حُرُوْفُ الْجَرِّ مَا وُضِعَ لِلإِفْضَاءِ بِفِعْلٍ أَوْ مَعْنَاهُ إِلَى مَا يَلِيْهِ
Таржима: Жар ҳарфлари шундай ҳарфлардирки, феълнинг ёки феълнинг маъносини ўзини ёнида келган нарсага етказмоқ учун қўйилгандир.
Шарҳ: Хоҳ у исм бўлсин, масалан مررت بزيد ва انا مار بزيد ва хоҳ исмни таъвилида бўлсин, масалан Аллоҳнинг сўзидаги وضاقت
عليهم الأرض بما رحبت أى برحبها.
Бу ҳарфларни اضافت ҳарфлари ҳам деб атайдилар. Чунки феълни нисбати ёки феълни маъноси ушбу ҳарфлар ёрдамида ўзидан кейинги келган нарса билан алоқадор бўлади. Ёки бу ҳарфларни “хуруфи жор”, деб ҳам атайдилар. Чунки феълнинг маъносини ўзини ёнидаги нарсага етказиб беради. Ёки феълнинг асарини ўзини ёнидаги нарсага етказади. Юқорида феъл ёки феълни маънолари дедик. Феълни маънолари اسم فاعل ва اسم مفعول ва صفة مشبهة ва مصدر ва ظرف ва جار ومجرور кабилардир.
وَهِىَ مِنْ وَإِلَى وَحَتَّى وَفِىْ وَالْبَاءُ وَاللامُ وَرُبَّ وَوَاوُهَا وَوَاوُ الْقَسَمِ وَتَاءُهُ وَعَنْ وَعَلَى وَالْكَافُ وَمُذْ وَمُنْذُ وَخَلاَ وَعَدَا وَحَاشَا
Бу “хуруфу жор”ларнинг аввалги ўнтаси фақат ҳарфдир. Кейинги бештаси ҳарф ва исм ҳам бўлади. Ва охирги учтаси ҳарф ва феъл ҳам бўлади.
فَمِنْ لِلاِبْتِدَاءِ وَالتَّبْيِيْنِ وَالتَّبْعِيْضِ وَزَائِدَةٌ فِىْ غَيْرِ الْمُوْجَبِ خِلافًا لِلْكُوْفِيِّيْنَ وَالأَخْفَشِ وَقَدْ كَانَ مِنْ مَطَرٍ وَشِبْهُهُ مُتَأَوَّلٌ
Таржима: مِنْ калимаси “ибтидои ғоят” учун ва “баён” учун “табъиз” учун ва “каломи ғайри мувжибда зоида” ҳам бўлиб келади.
Аммо Кўфий олимлар ва Ахфаш مِنْ зоидани каломи ғайри мувжибда дуруст дейишган.
Шарҳ: من ибтидои ғоят учун ҳам келади. У маконий масофа бўлсин من البصرة каби ёки замоний бўлсин صمت من اليوم الجمعة каби. Ва яна من мақсадни изҳори учун келади.
Масалан من- فاجتنبوا الرجس من الأوثان баённи аломати уни ўрнига мавсул исмни келтира олиш мумкин. Яъни فاجتنبو الرجس الذى هو الوثن. Рижсдан парҳез қилки, у бутдир. Ва яна بعض маъносида ҳам келади. Уни аломати шуки, من ни ўрнига بعض калимасини қўйиш мумкин. Масалан: احذت من الدراهم احذت بعض الدراهم
Дирҳамлардан баъзисини олдим. Ва яна من калимаси каломи ғайри мувжибда зоида ҳам бўлиб келади. Унинг белгиси шуки, ушбу зоида ташлаб юборилса маънога халал етмайди. Масалан ما جاءنى من احد ёки ما جاءنى احد маъно мустақим қолади. Куфий олимлар билан Ахфаш “мувжиб калом”да ҳам من зоидани жоиз дейишган. “Мувжиб калом” деб унда нафий ва наҳий ва истифҳом бўлмасликдир. وقد كان من مطر متاول. Араб каломида من калимаси мувжиб каломда зоида қилганлар. Бу таркиб муқаддар саволни жавобидир.
Савол: هل كان من مطر
Жавоб: قد كان، قد كان من مطر каломи мувжиб бўлиб, من калимаси кирган.
وَإِلَى لِلإِنْتِهَاءِ وَبِمَعْنَى مَعَ قَلِيْلاً
Таржима: إلى интиҳои ғоят учун ва гоҳида مع маъносида ҳам келади. Лекин у жуда оздир. Макон учун масалан خرجت إلى السوق бўлади. Ёки замон учун масалан اتمو الصيام الى اليل бўлади. Ва مع маъносида Аллоҳ таолонинг * ولا تأكلو أموالهم إلى أموالكم أى مع أموالكم *
وَحَتَّى كَذَلِكَ وَبِمَعْنَى مَعَ كَثِيْراً
Таржима: حتى калимаси ҳам إلى каби интиҳои ғоят учун ва مع маъносида кўпдир.
