83-дарс: Сокина таънис «то»си

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 303–304-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

تَاءُ التَّأْنِيْثِ السَّاكِنَةُ تَلْحَقُ الْمَاضِيَ لِتَأْنِيْثِ الْمُسْنَدِ إِلَيْهِ

Таржима: Сокина таънис (تا) си муснад илайҳини таъниси учун мозий феълига қўшилади.

Шарҳ: Сокина таънис (تا) си мозий феълига феълнинг муснад илайҳисини муаннаслигига далолат қилиш учун қўшилади. У муснад илайҳ хоҳ фоил бўлсин ضربت هند каби хоҳ ноиби фоил бўлсин ضربت هند каби. Таънис тосини сокина лафзи билан қайд қилдилар. Чунки ҳаракатлик таънис тоси муштақ исмларга қўшилади. Масалан ضاربة ва مضروبة ва حسنة ва ندمانة каби.

فَإِنْ كَانَ ظَاهِرًا غَيْرَ حَقِيْقِيٍّ فَمُخَيَّرٌ

Таржима: Агар феълнинг муснад илайҳиси исми зоҳир бўлиб, ғойри ҳақиқий муаннас бўлса, феълнинг (تا) билан келтирмоқ ёки (تا)сиз келтирмоқда сен ихтиёрликсан. Масалан طلع الشمس ёки طلعت الشمس каби. Бунинг баҳси юқорида ўтган.

وَ اَمَّا اِلْحَاقُ عَلاَمَةِ التَّثْنِيَةِ وَالْجَمْعَيْنِ فَضَعِيْفٌ

Таржима: Ҳар қачон феълнинг фоили исми зоҳир бўлса феълнинг тасния, музакар ва муаннаси учун жамъ аломатини қўшмоқ жуда заифдир.

Шарҳ: Агар тасния ва жамъ аломати қўшилса заруратсиз “измори қаблаз зикр” ва фоилни ҳам такрори бўлади. Масалан قاما الزيدان ва قاموا الزيدون ва الزيدان – قمن النساء дан маълумки фоили тасния ва الزيدون дан маълумки фоили жамъ ва النساء дан маълумки фоили муаннас. Уларнинг феълига тасния ва жамъ аломатларини қўшмоқга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Аммо شرح الرضى да ушбу исми зоҳирни замирдан бадали кулл қилса бўлади. Ёки исми зоҳирни мубтадо ва феъл ўзини фоили билан хабар қилса бўлади, дейишган. Яъни الزيدان ва الزيدون ва النساء мубтадо قاما ва قاموا ва قمن хабар. Аммо муаннасни сокина (تا) си асли замир эмас. Балки муснад илайҳининг ҳолини аломатидир.