اَلْحُرُوْفُ الْمُشَبَّهَةُ بِالْفِعْلِ وَهِيَ إِنَّ وَأَنَّ وَكَأَنَّ وَلَكِنَّ وَلَيْتَ وَلَعَلَّ لَهَا صَدْرُ الْكَلامِ سِوَى أَنَّ فَهِيَ بِعَكْسِهَا وَتَلْحَقُهَا مَا فَتُلْغَى عَلَى الأَفْصَحِ وَتَدْخُلُ خِيْنَئِذٍ عَلَى الأَفْعَالِ
Таржима: Феълга ўхшаш ҳарфлар ان ва أن ва كأن ва لكن ва ليت ва لعل дир. Бу ҳарфларнинг ўрни садрул калом яъни, сўз бошидир. Бу ҳарфларни ما калимасига қўшилади ва уларни амалдан қолдирилади. Масалан фасиҳ луғатда انما زيد قائم бўлади. Ҳар қачон бу ҳарфларга ما коффа қўшилса улар феълларга киради.
Шарҳ: Бу олти ҳарф бир неча жиҳатдан феълга ўхшашлиги бор.
Биринчидан бу ҳарфларда феълнинг маъноси бор, яъни اكدت ва شهت ва استدركت ва تمنيت ва ترجيت каби.
Иккинчидан булар исмга киради. Учинчидан лафзда феълга ўхшайдилар. Яъни уч ҳарфли ва тўрт ҳарфли ва фатҳага мабнийлиги билан. Феълларнинг амали икки кўриниш билан бўлади.
Биринчиси аслийдир. Унда марфуъ мансубга муқаддамлигидир. Масалан عَمْرًا زَيدٌ ضَرَبَ.
Иккинчиси, фаръийдир. Унда мансуб марфуъга муқаддам бўлади. Бу ҳарфлар феълга мушобаҳатлигидан уларни феълнинг фаръи ҳисоблаб уларга фаръият амалини берганлар. Масалан إنَّ زَيدًا قَائِمٌ. Бу ҳарфларнинг мафтуҳа أن дан бошқаси садри каломда келади. أن мафтуҳа садри каломда бўлмаслиги вожибдир. Чунки у ўзини исми ва хабари билан муфрад ҳукмидадир. Калом том бўлмоғи учун у бошқа нарсага алоқадор бўлиши лозим бўлади. Агар أن мафтуҳа садри каломда келса إن максурага ўхшаб қолади. Ҳар қачон أن ўзини исми ва хабари билан мубтадо бўлса хабардан муаххар бўлиши вожибдир. Масалан عند انك قائم
فَإِنَّ لاَ تُغَيِرّ مَعْنَي الْجُمْلَةِ
Таржима: (أن) жумланинг маъносини ўзгартирмайди.
Шарҳ: Балки жумланинг маъносига зоидалик киритади. Жумлага таъкид ва таҳқиқни зиёда қилади. Масалан زيدٌ قَائِمٌ каломи томдир. Ҳар қачон унга максура кирса таъкид ва таҳқиқ зиёда бўлади. Чунки у мустақил каломи том эди.
وَأَنَّ مَعَ جُمْلَتِهَا فِي حُكْمِ الْمُفْرَدِ وَمِنْ ثَمَّ وَجَبَ الْكَسْرُ فِي مَوْضِعِ الْجُمَلِ وَالْفَتْحُ فِي مَوْضِعِ الْمُفْرَدِ
Таржима: Мафтуҳа أن ўзини жумласи билан муфрад ўрнидадир.
Шарҳ: Мафтуҳа أن мадхули бўлган жумлани муфрад таъвилига келтириб, калом том бўлиши учун бошқа нарсага муҳтож бўлади. Ҳар қачон ان زيدًا قائمٌ десанг, маъноси ростдан ва ҳақиқатдан Зайд қоимдир бўлади. Ҳар қачон ان زيدًا قائمٌ десанг ростадан Зайд қоимдир бўлади. Демак ان мафтуҳада жумланинг мустақиллиги қолмади.
Таржима: Шу боисдан жумла ўрнида касралик ان ва муфрад ўрнида фатҳалик ان вожиб бўлди.