وَ تَخْتَصُّ بِالظَّاهِرِ خِلاَفًا لِلْمُبَرَّدِ
Таржима: حتى калимаси исми зоҳирга хосдир. Яъни замирга кирмайди. حتاه дейилмайди балки إليه дейилади. Шайх Мубаррад нодир ҳолда жоиз деганлар.
وَفِىْ لِلظَّرْفِيَّةِ وَبِمَعْنَى عَلَى قَلِيْلاً
Таржима: فى калимаси зарфият учун ва гоҳида على маъносида келади. Лекин у жуда оздир. Бу ҳақда Қуръони каримада воқеъ бўлгандир. ولاصلبنكم فى جذوع النخل أى على جذوع النخل
Сизларни хурмо шохларига осиб қўяман деб, Фиравн айтди.
وَالْبَاءُ لِلاِلْصَاقِ وَالإِسْتِعَانَةِ وَالْمُصَاحَبَةِ وَالْمُقُابَلَةِ وَالتَّعْدِيَةِ وَالظَّرْفِيَّةِ
Таржима: Ҳуруф жорлардан яна бири (با) дир.
1. الصاق учун келади. Яъни, бирор амрни (با) билан мажрур бўлган нарсани муттасил бўлганини билдиради. Бу ҳақиқатан бўлади. Масалан: بزيد داء ҳақиқатдан беморлик زيد билан мутттасилдир. Ёки мажозан бўлади. مررت بزيد. Мен Зайд олдидан ўтдим яъни, Зайд турган макон билан яқинлигини билдиради.
2. استعانة учун келади. Масалан كتبت بالقلم қалам ёрдамида ёздим.
3. مصاحبة учун келади. Масалан اشتريت الفرس بسرجه отни эгари билан бирга сотиб олдим
4. مقابلة учун келади. Масалан بعت هذا بهذا. Буни ушбу нарсани эвазига сотиб олдим.
5. تعدية учун келади. Яъни лозим феълни мутъаддий қилади. Масалан ذهبت بزيد Зайдни ўзим билан олиб кетдим.
6. ظرفية учун келади. Масалан جلست بالمسجد масжидда ўтирдим.
Яъни جلست فى المسجد
وَزَائِدَةٌ فِى الْخَبَرِ فِى الإِسْتِفْهَامِ وَالنَّفْىِ قِيَاسًا وَفِى غَيْرِهِ سَمَاعًا نَحْوُ بِحَسْبِكَ زَيْدٌ وَاَلْقَى بِيَدِهِ
Таржима: (با) калимаси истифҳомнинг хабарида зоида бўлади. Масалан هل زيد بقائم. Зайд тик турганми ўзи, маъносида. Аммо (ا) ҳамза билан истифҳом бўлган хабарда (با) зиёда қилинмайди. Яъни ازيد بقائم дейилмайди. Ва қиёс юзасидан нафийни хабарида ҳам (با) зоида қилишади. Масалан: ليس زيد براكب истифҳом хабари ва нафийни хабаридан бошқасида симоъ юзасидан (با) ни зоида қиладилар. Масалан بحسبك زيد яъни, حسبك زيد бу ерда (با) ни мубтадода зиёда қилганлар. Ва القى بيده яъни القى يده дир.
وَاللامُ لِلاِخْتِصَاصِ وَالتَّعْلِيْلِ وَبِمَعْنَى عَنْ مَعَ الْقَوْلِ وَزَائِدَةٌ وَبِمَعْنَى الْوَاوِ فِى الْقَسَمِ لِلتَّعَجُّبِ
Таржима: (ل) калимаси ихтисос учун, таълил учун, сўз билан عن маъносида, зоида бўлиб, таажжуб учун, (واو) қасам маъносида ҳам келади.
Шарҳ: (ل) калимаси ихтисос (хослаш) учун келади. Бу эса мулкият жиҳатидан бўлади. Масалан المال لزيد мол Зайднинг мулки. Мулкиятсиз бўлганига мисол الجل للفرس отнинг эгари бўлиб, отнинг мулки эмас.
Иккинчи (ل) калимаси иллат учун келади. Яъни нарсани иллатини баён қилиб келади. Масалан ضربته للتأديب.
Учинчиси (ل) калимаси зоида бўлиб келади. Масалан ردف لكم яъни, ردفكم.
Тўртинчи (ل) сўз билан عن маъносида келади. Масалан قلت لزيد انه لم يفعل كذا яъни قلت عن زيد انه لم يفعل كذا. Зайддан хабар бердим ҳаққиқатда у бундай қилмаган.
