80-дарс: Истифҳом ҳарфлари

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 297–298-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

حَرْفَا الإِسْتِفْهَامِ الْهَمْزَةُ وَهَلْ لَهُمَا صَدْرُ الْكَلاَمِ تَقُوْلُ اَزَيْدٌ قَائِمٌ وَاَقَامَ زَيْدٌ وَكَذَلِكَ هَلْ وَالْهَمْزَةُ اَعَمُّ تَصَرُّفًا تَقُوْلُ اَزَيْدًا ضَرَبْتَ وَاَتَضْرِبُ زَيْداً وَهُوَ اَخُوْكَ وَاَزَيْدٌ عِنْدَكَ اَمْ عَمْرٌو

Таржима: (ا) ҳамза ва هل истифҳом учундир.

Шарҳ: Итифҳом маъносини фаҳмлашни тушунмоқни талаб қилишдир. Улар доим садри каломда (сўз бошида келади). Бу иккови жумлаи исмияга кириши ҳам жоиз. Масалан ازيد قائم ва هل زيد قائم ва жумлаи феълийяга ҳам кириши жоиздир. Масалан اقوم زيد ва هل قام زيد лекин ҳар қачон (ا) ҳамза жумлаи исмийяга кирса хабари феъл бўлади. Масалан ازيد قام лекин هل زيد قام дейилмайди. Чунки هل аслида قد маъносидадир.

Аллоҳ таоло هل اتى على الإنسان яъни, قد اتى على الإنسان дир. Ва яна (ا) ҳамзани инкор учун ҳам зикр қиласан. هل ни эмас. Масалан

واتضرب زيدا وهو اخوك هل تضرب وهو اخوك дейилмайди. Худди шунингдек ازيد عندك ام عمرو демоқлик мумкин. Ва هل زيد عندك ام عمرو дейилмайди. Яъни муттасила ام ҳамза билан қарина бўлади. هل билан қарина (яқин) бўла олмайди.

وَاَثُمَّ اِذَا مَا وَقَعَ وَاَفَمَنْ كَانَ وَاَوَ مَنْ كَانَ دُوْنَ هَلْ

Таржима: Худди шунингдек истифҳом (ا) ҳамзаси отифа ثم ва او ва (فا) ларни олдидан келади ва هل ни олдидан келмайди.

Масалан Аллоҳ таолонинг اثم اذا ما وقع (Юнус сураси, 51-оят) افمن كان (Ахқоф сураси, 14-оят) او من كان (Анъом сураси, 30 оят)лари далилдир.