72-дарс: Танбеҳ ҳарфлари

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 292-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

حُرُوْفُ التَّنْبِيْهِ اَلاَ وَاَمَا وَهَا

Таржима: хуруфи ғайри омиладан яна бири танбеҳ ҳарфларидир. Улар الا ва اما ва ها дир.

Шарҳ: Бу уч ҳарф мухотабни танбеҳи учундир. У жумланинг садрида (бошида) келади ва жумланинг ҳеч қандай ўзгартирмайди. Масалан الا زيد قائم ва اما زيد قائم ва ها زيد قائم. Аммо ها мухотабни огоҳроқ бўлиши учун асмои ишорага киради. Масалан هذا ва هاتا ва هذان ва هؤلاء.