65-дарс: Афъоли муқорабани таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 262–264-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَفْعَالُ الْمُقَارَبَةِ مَا وُضِعَ لِدُنُوِّ الْخَبَرِ رَجَاءً أَوْ حُصُوْلاً أَوْ اَخْذاً فِيْهِ

Таржима: Афъоли муқораба шундай феълларки, уларни хабарини ражо (умид) ёки ҳусул (пайдо бўлмоқ) ёки шуруъ (киришмоқ) жиҳатидан яқинлигини билдиради.

فَالأَوَّلُ عَسَى وَهُوَغَيْرُ مُتَصَرِّفٍ تَقُوْلُ عَسَى زَيْدٌ اَنْ يَخْرُجَ وَعَسَى اَنْ يَخْرُجَ زَيْدٌ وَقَدْ يُحْذَفُ اَنْ

Таржима: Биринчиси عسى калимасидир. Ва у сарфланмайди. عسى زيد أن يَخرجَ ва عسى أن يَخرجَ زيد дейсан. Ва гоҳида ان ҳазф бўлади.

Шарҳ: Бу сийғадан музореъ, амр-наҳий ва мажҳул олинмайди. Фақат мозийда келган عسى ни истеъмоли икки кўриниш билан бўлади.

Биринчиси уни фоили исми маҳз бўлади ва уни хабари ان билан музореъ феъли бўлади. Масалан عسى زيد أن يخرج. Бу ерда عسى ноқиса феъли маъносидадир. Исм ва хабарга муҳтождир. Аммо афъоли ноқисадан фарқи шуки, бу феълни хабари ان билан музореъ феъли бўлади.

Иккинчиси, уни фоили ان билан музореъ бўлади. Масалан عسى زيد أن يَخرج. Бу истеъмолда عسى феъли томма, زيد эса бу таркибда يخرج нинг фоилидир. Баъзан ان калимаси ҳазф қилинади.

وَالثَّانِى كَادَ تَقُوْلُ كَادَ زَيْدٌ يَحِيئُ وَقَدْ تَدْخُلُ اَنْ

Таржима: Афъоли муқорабанинг иккинчиси كاد калимасидир. Бу калима كاد нинг хабарини пайдо бўлиши жиҳатидан яқинлигини билдиради. Бу феъл ان калимаси кирмаса ҳам амал қилади. Гоҳида ان калимаси كاد нинг хабарига киради. كاد феъли мутасарриф бўлиб, ундан музореъ ва бошқа сийғалар олинади.

وَإِذَا دَخَلَ النَّفُيُ عَلَى كَادَ فَهُوَ كَالأَفْعَالِ عَلَى الأَصَحِّ وَقِيْلَ نَفْيُهُ يَكُوْنُ لِلاِثْبَاتِ مُطْلَقًا

Таржима: Агар كاد ва унинг мутасаррифотига нафий кирса уни мадхули хоҳ мозий бўлсин ёки мустақбал бўлсин уни ҳукми бошқа феълларнинг ҳукми каби бўлади. Масалан ما كاد زيد يخرج ва لم يكد زيد يخرج Зайднинг чиқиши яқин эмас эди. Зайд чиқмоқчи эмас эди. Бу саҳиҳ мазҳаб наздидадир. Аммо баъзилар наздида ҳар қачон كاد ва унинг мутасаррифотига нафий кирса у исбот маъносида бўлади.

وَقِيْلَ يَكُوْنُ فِى الْمَاضِى لِلاِثْبَاتِ وَفِى الْمُسْتَقْبَلِ كَالأَفْعَالِ تَمَسُّكًا بِقَوْلِهِ تَعَالَى وَمَا كَادُوْا يَفْعَلُوْنَ

Таржима: Аллоҳ таолонинг сўзига суяниб баъзилар ҳар қачон нафий мозийга кирса исбот учун ва мустақбалга кирса “соир афъол” каби бўлади, дейишган.

Масалан: وما كادوا يفعلون бу исбот учундир.

وَبِقَوْلِ ذِى الرُّمَّةِ إِذَا غَيَّرَ الْهَجْرُ الْمُحِبِّيْنَ لَمْ يَكَدُ رَسِيْسُ الْهَوَى مِنْ حُبِّ مَيَّةَ يَبْرَحُ

Таржима: Ҳар қачон ҳажру фироқ дўстларнинг дўстлигини ўзгартирса йўқ бўлувчи асл дўстлик гўзал (майята) ни дўстлигидан яқин бўла олмайди.

Бу мисолда لم يكد исбот учундир ва رسيس الهوى мустаҳкам дўстлик لم يكد ни исми برح يبرح феълидан لم يكد нинг хабари مية маҳбубани исми

وَالثَّالِثُ طَفِقَ وَكَرَبَ وَ جَعَلَ وَ أَخَذَ وَهِىَ مِثْلُ كَادَ وَأَوْشَكَ وَهِىَ مِثْلُ عَسَى وَكَادَ فِى الإِسْتِعْمَالِ

Таржима: Афъоли муқорабани учинчиси جعل ва طفق ва كرب ва اخذ дир. Булар истеъмолда كاد кабидир. اوشك эса истеъмолда عسى ва كاد кабидир.

Шарҳ: Афъоли муқорабанинг учинчиси яъни, хабарини шуруъ жиҳатидан яқинлигини билдирувчи феълларни учинчиси тўрттадир. Ва улар خعل ва طفق ва كرب ва اخذ бўлиб, истеъмолда كاد кабидир. اوشك эса баъзан ان билан عسى кабидир. Масалан: اوشك زيد ان يخرج. Ва баъзида ان сиз كاد кабидир. اوشك زيد يخرج