فَكُسِرَتْ اِبْتَدَاءً وَبَعْدَ الْقَوْلِ وَبَعْدَ الْمَوْصُوْلِ
Таржима: ان нинг ҳамзаси ибтидои каломда келса максура бўлади. Масалан ان زيدا قائم. Масалан قلت ان زيدا قائم. Чунки мақувлу қавл мустақил жумладир агар мавсуладан сўнг келса. Масалан جَاءنِي الذي ان أباه عالم. Чунки мавсулни силаси жумладир.
وَفُتِحَتْ فَاعِلَةً وَمَفْعُوْلَةً وَمُبْتَدَأً وَمُضَافًا إِلَيْهَا
Таржима: ان нинг ҳамзаси фатҳали бўлади ҳар қачон у фоил, мафъул, мубтадо ва музофун илайҳи мақомида бўлса.
Шарҳ: Яъни ان ўзининг исми ва хабари билан фоил ўрнида бўлса, масалан بلغني ان زيدا عالم. ان исми ва хабари билан фоил мақомидадир. Яъни بلغ феъл ني мафъулум биҳи. Ёки мафъул ўрнида, كرهت ان زيدا شاعر. ёки мубтадо ўрнида. Масалан عند انك قائم.
وَقَالُو لَوْ لا اَنَّكَ لأَنَّهُ مُبْتَدَاءٌ وَلَوْ اَنَّكَ لأَنَّهُ فَاعِلٌ
Таржима: Имтиноъийя لا дан сўнг келган ان нинг ҳамзаси фатҳали бўлади, деб балоғат олимлари айтишган. Чунки لولا дан сўнг хабари маҳзуф мубтадо келади. Зеро ان ўзининг исми ва хабари билан мубтадо мақомидадир. Худди шунингдек لو дан сўнг ҳам ان нинг ҳамзаси мафтуҳа бўлади, чунки لو шарт ҳарфи бўлиб феълни тақозо этади. Ва ان ўзини исми ва хабари билан фоил мақомида бўлади. لولا انك قائم * لو انك قائم
Аллоҳ таолонинг сўзида لو انهم صبروا أي ثبت انهم صبروا бўлиб келган.
فَإِنْ جَازَ التَّقْدِيْرَانِ جَازَ الأَمْرَانِ مِثْلُ مَنْ يُكْرِمْنِي فَإِنِيّْ اُكْرِمُهُ وَإِذَا اَنَّهُ عَبْدُ الْقَفَا وَاللَّهَازِمِ وَشِبْهِهِ
Таржима: Агар икки тақдир (жумла ва муфрад) жоиз бўлса икки амр ان даги ҳамзани фатҳаси ва касраси жоиздир. Масалан من يكرمني فإني اكرمه
Шарҳ: Агар ان дан сўнг келган нарсани жумла ёки ان билан бирга муфрад тақдир қилиш мумкин бўлса ўша ўринларда ان нинг ҳамзасини ҳам касра ва фатҳа ўқиш мумкин. Масалан Агар каломни асли من يكرمني فأنا اكرمه деб мулоҳаза қилсанг бу жумла жумлаи исмийя бўлиб, шартни жазоси жумла бўлиб келмоқда. Шу сабабдан ان ни ҳамзасини касра ўқимоқлик жоиздир. Агар каломнинг асли من يكرمني فجزاءه فإني أكرمه. Бу таркибда ان ўзидан кейин келган таркиб билан мубтадоси маҳзуф хабарнинг ўрнида воқеъ бўлган. Хабарнинг асли эса муфрад мубтадодир. Шу боисдан ان нинг ҳамзасини фатҳа ўқимоқ жоиздир. Шоирни ушбу сўзида ҳам ҳол юқоридаги кабидир. Байтни тўлиғи қуйидагичадир;
كنت اري زيدا كما قيل سيدا *** اذا انه عبد القفا واللهازم
اظن- اري маъносидадир.
عبد القفا нафс бандаси, اللهازم икки қулоқ пастидаги жағ суяклари ва унинг атрофи бўлмиш бўйиннинг йуғон бўлмоғи.
Маъноси: Мен Зайднинг мақталгандек жуда ҳимматлик ва Саййид деб, гумон қилар эдим. Энди билсам ҳиммати паст емоқ-ётмоқдан бошқага ярамайдиган нафс бандаси экан.
