82-дарс: Радъ ҳарфи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 303-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

حَرْفُ الرَّدْعِ –كَلاَّ - وَقَدْ جَاءَ بِمَعْنَى حَقًّا

Таржима: Радъ ҳарфи كلا дир. Ва гоҳида حقا маъносида келган.

Шарҳ: Ҳарф ақсомларидан яна бири радъ ҳарфидир. У зажр ва манъ учун келади. Агар биров فعلت كذا деса, жавобда كلا дейсан. Яъни وازدجر عن هذا - ارتدع йўқ- йўқ ундоқ эмас, яъни сени айтганингча эмас, деганидир. Ва баъзан حقا маъносида келади. Аллоҳ таолонинг сўзида * كلا إن الإنسان ليطغى* Ҳақиқатда инсон ҳаддан ошади.