حُرُوْفُ الشَّرْطِ إِنْ وَلَوْ وَاَمَّا لَهَا صَدْرُ الْكَلاَمِ
Таржима: Ҳарфларнинг яна бир қисми шарт ҳарфларидир. ان ва لو ва اما. Уларнинг жойи садри каломдир.
Шарҳ: Бу уч ҳарф шартият учундир. Учовини ҳам ўрни садри каломдир.
فَإِنْ لِلاِسْتِقْبَالِ وَاِنْ دَخَلَ عَلَى الْمَاضِى وَلَوْ عَكْسُهُ
Таржима: ان калимаси истиқбол учундир гарчи мозийга кирса ҳам. لو эса ان нинг аксидир.
Шарҳ: Демак ان калимаси хоҳ мозийга кирсин ёки музореъга кирсин у истиқбол учундир.
Масалан ان تكرمنى اكرمك. Агар ҳурмат қилсанг ҳурмат қиламан. Бу мисолда ان музореъ феълига киради. Ва истиқбол маънони касб қилади. Ва ان اكرمتنى اكرمتك. Бу мисолда ان мозий феълига киради. Бу мисолимизнинг маъноси биринчи мисолни нақд ўзгинасидир. Яъни истиқболда мени ҳурмат қилишинг воқеъ бўлса, ўшанда мендан ҳам ҳурмат содир бўлади қабилида. Худди шунингдек لو калимаси мозийга кирса ҳам музореъга кирса ҳам мозийнинг маъносини билдиради. Масалан لو ضربت ضربت ва لو تضرب اضرب ҳар икки сонни ҳам маъноси бир хилдир. Агар сени зарбинг мен учун мозийда содир бўлганда мени ҳам зарбим ўшанда содир бўлар эди. لو калимаси баъзан ان маъносида келган.
Аллоҳ таолонинг сўзидаги ولامة مؤمنة خير من مشركة ولو اعجبتك اى وان تعجبك яъни мозийга кириб, музореъ маъносини англатмоқда. Шунда لو калимаси сонийнинг хусули ва интифоси аввални хусули ва интифосига боғлиқ деганлар. Масалан لو جئتنى لاكرمتك.
Мозийда ҳосил бўлган икромни мозийда ҳосил бўлган мажиъга боғлаганлар. Шу сабабдан соний (икромни) интифоси аввал (мажиъини) интифосига боғлиқдир.
وَتَلْزَمَانِ الْفِعْلَ لَفْظًا اَوْ تَقْدِيْرًا
Таржима: Бу икки лафз яъни ان ва لو феълни тақозо қилади. Ўша феъл лафзий бўлади. Юқорида ўтган мисоллардаги каби тақдирий бўлади. Масалан Аллоҳ таолонинг сўзида وان احد من المشركين استجارك тақдири калом وان استجارك احد من المشركين استجارك жумласидаги ان олдидаги استجارك ни ҳазф қилиб, уни иккинчи استجارك билан тавсиф қилдилар.
Иккинчи мисол لو أنتم تملكون аслида لو تملكون эди. تملكون феълини ҳазф қилдилар ва мустатир фоил замир انتم сомеъни зеҳнига яхшигина ўрнашиши учун муттасил эди уни мунфасил қилдилар. لو انتم تملكون бўлди. Иккинчи تملكون махзуф феълни тафсири бўлади.
وَمِنْ ثَمَّ قِيْلَ لَوْ اَنَّكَ بِالْفَتْحِ لأَنَّهُ فَاعِلٌ
Таржима: Шу боисдан фатҳа билан لو демоқлик вожибдир.
Шарҳ: لو дан сўнг лафзан ёки тақдиран феълни лозим бўлишидан لو انك (ا) ҳамзани фатҳа билан келтириш вожибдир. Чунки ان ўзини маъмули билан муфрад таъвилда бўлиб, маҳзуф феълни фоилидир. Тақдири калом لو انك ثبت قيامك
وَانْطَلَقْتُ بِالْفِعْلِ مَوْضِعَ مُنْطَلِقٍ لِيَكُوْنَ كَالْعِوَضِ
Таржима: Маҳзуфдан эваз бўлиши учун منطلق ўрнига انطلقت феъл келтирасан.
Шарҳ: لو дан сўнг лафзан ёки тақдиран феъл лозим бўлгани сабабидан маҳзуфдан эваз бўлиши учун منطلق ўрнига انطلقت феъл келтира оласан. Яъни исми фоил ўрнига феъл келтирилади. Токи маҳзуф феълдан эваз бўлиши учун.
لو انك منطلق эмас. Балки لو انك انطلقت дейилади.