Бу байтдаги маҳали шоҳид агар اذا муфожаат учун бўлса انه деб касра ўқилиши жоиздир. Чунки انه ўзининг исми ва хабари билан اذا муфожаатдан кейин воқеъ бўлгандир.
Яъни اذا هو عبد القفا бўлса انه деб фатҳа ўқилади. Чунки ان ўзининг исми ва хабари билан хабари маҳзуф мубтадо маҳалида воқеъ бўлиб, муфрад таъвилдадир.
Яъни فإذا عبوديته للقفا واللهازم حاصلة
وَلِذَلِكَ جَازَ الْعَطْفُ عَلَى اِسْمِ الْمَكْسُوْرَةِ لَفْظًا أَوْ حُكْمًا بِالرَّفْعِ دُوْنَ الْمَفْتُوْحَةِ
Таржима: Шу жиҳатдан максура ان нинг исмига лафзан ёки ҳукман рафъ билан атф қилмоқлик жоиздир. Аммо أن мафтуҳанинг исмига атф қилмоқ жоиз эмас.
Шарҳ: Лафзанга мисол ان زيدا قائم وعمرو. Ҳукманга мисол علمت أن زيدا قائم وعمرو бу мисолимизда ان лафзан мафтуҳа бўлса ҳам ҳукман максурадир. Шу сабабдан زيدا ни маҳаллига ҳамл қилиб, рафъ билан атф қилмоқ жоиздир. ان нинг исмини маҳалига рафъ билан атф қилмоқ жоиз эмас. Чунки жумла маъносини ўзгартирганлиги сабабидан ان ни адам ҳукмида фараз қила олмайсан, токи ان исмининг маҳалига ҳамл қилсанг ҳам.
وَيُشْتَرَطُ مُضُيِ الْخَبَرِ لَفْظًا أَوْ تَقْدِيْرًا خَلاَفًا لِلْكُوْفِيَّيِنَ
Таржима: Куфий олимларга хилоф равишда ҳамзаси касрали бўлган ان ни исмига лафзан ёки тақдиран рафъ билан атф қилишда маътуфадан олдин хабарни зикри ўтмоғи шарт қилинган.
Шарҳ: Лафзанга мисол ان زيدا قائم وعمرو тақдири калом ان زيدا قائم وعمر قائم тақдиранга мисол - ان زيدا وعمرو قائم قائم лафзан муаххар бўлса ҳам тақдиран муқаддамдир. Тақдири калом ان زيدا قائم وعمرو قائم. Агар лафзан ёки тақдиран ان нинг хабари ўтмаган бўлса унда бир хил эъроби ягона маъмулга икки омил тўғри келади. Масалан ان زيدا وعمرو ذاهبان. Бу таркибда ҳеч бир шак йўқки, ذاهبان ҳам маътуф ва маътуф алайҳининг хабаридир. Тақдири калом ان زيدا ذاهبان وعمر ذاهبان дир. Аввалги ذاهبان да омил ان дир. Иккинчи ذاهبان да ابتدا омилдир. Демак ذاهبان рафъ ҳолатидаги ягона маъмулдир. Аммо бир маъмулга икки омилни амал қилиши ботилдир. Куфий олимларни бир жамоати бундай шартни қабул қилмаганлар. Улар ان фақат исмга амал қилади холос ва ان нинг хабари ибтидо билан рафъ бўлади, дейишган. Худди аслида زيد قائم даги каби. Шу сабабдан бир эъробга икки омил лозим келмайди.
وَلاَ اَثَرَ لِكَوْنِهِ مَبْنِيًّا خِلاَفًا لِلْمُبَرَّدِ وَالْكِسَائِي فِي مِثْلِ اِنَّكَ وَزَيْدٌ ذَاهِبَانِ
Таржима: Шайх Мубаррад ва Кисоийга хилоф ان нинг исмини маҳаллига атф қилишда ان нинг исми мабний бўладими? мўъраб бўладими? ҳеч қандай фарқи йўқдир. Яъни ان нинг мабний исм ك да амалини таъсири йўқдир.
