فَمِنْهَا نِعْمَ وَبِئْسَ
Таржима: Феълларнинг яна бир қисми мадҳ (мақтов) ва замм (мазаммат) феълларидир. Бу сийғалар мадҳ ва заммни иншоси учундир.
Шарҳ: Бу таърифдан مدحت ва ذممت лар чиқади. Чунки булар иншо учун эмас хабар учундир. Аслида мадҳ учун نعم ва замм учун بئس феълларидир. Аслида فعل вазнида бўлиб, نعم ва بئس нинг فا си фатҳа ع и эса касрадир.
وَشَرْطُهَا أَنْ يَكُوْنَ الْفَاعِلُ مُعَرَّفًا بِاللاَّمِ
Таржима: Бу афъолни яъни, نعم بئس нинг шарти уни фоили الف لام аҳди билан муъарраф бўлмоғидир. Масалан نعم الرجل زيد каби.
أَوْ مُضَافًا إِلَى الْمُعَرَّفِ بِها
Ёки унинг фоили لام الفَ билан муъарраф бўлган исмга бевосита музоф бўлади. Масалан نعم صاحب الرجل زيد ёки билвосита музоф бўлади.
Масалан: نعم فرس غلام الرجل.
أَوْ مُضْمَراً مُمَيَّزًا بِنَكْرَةٍ مَنْصُوْبَةٍ أَوْ بِمَا مِثْلُ فَنِعِمَّا هِىَ
Таржима ва шарҳ: Ёки نعم ва بئس ни фоили замир бўлиб, уни накраи мансуба билан тамйиз қилиб келтирадилар. Масалан نعم رجلا ва بئس رجلا каби. Ёки (ما) калимаси билан тамйиз келтирадилар. Яъни, маҳаллан мансуб бўлган شئ маъносидаги (ما) билан. Масалан Аллоҳ таолонинг فنعما هى қандоқ ҳам яхши у нарса.
وَبَعْدَ ذَلِكَ الْمَخْصُوْصُ
Таржима: Кўпинча махсус билмадҳ ва махсус биззам фоилдан кейин келади. Масалан نعم الرجل زيد каби. زيد махсус билмадҳдир. Баъзан эса муқаддам бўлади.
Масалан: زيد نعم الرجل каби.
وَهُوَ مُبْتَدَاءٌ وَمَا قَبْلَهُ خَبَرُهُ أَوْ خَبَرُ مُبْتَدَاءٍ مَحْذُوْفٍ مِثْلُ نِعْمَ الرَّخُلُ زَيْدٌ
Таржима: Махсус билмадҳ ва махсус биззам мубтадо ва мо қабли хабардир. Масалан: نعم الرجل زيد
Махсус билмадҳ уни мо қабли نعم الرجل муқаддам хабар ёки زيد хабари махзуф мубтадодир. Масалан қачонки نعم الرجل десанг биров, ким у? Дейди. Сен زيد деб айтасан.
وَشَرْطُهُ مُطَابَقَةُ الْفَاعِلِ
Таржима: Махсус билмадҳ ва махсус биззамни шарти фоил билан ифродда, таснияда, жамъда, тазкир ва таънисда мутобиқ бўлишидир.
بئست المراءة هند * نعم الرجل زيد
بئست المراءتان الهندان * نعم الرجلان الزيدان
بئست النساء الهندات * نعم الرجال الزيدون
وَبِئْسَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِيْنَ كَذَّبُوْا أَوْ شِبْهُهُ مُتَأَوَّلٌ
Таржима: Ушбу оят ва шунга ўхшаганлар таъвиллидир.
Шарҳ: Таъвили шуки, музоф тақдир қиламиз.
Яъни, بئس مثل القوم الذين كذبوا. Бу таркибимиз муқаддар саволга жавобдир. Савол махсус билмадҳ ва махсус биззам фоил билан мутобиқ бўлиши лозим эди. Аммо бу оятда махсус биззам жамъ сийғада келган яъни, الذين كذبوا ва фоили муфрад сийғада келган яъни, مثل القوم бўлиб.
Бу оят ва бунга ўхшашган таркиблар таъвиллидир. Биринчи таъвил махсус биззамга музоф тақдир қиламиз, шунда بئس مثل القوم مثل الذين Иккинчи таъвил الذين ни قوم ни сифати қиламиз. القوم эса بئس ни фоъилидир. Ва махсус биззам маҳзуф бўлади. بئس مثل القوم المكذبين مثلهم
وَقَدْ يُحْذَفُ الْمَخْصُوْصُ إِذَا عُلِمَ بِالْقَرِيْنَةِ مِثْلُ نِعْمَ الْعَبْدُ وَفَنِعْمَ الْمَاهِدُوْنَ
Таржима: Гоҳида қарина билан махсус билмадҳ ва махсус биззам ҳазф қилинади. Масалан نعم العبد ва نعم الماهدون.
Шарҳ: نعم العبد бу оят Айюб (а.с.) қиссасида келиб, юқорида у зот ҳақида сўз бормоқда эди. Шу сабабдан махсус билмадҳ ҳазф қилинди. Яъни نعم العبد أيوب, иккинчи оят ونعم الماهدون бу оятда махсус билмадҳ Аллоҳдир. Яъни, نعم الماهدون نحن. Бу ерда Аллоҳ таоло фоилни жамъ сийғада келтирди яъни, نحن бўлади. Бу эса албатта таъзим учундир.
وَسَاءَ مِثْلُ بِئْسَ
Таржима: Афъоли заммдан яна бири ساء дир. Бу эса ҳамма аҳкомда ва шароитда بئس кабидир.
وَمِنْهَا حَبَّذَا وَفَاعِلُهُ ذَا وَلاَ يَتَغَيَّرُ
Таржима: Афъоли мадҳдан яна бири حبذا дир. Ва фоили ذا бўлиб, буни сийғаси ўзгармайди.
Шарҳ: Бу калима حب ва ذا дан таркиб топгандир. Агар حب الشيئ ذا деб الشئ ни насб ўқисак мафъул бўлади. ذا эса фоили бўлади. ذا калимаси ўзгармасдан доим муфрад сийғада қолади. Масалан: حبذا زيد ва حبذا الزيدان ва حبذا الزيدون ёки حبذا هند ва حبذا الهندان ва حبذا الهندات дир. Яъни махсус билмадҳ тасния ва жамъ бўлганда ёки музаккар ёки муаннас бўлганда ҳам фоил ذا муфрад ва музаккар сийғада бўлади
وَبَعْدَهُ الْمَخْصُوْصُ وَاِعْرَابُهُ كَإِعْرَابِ مَخْصُوْصِ نِعْمَ
Таржима: حبذا дан сўнг махсус билмадҳ келтирилади. Ва махсусни эъроби نعم ни эъроби кабидир.
وَيَجُوْزُ أَنْ يَقَعَ قَبْلَ الْمَخْصُوْصِ أَوْ بَعْدَهُ تَمِيْزٌ أَوْ حَالٌ عَلَى وَفْقِ مَخْصُوْصِهِ
Таржима: حبذا нинг махсусидан олдин ёки кейин тамйиз ёки ҳол келиб, у билан ифродда таснияда ва жамъда таънис ва тазкирда мувофиқ бўлиши жоиздир. Масалан حبذا رجلا زيد ва حبذا
زيد رجلا.
حبذا زيد راكبا ва حبذا راكبا زيد
حبذا راكبين الزيدان ва حبذا رجلين الزيدان
حبذا الزيدان راكبين ва حبذا الزيدان رجلين
حبذا امراءة هند حبذا هند امراءة