اَلْحُرُوْفُ الْعَاطِفَةُ وَهِيَ الْوَاوُ وَالْفَاءُ وَثُمَّ وَحَتَّى وَأَوْ وَاِمَّا وَاَمْ وَلاَ وَبَلْ وَلَكِنْ
Таржима: Отифа ҳарфлари майл қилдиргувчи ёки мойил қилувчи ҳарфлардир. Тартиб билан уларнинг сони ўнтадир.
فَالأَرْبَعَةُ الأُوَلُ لِلْجَمْعِ
Таржима: Отифа ҳарфларнинг аввалги тўрттаси жамъ учундир.
Шарҳ: Яъни маътуф билан маътуф алайҳини ўртасини маътуф алайҳини ҳукмида жамъ қилади.
فَالْوَاوُ لِلْجَمْعِ الْمُطْلَقًا لاَ تَرْتِيْبَ فِيْهَا
Таржима: (واو) мутлақ жамъ учундир. Ҳеч қандай тартиб ва ҳеч қандай маъият йўқдир. Масалан جاءني زيد وعمرو. Бунда ҳар иккови бирга келгани ҳам эҳтимоли бор. Ёки Зайд аввал келди Амр ундан кейин келган бўлиши ҳам мумкин. Ёки муҳлат билан ёки муҳлатсиз келган бўлиши ҳам мумкин. Ёки буни акси ҳам бўлишини эҳтимоли бор.
وَالْفَاءُ لِلتَّرْتِيْبِ وَثُمَّ مِثْلُهَا بِمُهْلَةٍ وَحَتَّى مِثْلُهَا
Таржима: (فا) эса тартиб билан ثم кабидир. Аммо муҳлат билан ثم، حتى кабидир.
Шарҳ: (فا) муҳлатсиз тартибга далолат қилади. Масалан جاءني زيد فعمر Аввал Зайд кейин Амр келганига далолат қилади. Муҳлатсиз ثم (فا) кабидир. Лекин муҳлат билан масалан
جاءني زيد ثم عمر Аввал Зайд келди ва оз муҳлатдан сўнг Амр келди. حتَّي эса далолатда ва муҳлатда ثم кабидир. Бу икковини фарқи шуки, حتي нинг мобаъди моқаблини жузъидир. Хоҳ у кучли бўлсин ёки кучсиз бўлсин фарқи йўқ. مات الناس حتي الأنبيا.
Масалан قدم الحجاج حتي المشاة. Бу эса ثم да вожиб эмас.
وَمَعْطُوْفُهَا جُزْءٌ مِنْ مَتْبُوْعِهِ لِيُفِيْدَ قُوَّةً أَوْ ضَعْفًا
Таржима: حتي нинг маътуфи матбуъини жузъидир. Қувватда ёки заифликда фойда бериши учун шундайдир. Бунинг шарҳи юқорида ўтди.
وَأَوْ وَاِمَّا وَاَمْ لأَحَدِ الأَمْرَيْنِ مُنْهَمَا
Таржима: Бу уч калима мутакаллим наздида мубҳам бўлган икки амрнинг бири учундир.
وَاَمِ الْمُتَّصِلَةُ لاَزِمَةٌ لِهمْزَةِ الإِسْتِفْهَامِ
Таржима: ام икки қисмдир. Муттасила ва мунқатиъа. ام муттасила истифҳом (أ) ҳамзаси билан доим бирга бўлади.
يَلِيْهَا أَحَدُ الْمُسْتَوْيَيْنِ وَالآخَرُ الْهَمْزَةَ بَعْدَ ثُبُوْتِ أَحَدِهِما لِطَلَبِ التَّعْيِيْنِ
Таржима: 1. Мусаавий икки амрнинг бири мутакаллим наздида маълум бўлгандан кейин.
2. Икки баробар амрнинг бири муттасил امَ нинг ёнида ва иккинчиси ҳамзаи истифҳомийя ёнида бўлади.
Масалан ازيد عندك ام عمرو Икки мусаавий амр иккови ҳам исмдир. Уларнинг бири زيد яна бири عمر дир. Бири истифҳом ҳамзаси ёнида яна бири أم муттасила ёнида.
اضربت زيدا أم اكرمته. Бу мисолда икки мусаавий амр иккови ҳам феъл. Бири ҳамза ёнида ва яна бири أم муттасила ёнида.
وَمِنْ ثَمَّ لَمْ يَجُزْ اَرَأَيْتَ زَيْدًا أَمْ عَمْراً
Таржима: Шу сабабдан ушбу таркиб жоиз эмас. Яъни اراءيت زيدا ام عمرا. Мутасовий икки амрнинг бири رأيت феъли ва иккинчиси عمرا исмдир. Демак бу таркибда ҳамза билан أم иккови мутасовий икки амрнинг олдида эмас. Истифҳом ҳамзаси феъл билан ва муттасила أم исм ёнидадир. Шу боисдан бу таркиб жоиз эмас.