Масалан وأنك وزيد ذاهبان таркиби ان زيدا وعمرو ذاهبان каби жумҳур наздида жоиз эмас. Унинг шарҳи юқорида ўтди. Муббаррад ва Кисоий наздларида атфдан олдин ان нинг хабари ўтмаган бўлса ҳам ان нинг маҳалига атф қилиш жоиздир. Улар ушбу таркибни жоиз деганлар. انك وزيد ذاهبان да ان нинг асли замир ك мабний ва ان нинг бу замирда амалини асари зоҳир эмас. Шу сабабдан у омил эмас, дейдилар. Демак улар наздида ذاهبان ҳам маътуф ва маътуф алайҳини хабари бўлиб, ушбу таркибни жоиз дейишган.
وَلَكِنَّ كَذَلِكَ
Таржима: لكن ҳам худди ان кабидир.
Шарҳ: لكن ҳам жумлани маъносини ўзгартирмайди. Шу боисдан لكن ни исмини маҳаллига атф қилмоқ дуруст бўлади. Масалан لَمْ يخرج زيد ولكن عمرا خارج وبكر. Бу мисолда маҳалли шоҳид بكر – لكن ни маҳаллига атф бўлмоқда. Қолган уч ҳарфни كان ва لعل ва ليت исмларининг маҳаллига атф қилмоқ дуруст эмас. Чунки бу ҳарфларларда асл маъно қолмайди.
وَلِذَلِكَ دَخَلَتِ اللاَّمُ مَعَ الْمَكْسُوْرَةِ دُوْنَهَا عَلَى الْخَبَرِ أَوْ عَلَى الْإِسْمِ إِذَا فُصِلَ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا أَوْ عَلَى مَا بَيْنَهُمَا
Таржима: Шу сабабдан мафтуҳа ان эмас максура ان ни хабарига ёки исмига ҳар қачон ان билан исми ўртасига фосила тушса ёки исми билан хабари ўртасига фосила тушса таъкид ломи киради.
Шарҳ: Максура ان жумланинг маъносини ўзгартирмаслиги сабабидан ان ни хабарига ломи ибтидо номли таъкид ломи киради. Масалан ان زيدا لقائم. Қачонки ان билан хабар ўртасига фосила тушса ان нинг хабарига киради.
Масалан ان في الدار لزيد قائم. Ёки ان нинг исми ва хабари ўртасига тушади. Масалан ان زيدا لطعامك آكل
وَفِي لَكِنَّ ضَعِيْفٌ
Таржима: لكن ни исмига ёки хабарига ёки икковини ўртасига таъкид ломини тушмоғи заифдир.
وَتُخَفَّفُ الْمَكْسُوْرَةُ فَيَلْزَمُهَا اللاَّمُ وَيَجُوْزُ اِلْغَائُهَا
Таржима: Максура мушаддада ان ни тахфиф қиладилар. Шунда мухаффафа ان га (ل) лозим бўлади. Ва уни амалини ботил қилмоқ жоиздир. Чунки феъл билан мушобаҳатлиги қолмайди. Шу сабабдан нофия ان дан фарқлаш учун мухафафада ان га (ل) лозим бўлади. Масалан ان زيد قائم бу ان нофиядир ва ان زيدا لقائم бу ان мухаффафадир. Чунки хабарига таъкид ломи кирган.
وَيَجُوْزُ دُخُوْلُهَا عَلَى فِعْلٍ مِنْ اَفْعَالِ الْمُبْتَدَأ خِلاَفًا لِلْكُوْفِيِّيْنَ فِي التَّعْمِيْمِ
Таржима: Мухаффафа максура ان ноқиса феълларга ва шак ва яқин феъларга кириши жоиздир. Аммо Куфий олимлар ҳамма феъларга киради, дейишган.
Шарҳ: Максура ان тахфифдан сўнг мубтадо ва хабарга кирадиган феъллар афъоли ноқисалар ва афъоли шак ва яқинга киради. Аллоҳ таолонинг сўзидаги وان كنت من قبله لمن الغافلين * * мухаффафа максура ان ноқиса феъл كان га кирган.
* وان وجدنا اكثرهم لفاسقين *
Бу оятда мухаффафа ان афъоли қулубга яъни وجدت га кирган. Басрий олимлар наздида мухаффафа максура ان бошқа феълларга кирмайди. Аммо Куфий олимлар наздида ҳамма феълларга киради. Масалан. Шоирнинг шеърида мухаффафа ان феълга кирган.