فَإِنْ كَانَ جَامِدًا جَازَ لِتَعَذُّرِهِ
Таржима: Агар ان ни хабари исми жомид бўлса ўша исми жомид ўрнига мутааззир бўлганлиги сабабли феъл келтириб бўлмайди. Масалан Аллоҳ таолонинг сўзидаги ولو ان ما فى الأرض من شجرة اقلام. Бу оятда اقلام муштақ эмас. Уни феълини жомид исм ўрнига қўймоқлик узрлидир.
وَإِذَا تَقَدَّمَ الْقَسَمُ أَوَّلَ الْكَلاَمِ عَلَى الْشَّرْطِ لَزِمَهُ الْمَاضِي لَفْظًا أَوْ مَعْنًى وَكَانَ الْجَوَابُ لِلْقَسَمِ لَفْظًا مِثْلُ وَاللهِ اِنْ اَتَيْتَنِي أَوْ لَمْ تَأْتِنِي لأَكْرَمْتُكَ
Таржима: Ҳар қачон қасам каломни аввалида келиб шартдан муқаддам бўлса ўша шартни лафзан ёки маънан мозий бўлиши вожибдир. Ва қасамни жавоби албатта лафзан бўлади.
Шарҳ: Масалан лафзан мозий бўлганига мисол والله ان اتيتني لأكرمتك. Бу اتيتني лафзан мозий والله ان لم تأتني لأاكرمتك. Бу мисолда لم تأتني лафзан музореъ ва маънан мозийдир. Бу икки мисолдаги لأكرمتك фақат қасам учун лафзий жавобдир. Агар لاكرمتك ибораси ҳам қасамга жавоб ва ҳам шартга жазо бўлганда эди, у бир вақтнинг ўзида ҳам мажзум ва ҳам ғайри мажзум бўлар эди. Бу эса маҳол яъни, мумкин эмас. Шу сабабдан لأكرمتك қасамнинг лафзий жавобидир. Аммо اكرمتك маъно жиҳатидан қасам учун ва ҳам шарт учун жавобдир. Маъно жиҳатидан қасм учун дедик, чунки қасам اكرام учундир. Ва яна маъно жиҳатидан шарт учун дедик. Чунки шартга مشروط ҳам اكرام дир.
وَاِنْ تَوَسَّطَ بِتَقْدِيْمِ الشَّرْطِ أَوْ غَيْرِهِ جَازَ اَنْ يُعْتَبَرَ وَاَنْ يُلْغَى
Таржима: Агар шартни ёки шартдан бошқасини муқаддам бўлиши сабабидан қасам ўртага тушса унда қасамни эътибор қилиб, шартни амалдан қолдирмоқ ёки шартни эътибор қилиб қасамни амалдан қолдирмоқ ҳам жоиздир.
كَقَوْلِكَ اَنَا وَاللهِ اِنْ تَأْتِيْنِي آتِكَ وَاِنْ آتَيْتَنِي وَاللهِ لأتِيَنَّكَ
Шарҳ: Бу икки мисол тўрт кўринишда бўлади.
Биринчиси: ان تأتيني والله آتك.
Бу ерда жавоб шартникидир. Чунки шарт олдин келганлиги сабабидан муҳимроқ бўлиб қолди.
Иккинчиси: انا والله ان تأتني لآتك. Қасам ўртага тушгандан сўнг садри каломдаги эҳтимоли қолмади ва жавоб эса шартники бўлади. Шарт ва жавоб мубтадони хабаридир. Мубтадо ва хабар қасамнинг жавобини ўрнига тушган бўлади.
Учинчиси: ان آتيتني فوالله لآتينك. Бу мисолда жавобни қасамга берганлар. Ва қасамни ўзини жавоби билан шартни жазоси қилганлар.
Тўртинчиси: انا والله ان آتيتني لاكرمتك. Лафз жиҳатидан ҳам жавобни қасамга берганлар. Ва маъно жиҳатидан жавобни шартга берганлар. Қасам ўзини жавоби билан мубтадони хабари қилганлар.
وَتَقْدِيْرُ الْقَسَمِ كَاللَّفْظِ مِثْلُ لَئِنْ اُخْرِجُوْا لاَ يَخْرُجُونَ وَاِنْ اَطَعْتُمُوْهُمْ إِنَّكُمْ لِمُشْرِكُوْنَ
Таржима: Ҳар қачон каломда қасам муқаддар бўлса уни ҳукми лафзда келган қасамни ҳукми каби бўлади. Ва ҳар қачон шартдан сўнг мозий лозим бўлса жавоб лафз жиҳатдан қасамникидир, маъно жиҳатидан эса шартникидир.
Масалан Аллоҳ таолонинг сўзидаги لئن اخرجوا لا يخرجون معهم тақдири калом والله لئن اخرجوا لا يخرجون дир. Бу ерда муқаддар қасам шартга муқаддам келган. Шу сабабдан шартни мозий бўлиши лозимдир. Жавоб эса лафз жиҳатидан қасамникидир. Шу сабабдан لا يخرجون (ن) нуни жазм билан соқит бўлмади.
