85-дарс: Таъкид нуни

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 306–311-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

نُوْنُ التَّأْكِيْدِ خَفِيْفَةٌ سَاكِنَةٌ وَ مُشَدَّدَةٌ مَفْتُوْحَةٌ مَعَ غَيْرِ الأَلِفِ

Таржима: Ҳарф ақсомларидан яна бири таъкид нунидир. У алиф тасния ва алиф фосиладан бошқасида хафифа сокина ва ташдидли мафтуҳа бўлади.

Шарҳ: Масалан, اضربن، اضربان، اضربن، اضربنان، اضربان، اضربن

1. اضربن мушадда, мафтуҳа

2. اضربان ва اضربنان алиф тасния ва алиф фосила билан мушаддада максура.

3. اضربن ва اضربن. музакарни жамъи замма билан. Ва муаннас муфради (با) си касра билан ҳамда нунлар ташдидли мафтуҳа билан бўлади.

تَخْتَصُّ بِالْفِعْلِ الْمُسْتَقْبِلِ فِي الأَمْرِ النَّهْيِ وَالإِسْتِفْهَامِ وَالتَّمَنِّيْ وَالْعَرَضِ وَالْقَسَمِ

Таржима: Таъкид нуни мустақбал маънодаги феълларга хосдир. Амр наҳий, истифҳом, таманний (орзу), арз (таклиф) ва қасам каби феъллардир.

Шарҳ: Амрга мисол. Ташдидли нун учун юқорида келтирилди.

1. Мухаффа учун: اضربن اضربان اضربن اضربنان اضربان اضربن

2. Наҳий учун لا تضربن، لا تضربن

3. Истифҳом учун هل تضربن، هل تضربن

4. Таманни (орзу) учун ليتك تضربن، ليتك تضربن

5. Арз (таклиф) учун الا تنزلن، الا تنزلن

6. Қасам учун. Аллоҳ таолонинг сўзидаги * و الله لافعلن والله لافعلن *

وَقَلَّتْ فِي النَّفْيِ

Таржима: Таъкид нуни нафийда жуда оздир.

Шарҳ: Таъкид нуни нафий феълида наҳийга ўхшашлиги сабабли жуда оз келади.

وَلَزِمَتْ فِيْ مُثْبَتِ الْقَسَمِ

Таржима: Музореъ феъли мусбат бўлганда қасамни жавобида таъкид нуни лозим бўлади. Масалан. والله لافعلن

وَكَثُرَتْ فِي مِثْلِ اِمَّا تُفْعَلَنَّ

Таржима: Таъкид нуни اما تفعلن каби мисолларда жуда кўпдир.

Шарҳ: Музореъ феъли шарт бўлиб, шарт калимаси ان ва у ما билан таъкидланиб келса, таъкид нуни билан айтишлик аълодир.

وَمَا قَبْلَهَا مَعَ ضَمِيْرِ الْمُذَكَّرِيْنَ مَضْمُوْمٌ وَمَعَ الْمُخَاطَبَةِ مَكْسُوْرٌ

Таржима: Таъкид нунини мо қабли икки музаккарни жамъида заммали бўлади.

Шарҳ: Масалан لا يضربن ва تضربن токи бу замма илтиқои сокинайн (икки сукун ёнма-ён келиши) билан ҳазф бўлган (واو) га далолат қилиши учун муаннас муфраддаги мухотабада таъкид нунини мо қабли касрали бўлади. Токи замир (ي) илтиқои сокинайн билан ҳазф бўлганига далолат қилиш учун. Масалан لا تضربن каби.

وَ فِيْمَا عَدَا ذَلِكَ مَفْتُوْحٌ

Таржима: Таъкид нуни мазкурлардан бошқаларида мафтуҳ бўлади.

وَتَقُوْلُ فِي التَّثْنِيَةِ وَجَمْعِ الْمُؤَنَّثِ اِضْرَبَانِّ وَاضْرِبْنَانِّ

Шарҳ: Муаннас тасниясида ва жамъида اضربان ва اضربنان дейсан.

Шарҳ: Таснияда алиф собит қилинади чунки муфрад билан мултабис (аралашган ҳолда) бўлмаслик учун. Муаннасни жамъида (ا) алиф фориқа келтирилади токи муаннас жамъини нуни ва таъкид нуни бир биридан ажралиб туриши учун.

وَلاَ تَدْخُلُهُمَا الْخَفِيْفَةُ خِلاَفًا لِيُوْنُسَ

Таржима: Хафифа таъкид нуни бу икки сийғага кирмайди. Аммо Юнус раҳматуллоҳи алайҳи киради, деганлар.

Шарҳ: Агар хафифа таъкид нуни тасния ва муаннас жамъига кирса илтиқои сокинайн бўлади. Масалан اضربان ва

اضربنان каби. Аммо Юнус (р.а.) ва жумҳур наздида вақф ҳолатда сукун жоиз бўлганидек اضربان ва اضربنان да ҳам жоиз, деганлар.

وَهُمَا فِيْ غَيْرِهِمَا مَعَ ضَمِيْرِ الْبَارِزِ كَالْمُنْفَصِلِ

Таржима: Хафифа ва сақила таъкид нунларини тасния ва муаннасни жамъидан бошқа замирлар билан қўшилишининг ҳукми мунфасил калима билан қўшилиши кабидир.