Бешинчиси таажжуб учун келган қасамда (ل) калимаси (واو) маъносида келади. Масалан لله لا يؤخر الأجل яъни والله لا يؤخر الاجل Аллоҳга қасамки, ажал таъхир қилмайди.
وَرُبَّ لِلتَّقْلِيْلِ لَهَا صَدْرُ الْكَلامِ مُخْتَصَّةٌ بِنَكْرَةٍ مَوْصُوْفَةٍ عَلَى الأَصَحِّ
Таржима: Сахиҳ мазҳабга биноан رب тақлил учун келади. Ва у накраи мавсуфага хос бўлиб, садри каломда келади.
وَفِعْلُهَا مَاضٍ مَحْذُوْفٌ غَالِبًا
Таржима: Ва رب нинг феъли кўпинча маҳзуф мозий бўлади. Масалан رب رجل كريم яьни رب رجل كريم لقيته
وَقَدْ تَدْخُلُ عَلَى مُضْمَرٍ مُبْهَمٍ مُمَيَّزٍ بِنَكْرَةٍ مَنْصُوْبَةٍ وَالضَّمِيْرُ مُفْرَدٌ مُذَكَّرٌ خِلَافًا لِلْكُوْفِيِّيْنَ فِى مُطَابَقَةِ التَّمْيِزِ
Таржима: Ва базида رب калимаси мансуб накра билан тамйиз келтирилган замирга киради. Ва ўша замир муфрад музаккар бўлади. Куфий олимларга хилоф равишда. Куфий олимлар замир билан тамйизни мувофиқ келтирганлар. Басрий олимларни сўзи саҳиҳдир. Масалан Басрий олимларни сўзи бўйича ربه رحال ربه رجلين ربه رجلا ربه نساء ربه امراتين ربه امراءة дейилади. Куфий олимлар сўзи бўйича ربه رجالا ва ربهما رجلين ва ربهم رجالا ва ربها امرأة ва ربهما امراءتين ва ربهن نساءً
وَتَلْحَقُهَا مَا فَتَدْخُلُ عَلَى الْجُمَلِ
Таржима: رب калимаси رب ни амалдан қолдирувчи (ما)и коффага киради. Ва رب (ما) коффага лоҳиқ (уланган) бўлгандан сўнг жумлага киради. Масалан: ربما يود الذين كفرو. Бу оятда ربما жумлаи феълияга кирган.
وَوَاوُهَا تَدْخُلُ عَلَى نَكْرَةٍ مَوْصُوْفَةٍ
Таржима: رب (واو) мавсуфа накрага киради. Масалан وبلدة ليس بها انيس аслида رب بلدة ليس بها انيس. الا اليعافيروا لا العيس Маъноси кўп шаҳарларда ҳеч бир ҳамроҳ йўқдир. Фақат ёввойи сигирлар ва ёввойи эшаклар бордир.
وَوَاوُ الْقَسَمِ اِنَّمَا تَكُوْنُ عِنْدَ حَذْفِ الْفِعْلِ لِغَيْرِ السُّؤَالِ مُخْتَصَّةً بِالظَّاهِرِ
Таржима: (واو) қасам ҳақиқатда қасам феъли ҳазф қилинганда ва ғайри талаб ёки ғайри истак феълида амал қилади ва фақат исми зоҳирга хос бўлади. Замирга эса амал қилмайди.
Шарҳ: қасам (واو)и қасам феъли ҳазф бўлганда амал қилади. Масалан اقسم والله дейилмайди. Аммо اقسم بالله дейилади. Қасам (واو)и истак феълида амал қилмайди яъни, والله اخبرني дейилмайди. Аммо بالله اخبرنى дейилади. Қасам исми зоҳирга хосдир яъни, والله لافعلن дейилади ва وك لافعلن дейилмайди.
وَالتَّاءُ مِثْلُهَا مُخْتَصَّةٌ بِاسْمِ اللهِ تَعَالَى وَالْبَاءُ اَعَمُّ مِنْهُمَا فِي الْحَمِيْعِ
Таржима: Қасамни (تا)си қасам (واو)и кабидир. Аллоҳ таоло исмига хосдир. Бо эса қасам (واو) ва қасам (تا) сидан умумийроқдир. (با) эса бу икковиданда умумийроқдир.
Шарҳ: Қасам (تا) си қасам феъли ҳазф қилинганда амал қилади. Ва ғойри талабда амал қилади. Бу эса Аллоҳ исмига хосдир. Қасам (با) си (واو) ва (تا) дан умумийроқдир. Уни феъли маҳзуф ҳам мазкур ҳам бўла олади. Масалан اقسم بالله ёки بالله уни феъли талаб феъли бўлиши ҳам мумкин ва ғайри талаб бўлиши ҳам мумкин. بالله اخبرني ва بالله لا فعلن كذا. У Аллоҳнинг исмига ҳам Аллоҳнинг исмидан бошқага ҳам амал қилади. وبك
لافعلن بالله اجلسن.