وَمِنْ ثَمَّ كَانَ جَوَابُهَا بِالتَّعْيِيْنِ دُوْنَ نَعَمْ أَوْلا
Таржима: Муттасила أم нинг жавоби икки амрнинг бири бўлиши керак. Аммо نعم ёки لا билан жавоб берилмайди. Масалан أقائم زيد أم عمرو деганда نعم ёки لا билан жавоб берилмайди. Лекин أو ва اما нинг (أ) ҳамза билан келган бўлса уларга نعم ёки لا билан жавоб берса бўлади.
Масалан أجاءك زيد أو عمرو ёки أجاءك اما زيد واما عمرو буларга نعم ёки لا билан жавоб берса бўлади.
وَالْمُنْقَطِعَةُ كَبَلْ وَالْهَمْزَةِ مِثْلُ اِنَّهَا لاِبِلٌ اَمْ شَاءٌ
Таржима: Иккинчи қисм ام мунқатиъадир. Мунқатиъа بل، أم ва (أ) ҳамза маъносидадир.
Шарҳ: Яъни بل билан собиқ каломдан эъроз қилинади. Ва همزة билан أم дан кейин келган нарсадан шак сабабидан савол қилинади. Масалан انها لابل ام شاة. Мунқатиъа ام собиқ каломдан хабар бўлиши мумкин, яъни. каби بل هي شاة
انها لابل بل أهي شاة Бу ерда каломи собиқдан خبر изроб қилиб, хатони ўнглаб аввалги фикридан қайтди. Ва ام дан сўнг мазкур бўлган нарсадан истифҳом қилди. Яъни أهي شاة
Мунқатиъа أم истифҳом бўлиши ҳам мумкин.
3. Масалан أزيد عندك ام عمرو أي بل عمرو. Бу мисолда аввалги истифҳомдан иккинчи истифҳомга изроб қилинди. Изроб бир нарсани тарк қилиб иккинчисини олмоқ билан аввалгисини ботил қилмоқдир.
وَأَمَّا قَبْلَ الْمَعْطُوْفِ عَلَيْهِ لاَزِمَةٌ مَعَ إِمَّا جَائِزَةٌ مَعَ أَوْ
Таржима: Отифа اما учун маътуф алайҳидан олдин яна бир اما нинг келиши вожибдир. Ва отифа او учун маътуф алайҳидан олдин اما нинг келиши жоиздир. Масалан جاءني اما زيد واما عمرو.
Ва أما جاءني اما زيد أو عمر жоиздир. Наҳв олимларининг баъзилари اما ҳарфи отифа эмас, дейишган. Агар бу ҳам ҳарфи отифа бўлганда эди маътуф алайҳидан олдин яна бир ҳарфи отифа воқеъ бўлмас эди.
Жавоб: Аввалги اما ҳарфи отифа эмас балки ибтидода танбеҳ учун келгандир. Иккинчи اما ҳарфи отифадир. Иккинчиси (واو) иккинчи اما билан ёнма-ён келган икки ҳуруфи отифа билан келиши лағвдир.
Жавоб: Отифа (واو) иккинчи اما нинг биринчи اما га атф қилади. Ва иккинчи اما ўзидан кейинги нарсанинг биринчи اما дан кейинги нарсага атф қилади.
وَلا وَبَلْ وَلَكِنْ لاَحَدِهِمَا مُعَيَّنًا وَلَكِنْ لازِمَةٌ لِلنَّفْيِ
Таржима: Бу уч ҳарф муайян икки амрнинг бири учундир. Масалан جاءني زيد لا عمرو. لكن дан олдин нафий ўтмоғи лозимдир.
Шарҳ: لا калимаси маътуф алайҳига тушган ҳукмни мо баъдидан нафий қилади. Масалан جاءني زيد لا عمرو. بل калимаси эса ҳукм маътуф учун бўлади. Масалан جاءني زيد بل عمر да икки сўз кўриниши бор.
Биринчиси: Баъзилар маътуф алайҳидаги манфий ҳукмнинг маътуфга ўтказади, дейишган.
Баъзилар بل калимаси маътуф алайҳидаги манфий ҳукмни маътуф учун исбот қилади, дейишган.
Масалан ما جاءني زيد بل عمرو أي بل جاءني عمرو. لكن калимаси эса атфда уни мо қаблини манфий бўлиши вожибдир.
Масалан ما جاءني زيد لكن عمرو أي لكن جاءني عمرو