Шарҳ: Тасниядан ва муаннас жамъидан бошқа деганда музаккарнинг икки жамъи ва мухотаба сийғалари тушунилади. Музаккар жамъи اغزوا ва ارموا واخشوا. Мухотаба муфради اغزي ва ارمي ва اخشي дир. Ушбу бориз замирларга мушаддада ва нунлар қўшилганда اغزن يا قوم ва ارمن يا قوم бўлади. Буларда (واو) ҳазф қилингандир. Гўёки اغزوا الكفار ва وارمو الغرض мисолларида ҳам (واو) ҳазф қилингандек اغزي الجيش ва وارمي الغرض да (واو) ҳазф қилинган. اغزن يا امرأة ва ارمن يا امرأة ибораларида ҳам (واو) ҳазф қилинади.

فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فَكَالْمُتَّصِلِ

Таржима: Агар ундай бўлмаса, яъни агар замир бориз бўлмасдан балки мустатир бўлса хафифа ва сақила нунларни бу каби феълларга қўшилиши гўёки ушбу феъларга муттасил калима яъни, (ا) тасния қўшилгандек қўшилади. Масалан اغزوا ва ارميا ва اخشيا каби феъларда уларнинг ломлари қайтиб, уларга алиф тасния қўшилгандек اغزون ва ارمين ва اخشين бўлади. Ушбу феълларга сақила нунлар қўшилади.

وَمِنْ ثَمَّ قِيْلَ هَلْ تَرَيَنَّ وَتَرَوُنَّ وتَرَيِنَّ وَاغْزُوَنَّ وَاغْزُنَّ وَاغْزِنَّ

Таржима: Шу боисдан, яъни таъкид нунларини тасния ва муаннас жамъларидан бошқа бориз замирларида мунфасил калимани ва мустатир замирлар билан муттасил калимани ҳукмида бўлгани сабабидан هل ترين ва هل ترون ва هل ترين ва اعزن اعزن اعزون, дейилади.

Биринчиси: هل ترين. Бу сийға муфрад мухотаб сийғасидир. Яъни هل ترى дир. Таснияси هل تريا дир. Муфрад мухотабга таъкид нунини қўшилиши худди таснияга (ا) алиф қўшилган кабидир.

Тўртинчиси: اغزون ҳам худди هل ترين кабидир. Иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи мисолларни барчасида таъкид нунлар ушбу феъларни мунфасил калимага қандай қўшилса таъкид нунлар ҳам худди шундай қўшилади. Масалан لم تروا القوم ва هل ترى الناس ва اغزوا القوم ва اعزى القوم каби. Таъкид нунлар қўшилганда ҳам шу ҳукмдир. هل ترون ва هل ترين ва اغزن ва اغزن каби.

وَ الْمُخَفَّفَةُ تُحْذَفُ لِلسَّاكِنِ

Таржима: Мухаффафа нун сокин билан ҳазф қилинади.

Шарҳ: Ноҳия (لا) билан феълни (ل) ломи сокин бўлса унга лоҳиқ бўлган (қўшилган) хафифа нун ҳазф қилинади.

Масалан шоирни шеъридаги:

لا تهين الفقير علك ان * * * تركع يوما الدهر قد رفعه

لا تهين аслида муфрад мухотабнинг наҳийси لا تهين эди. Шунга хафифа таъкид нуни қўшилди لا تهينن хафифа таъкид нун билан (ل) баробардаги сокин нун билан йўлиққанлиги сабабидан нуни хафифа ҳазф қилинди. Ва унга далил учун (ل) баробаридаги сокинли нунга фатҳа берилди. لا تهين бўлди.

وَفِي الْوَقْفِ فَيُرَدُّ مَا حُذِفَ

Таржима: Вақф ҳолатида ҳазф қилинган нарса қайта келтирилади. Агар اغزوا ва اغزي га хафифа нунни илҳоқ қилсанг اغزن ва اغزن дейсан. Ҳар қачон бу икковини вақф қилсанг маҳзуфни келтириш вожиб бўлади ва اغزوا ва اغزي дейсан.

وَالْمَفْتُوْحُ مَا قَبْلَهَا تُقْلَبُ أَلِفًا

Таржима: Ва хафифа нунни мо қабли мафтуҳ бўлса уни алифга қалб қилинади. Масалан اضربن бўлса اضربا бўлиб, алифга қалб қилинади. Чунки хафифа нун танвинга ўхшашлиги бордир. Ҳар қачон танвинни мо қабли мафтуҳ бўлса алифга қалб қилинади. Ва ҳар қачон танвинни мо қабли заммали ёки касрали бўлса у ҳазф қилинади. Масалан اصبت خيرا ва اصابني خير ва ختم لي بخير ибораларни вақф қилмоқчи бўлсанг اصبت خيرا ва أصابني خير ва ختم لي بخير дейсан.

تَمَّت الكافيه

21.05.08

Тамом. 26.07. 07.

22.11.2008-йил

Нашрга тайёрловчи: Рустамжон Раҳматуллоҳ

Сўз боши: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Муҳарир: Анвар Аҳмад

Мусаҳҳиҳ: Қурбонгул Мирзараҳим қизи.

Комютерда терувчи: Ҳидоятуллоҳ Раҳматуллоҳ.