وَيُتَلَقَّى الْقَسَمُ بِاللاَّمِ وَ إِنَّ وَحَرْفِ النَّفْيِ
Таржима: Қасам (ل) билан ва ان билан ва нафий ҳарфи билан жавоб берилади.
Шарҳ: Яъни қасамни (ل) ломдан ва ان дан ва нафий ҳарфлари ما ва لا дан олдин келтирилади. Масалан والله لزيد قائم ва والله ان زيدا قائم ва والله مازيد قائم. والله لا يقوم زيد.
وَقَدْ يُحْذَفُ جَوَابُهُ إِذَا اَعْتَرَضَ أَوْ تَقَدَّمَهُ مَا يَدُلُّ عَلَيْهِ
Таржима: Баъзида қасам жавобга далолат қилувчи жумла ўртасига тушиб қолса, масалан زيد والله قائم ёки жавобга далолат қилувчи нарса қасамдан олдин келса қасамни жавоби ҳазф қилинади. Масалан زيد قائم والله
وَعَنْ لِلْمُجَاوَزَةِ وَعَلَى لِلإِسْتِعْلاءِ وَقَدْ يَكُوْنَانِ اِسْمَيْنِ بِدُخُوْلِ مِنْ عَلَيْهِمَا
Таржима: عن калимаси мужоваза яъни ҳаддан чиқиб кетмоқ учун келади. Масалан رميت السهم عن القوس. Камондан ўқни отдим.
على калимаси истеъло учун келади. Масалан زيد على السطح. Ҳар қачон бу иккисига من ҳарфи кирса улар исм бўлади. Масалан جلست من عن يمينه тақдири калом. جلست من جانب يمينه ўнг томонидан ўтирдим ёки عدت من عليه тақдири калом عدت من فوقومه чунки жор ҳарфи ҳарфга кирмайди. Балким исмга киради.
وَالْكَافُ لِلتَّشْبِيْهِ وَزَائِدَةٌ وَقَدْ تَكُوْنُ اِسْمًا
Таржима: (ك) коф ҳарфи ташбиҳ учун келади. Масалан زيد كالاسد. Ва зоида учун ҳам келади. Масалан ليس كمثله شئ тақдири калом ليس مثله شيئ. Баъзан مثل маъносида бўлиб ҳам келади. Масалан ثلاث بيض كنعاج جم، يضحكن عن كالبرد المنهم
بيض сифат мавсуфи маҳзуф
نعاج ёввойи сигир
جم шохсиз
نساء بيض мубтадо
يضكن хабар
البرد дўл
المنهم эрувчи
Маҳали шоҳид اي عن اسنان مثل البرد الذائب. Бу байтда (ك) маъносида келган шоирлар маҳбубани кўзларини оҳуга ташбеҳ қилсалар. Арабларда маҳбубани кўзларини катталигини ёввойи говмишга ўхшатадилар. Бу байтда шоир оппоқ юзли аёллар кулганда тишлари тозалик ва оқликда дўлни доналарига ташбиҳ қилмоқда.
وَ تَخْتَصُّ بِالظَّاهِرِ خِلاَفًا لِلْمُبَرَّدِ
Таржима: Жумҳур наздида (ك) коф зоҳир исмга хосдир. Аммо Мубаррад замирга киришини раво деганлар. Масалан كه дейилмайди.
وَمُذْ وَمُنْذُ لِلزَّمَانِ لِلاِبْتِدَاءِ فِي الْمَاضِي وَالظَّرْفِيَّةِ فِي الْحَاضِرِ نَحْوُ مَا رَأَيْتُهُ مُذْ شَهْرِنَا
وَ مُنْذُ يَوْمِنَا
Таржима: مذ ва منذ мозийда ибтидои ғоят учун ва ҳозирда зарфият учун келади. Масалан ما رأيته مذ شهرنا уни бир ойдан бери кўрмадим ما رأيته منذ يومنا уни бир кундан бери кўрмадим. Агар ҳозирни ирода қилинса зарфият учун бўлади. Ва унда уни шу йилда кўрмадим ва уни шу бугун кўрмадим бўлади.
وَحَاشَا وَخَلاَ وَعَدَا لِلإِسْتِثْنَاءِ
Таржима: Бу уч калима феъл бўлиб, у истисно учундир. Уларнинг ҳукми истисно бобида маълум бўлди. Бу уч калимада истисно маъноси бўлсада ўзидан кейинги исмни мажрур қилади. Масалан جاءني القوم عدا زيد ва جاءني القوم خلا زيد ва جاءني
القوم حاشا زيد.