Иккинчи мисол: وان اطعتموهم انكم لمشركون тақдири калом
والله ان اطعتموهم انكم لمشركون ва انكم لمشركون да (فا) дохил бўлмаган. Агар (فا) кирганда жавоб ҳам қасамники ва ҳам шартники бўлар эди.
وَاَمَّا لِلتَّفْصِيْلِ وَالْتُزِمَ حَذْفُ فِعْلِهَا
Таржима: اما калимаси тафсил учундир. Ва اما ни феълини ҳазф қилмоқни лозим тутганлар
وَعُوِّضَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ فَائِهَا جُزْءٌ مِمَّا فِي حَيِّزِهَا مُطْلَقًا وَقِيْلَ هُوَ مَعْمُوْلُ الْمَحْذُوْفِ مُطْلَقًا
Таржима: Шарт ҳарфи اما билан унинг жазоси (فا) орасини ажратиш учун уларни орасига (فا) ни хиязида бўлган, яъни жазони маъмули бўлган каломни мутлақ бир жузъи эваз қилинади. اما زيد فمنطلق нинг тақдири مهما يكن من شيء فزيد منطلق эди. مهما – اما га қоим мақом бўлади. Ва уни шарти يكن من شيء лафзидир. Ихтисор учун уни ҳазфи вожиб бўлади. Ҳар қачон مهما اما ўрнига қоим бўлгандан сўнг феъл ҳазф қилинди. Ва ибора اما فزيد منطلق бўлди. Бу иборада шартнинг аломати اما ва жазонинг аломати (فا) билан ёнма-ён муттасил бўлди. Уларни ажратиш учун фосилага (ажратувчига) ҳожат тушди. Ушбу фосила учун уч мазҳаб эгалари уч хил фикр билдирганлар.
Биринчиси Сибавайҳ мазҳабидир. У шундай фосиладирки, шарт ва жазони ажратувчи жазо фосини ҳиязидаги (таъсири остидаги) каломни бир жузъидир. Ва (فا) дан муқаддамдир. Ҳар қачон اما زيد فمنطلق десанг. Бу иборада زيد мубтадо ва жузъи (فا) сини ҳиязида (таъсири остида) эди. Ҳозирги ҳолатда (فا) га муқаддам бўлди. Шарт жазони лозим қилганидек, زيد ҳам منطلق ни лозим қилди. Яъни Зайд албатта жўнагувчидир. Бу иборада زيد мубтадо منطلق хабар, жумла эса اما нинг жавобидир.
نَحْوُ اَمَّا يَوْمَ الْجُمْعَةِ فَزَيْدٌ مُنْطَلِقٌ
Худди шунингдек اما يوم الجمعة فزيد منطلق. Бу мисолда ҳам يوم لجمعة жазони ҳиязида бўлиб, منطلق ни маъмулидир. Айни пайтда фосила бўлиш учун (فا) дан муқаддам бўлади. Ва انطلاق ни
Зайдга лозимлигини таъминлаш учун шарт манзилатига эга бўлди. Ва منطلق билан мансуб бўлди.
Иккинчиси Мубаррад мазҳабидир. Бу фосила маҳзуф феълни мутлақ маъмулидир. Яъни жазони маъмули эмас. اما زيد فمنطلق ни тақдири مهما يذكر زيد فهو منطلق дир. Демак زيد марфуъдир. Маҳзуф фоилни мақомидадир. اما يوم الجمعة فزيد منطلق нинг тақдири. يوم الجمعة - مهما تذكر يوم الجمعة فزيد منطلق мансуб бўлиб, муқаддар феълнинг мафъулу биҳисидир.
وَقِيْلَ اِنْ كَانَ جَايِزَا التَّقْدِيْمِ فَمِنَ الأَوَّلِ وَاِلاَّ فَمِنَ الثَّانِي
Учинчиси Мозаний мазҳабидир. У шундай фосилаки, у ерда (فا) дан бошқа монеъ бўлмаса Сибавайҳ мазҳаби кабидир. Яъни (فا) ни ҳиязидаги (таъсири остидаги) каломни жузъи ва жазони маъмулидир. Агар (فا) дан бошқа яна бирор монеъ бўлса унда Мубаррад мазҳаби кабидир. Масалан اما يوم الجمعة فان زيد منطلق. Фосила (فا) дан кейинги жазони жузъи бўла олмайди. Чунки икки монеълик бордир. Бири (فا)и жазодир. Иккинчиси садри каломни талаб қилувчи ان дир. Шу боисдан узрлидир. Демак يوم الجمعة муқаддар феълнинг мансубидир.