الله ربك ان قتلت لمسلما * * * وجبت عليك عقوبة المتعمد
Маҳалли шоҳид ان قتلت аслида ان эди. Шу боисдан хабарига (ل) таъкид киради.
وَتُخَفَّفُ الْمَفْتُوْحَةُ فَتَعْمَلُ فِي ضَمِيْرِ شَأْنٍ مُقَدَّرٍ فَتَدْخُلُ عَلَى الْجُمَلِ مُطْلَقًا
Таржима: Мафтуҳа ان ҳам тахифиф қилинади. Ва муқаддар замири шаънга амал қилмоқ вожиб бўлади. Ва мутлақ жумлага дохил бўлади.
Шарҳ: Ҳар қачон муқаддар замири шаън уни исми бўлса уни тафсир қилувчи ҳар қандай жумлаи исмийя бўлсин ёки хоҳ жумла феълийя бўлсин хоҳ у феъл мубтадога кирувчи бўлсин хоҳ мубтадога кирувчи бўлмасин замири шаънни тақдир қилинишини сабаби мафтуҳа ان ни максура ان га нисбатан феълга ўхшашлиги кўпроқ ва кучлироқдир. Максура ان ни амали тахфифдан сўнг калом қувватида келган.
Аллоҳ таолонинг * وان كلا لما ليوفيهم *. Аммо максура ان ни амали тахфифдан сўнг калом қувватида келмаган. Бу ҳолда зоҳиран заифни қувватлидан яъни, максурани мафтуҳадан устунлиги лозим келади. Бу эса жоиз эмас. Шу сабабдан мухаффафа мафтуҳа ان га замири шаън тақдир қилинди. Токи мафтуҳа тахфифдан сўнг ҳам аслидаги каби мубтадо ва хабарга амал қилиши учун.
وَشَذَّا اِعْمَالُهَا فِي غَيْرِهِ
Таржима: Мафтуҳа мухаффафа ان замири шаъндан бошқасига амал қилмоғи оздир. Ўша шозз (кучсиз) сўзларни ривояти أظن انك قائم ёки احسب انه ذاهب. Бу ривоятлар ғайри маъруф ва оздир.
Аммо зарурати шоирнинг шеъридада:
فلو انك في يوم الرخاء سألتني * * * فراقك لم ابخل وأنت صديق
бўлиб келган.
Маъноси: Агар сен кенглик кунларда мени талаб қилсанг мен сени фироқда қолдириб, бахиллик қилмайман. Ҳолбуки висол куни эмас экан сен мени дўстимдирсан. Қувсанг ҳам кетадиганлардан эмасман.
Бу байтда маҳалли шоҳид ان мухаффафа замири шаън эмас мухотаба замирга амал қилган.
وَيَلْزَمُهَا مَعَ الْفِعْلِ السّيْنُ أَوْ سَوْفَ أَوْ قَدْ أَوْ حَرْفُ النَّفْيِ
Таржима: Ҳар қачон мухаффафа мафтуҳа ان мутасарриф феълга кирса ўша феълга سين ва سوف ва قد ва нафий ҳарфи лозим бўлади.
١. سين ҳарфига мисол. Аллоҳ таолонинг сўзидаги * سيكون منكم مرضى* 2. سوف ҳарфига мисол.
Шоирнинг сўзидаги واعلم فعلم المراء ينفعه * ان سوف يأتي كل ما قدرا
Билгинки кишининг илми унга фойда беради. Ҳақиқатда унинг учун Аллоҳ таоло томонидан тақдир қилинган нарса тезда келгусидир.
3. قد ҳарфига мисол. Аллоҳ таолонинг * يعلم ان قد ابلغوا رسالات ربهم * 4. нафий ҳарфига мисол. اولا يرون ان قد لا يرجع إليهم
وَكَأَنَّ لِلتَّشْبِيْهِ وَتُخَفَّفُ فَتُلْغَى عَلَى الأَفْصَحِ
Таржима: كأن ташбиҳ (ўхшатиш) учундир. У ҳам тахфиф қилинади. Фасоҳатли бўлиши учун амалдан қолдирилади. Ушбу шоирнинг шеърида тахфиф қилиниб, амалдан қолдирилган. ونحر مشرق اللون * * * كان ثدياه حقان
رب (واو) – маъносида
نحر – бўйинни мўнчоқ тақадиган жой ва кўкрак
مشرق اللون – оппоқ рангли
كأن – мухаффафа كان
ثدياه – аёл кўкраги
حقان – жавоҳир солинадиган сандиқча.
