68-дарс: Ҳарфлар ва уларнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 270-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْحَرْفُ

مَا دَلَّ عَلَى مَعْنًى فِى غَيْرِهِ وَمِنْ تَمَّ احْتَاجَ فِى جُزْئِيَّتِهِ إِلَى اِسْمٍ أَوْ فِعْلٍ

Таржима: Ҳарф шундай калимадирки, ўзидан бошқа калимадаги ҳосил бўлган маънога далолат қилади. Шу сабабдан каломни бир бўлаги бўлишида исмга ва феълга муҳтож бўлади.

Масалан: قد ضرب Батаҳқиқ урди. قد калимаси ضرب феълига кирди ва у билан бир маънони англатди. Ёки - من البصرة калимаси البصرة га кириб, у билан бир мафҳум маънони англатди.