - ذن дир. У ҳам يومئذ бўлади.
Тўртинчиси муқобала танвинидир. У ҳам бўлса муаннас исмни саломат жамъини охиридаги танвиндир. Яъни مسلمات. Бу калимадаги танвин “муқобала танвини”, дейилади. Чунки бу танвинни музаккар исмини жамъидаги нунни муқобилига қуйилгандир. Яъни مسلمون و- ن. нун танвин нун билан مسلمات га танвин муқобил қўйилган.
Бешинчиси тараннум танвиндир. Бу танвинни шеърнинг вазнини сақлаш учун байтларнинг охирига қўшадилар. Тараннумдан мурод ўша танвин туфайли овоз димоққа тушади ва чиройли овоз ҳамда ғино (куй)га сабаб бўлади.
وَيُحْذَفُ مِنَ الْعَلَمِ مَوْصُوْفًا بِابْنٍ مُضَافًا عَلَمٍ آخَرَ
Таржима: Агар алам исм ابن га музоф бўлиб, ابن бошқа аламга музоф бўлса аввалги аламдан тахфиф учун танвин соқит қилинади. Чунки у касийрул истеъмол яъни кўп ишлатиладигандир. Масалан عن جعفربن محمد. Бу иборада ابن икки алам орасига тушади. Тахфиф учун аввалги аламдан танвинни ва ابن дан алифни соқит қилдилар. ابنة ни ҳукми ҳам ابن кабидир.