Шоир ўзининг маҳбубасини бўйин ва кўкрагини оқликда қуёш чиқаётгандаги оқликка ва кўкрагидаги сийнасини хуққага ўхшатиб, бунақасини жуда оз кўрдим, деб ташбиҳ қилмоқда. Маҳалли шоҳид كان ثدياه дир.
وَلَكِنَّ لِلاِسْتِدْرَاكِ تَتَوَسَّطُ بَيْنَ كَلاَمَيْنِ مُتَغَائِرَيْنِ مَعْنًى وَيُخَفَّفُ فَتُلْغَى وَيَجُوْزُ مَعَهَا الْوَاوُ
Таржима: Нафий ва исботда бир бирига маъно жиҳатидан зид бўлган икки каломнинг ўртасига тушиб, аввалги каломдан пайдо бўлган таваҳҳумни (ноаниқликни) йўқотмоқ учун ишлатилади. لكن ҳам тахфиф қилинади ва амалдан қолдирилади. Уни мушаддада ва мухаффафа لكن га (واو) кириши жоиздир.
Шарҳ: لكن истидрок учун дедик.
Мисоллар جاءني زيد لكن عمرا لم يجئ ёки لم يجئ زيد لكن عمرا جاء. Бу мисолларда икки калима лафзан муғойирдир.
زيد حاضر لكن عمرا غائب. Бу икки калима маъно жиҳатидан муғойирдир. لكن тахфиф қилинганда уни амали ботил бўлади. Чунки бу калиманинг феълга ўхшашлиги жуда заифдир. Ҳар қачон لكن тахфиф қилинса унга (واو) отифа киради. Токи мухаффафа لكن билан отифа لكن ни фарқи маълум бўлиши учун. Чунки унга (واو) отифа кирмайди.
وَلَيْتَ لِلتَّمَنَّي وَاَجَازَ الْفَرَّاءُ لَيْتَ زَيْداً قَائِمًا
Таржима: ليت таманний учундир. Шайх Фарро эса ليت زيدا قائما таркибини жоиз, деганлар.
Шарҳ: Таманний мумкин ва маҳолга орзу қилмоқликдир.
Масалан мумкинга мисол. ليت زيدا قائم, маҳолга мисол ليت شاب يعد. Шайх Фарро каломни икки жузини ҳам мафъулият билан мансуб қилганлар. Масалан ليت زيدا قائما. гўёки ليت икки мафъулли феъл каби амал қилган. Шайх Кисоий иккинчи жузини насб қилганлар. Шунда كان - ليت маъносида келиб, ليت زيد قائما бўлди.
وَلَعَلَّ لِلتَّرَجَّيْ وَشَذَّ الْجَرُّ بِهاِ
Таржима: لعل таражжий учундир. У билан жар қилмоқлик оздир.
Шарҳ: Таражжий фақат мумкин бўлган нарсаларга ишлатилади. Масалан Аллоҳ таолонинг сўзидаги * لعل الساعة قريب * ёки * لعلكم تفلحون * да لعل билан жар қилиш оздир.
Шоир Сайрофийнинг шеърида қуйидагича келган.
وداع دعايا من يجيب إلى الندى * * * فلم يستجبه عند ذاك مجيب
فقلت ادع اخرى وارفع الصوت دعوة * * * لعل أبي المغوار منك قريب
Бу байтнинг охирги мисрасидаги لعل жар бўлиб, أبي ни мажрур қилган. Бу эса жуда оздир.
Маъноси: Бир сўровчи тиланчи, дуойимни ато билан ижобат қиладиган борми? Деб дуо қилганида, ҳеч ким жавоб ва ато бермади. Яна бир бор овозингни баландроқ қилиб чақиргин шоядки أبي المغوار сенга яқинроқдир, сени дуойингни ижобат қилиб ато берса, деб айтдим.