اَفْعَالُ التَّعَجُّبِ مَا وُضِعَ لإِنْشَاءِ التَّعَجُّبِ
Таржима: Феълларнинг ақсомларидан яна бири таажжуб феълларидир. Таажжуб феъли шундай феълки, таажжубни иншосини билдирмоқ учун қўйилган сийғадир.
Шарҳ: Бошқа нусхаларда فعل التعجب муфрад сийға билан келган. Уни жинсга нисбатан таъриф берилган. Баъзи нусхаларда فعلا التعجب тасния билан келтирилган. Бунда сийғани икки навъига нисбатан таъриф берилган. Ушбу нусхада افعال لتعجب жамъ сийғаси билан келтирилган. Бунда сийғанинг афродини кўплигига нисбатан таъриф берилган.
وَلَهُ صِيْغَتَانِ مَا اَفْعَلَهُ وَاَفْعِلْ بِهِ وَهُمَا غَيْرُ مُتَصَرِّفَيْنِ مِثْلُ مَا اَحْسَنَ زَيْدًا وَاَحْسِنْ بِزَيْدٍ
Таржима: Афъоли таажжуб икки сийғада келади ما افعله ва افعل به. Бу икки сийға сарф қилинмайди. Масалан ما احسن زيدا ва
احسن بزيد.
Шарҳ: Аммо ушбу сийғадан бошқа, масалан عجبت ва تعجبت булар афъала тафзил сийғасида эмас. Балки хабар учундир.
وَلا يُبْنَيَانِ اِلاَّ مِمَّا يُبْنَى مِنْهُ اَفْعَلُ التَّفْضِيْلِ
Таржима: Фақат افعل тафзил бино қилинадиган сийғадан бино қилинади.
Шарҳ: Таажжуб феълини сийғаси айб учун ва ранг учун бўлмаган сулосий мужарраддан олинади.
وَيُتَوَصَّلُ فِى الْمُمْتَنِعِ بِمِثْلِ مَا اَشَدَّ اِسْتِخْرَاجُهُ وَاَشْدِدْ بِاِسْتَخْرَاجِهِ
Таржима: Таажжуб сийғасини олиш мумтаниъ бўлган феълардан اشد ва اكثر ва احسن ва اقبل калималарини ёрдамида олинади. Масалан: ما اشد استخراجه ва ما اكثر حمرته. اشدد باستخراجه ва اكثربحمرته ва ما اقبح عوره ва اقبح بعوره.
وَلا يُتَصَرَّفُ فِيْهِمَا بِتَقْدِيْمٍ وَتَأخِيْرٍ وَلاَ فَصْلٍ وَاَجَازَ الْمَازَنِى الْفَصْلَ بِالظَّرْفِ
Таржима: Бу икки сийғада маъмулни феълга тақдим ва таъхир ёки феъл билан маъмулни фасл қилиб бўлмайди. Аммо шайх Мозаний икковини ўртасини зарф билан ажратганлар. Масалан: ما زيدا احسن ёки زيدا ما احسن ёки بزيد احسن деб бўлмайди. Аммо Мозаний ما احسن بالرجل أن يتصدق деб بالرجل билан фасл қилдиларки, бу зарфдир. Таажжуб феъли ва унинг маъмули ўртасида фасл бўлиб келмоқда.
وَمَا اِبْتِدَاءٌ نَكِرَةٌ عِنْدَ سِيْبِوَيْهِ وَمَا بَعْدَهَا الْخَبَرُ وَمَوْصُوْلَةٌ عِنْدَ الأَخْفَشِ وَالْخَبُرُ مَحْذُوْفٌ
Таржима: Сибавайҳ наздларида (ما) ибтидоия ва мубтадо ва ундан кейингилари хабардир.
2. Ахфаш наздларида (ما) мавсула бўлиб, хабари маҳзуфдир.
3. Аммо Фарро наздларида (ما) истифҳомия бўлиб, мо баъди хабар деганлар.
1. Сибавайҳи мазҳаби бўйича (ما) калимаси شيئ маъносида, рафъ маҳалида бўлиб, мубтадодир. Ва (ما) ни мо баъд احسن زيدا дир. احسن да мустатир замир (ما) га қайтувчидир. Ўзини мафъули билан маҳалли рафъда мубтадони хабаридир.
2. Ахфаш мазҳаби бўйича ما احسن زيدا (ما) мафсула мобаъди уни силасидир. Мавсул билан сила рафъ ўрнида бўлиб, мубтадо бўлди. Хабари эса маҳзуфдир. Яъни, الذى احسن زيدا.
3. Фарро мазҳаби бўйича ما احسن زيدا (ما) истифҳомиядир. Рафънинг маҳаллида бўлиб, мубтадодир. Ва ما дан кейин келган жумла унинг хабаридир.
Энди ما احسن بزيد таркиби ҳақида сўз юритилади.
وَبِهِ فَاعِلٌ عِنْدَ سِيْبَوَيْهِ فَلاَ ضَمِيْرَ فِى اَفْعِلْ وَمَفْعُوْلٌ عِنْدَ الأَخْفَشِ وَالْبَاءُ لِلتَّعْدِيَةِ أَوْ زَائِدَةٌ فَفِيْهِ ضَمِيْرٌ
Сибавайҳ айтадиларки, احسن- بزيد ни фоилидир. Ва احسن да мустатир замир йўқдир. (با) эса зоидадир. Маъноси صار ذا احسن бўлади. Аммо Ахфаш наздида احسن- ما احسن بزيد сийғаси амрдир. Ўз маъносида бўлиб, хабар маъносида эмас. (با) эса мафъулдаги зоидадир яъни, زيد мафъул бўлиб, ундаги (با) зоидадир. Демак احسن بزيد صر ذا حسن ҳар қачон افعل нинг (ا) ҳамзаси сайрура маъносида бўлса (با) таъдия учундир. Агар (ا) ҳамза таъдия учун бўлса (با) зоидадир. Шунда افعل да фоилнинг замири бўлади. Масалан احسن انت بزيد каби. Ёки اخرج нинг ҳамзаси таъдия учун бўлганидек.
أَفْعَالُ الْمَدْحِ وَالَّذِمِّ مَا وُضِعَ لاِنْشَاءِ مَدْحٍ أَوْ ذَمٍّ