اَلأَفْعَالُ النَّاقِصَةُ مَا وُضِعَ لِتَقْرِيْرِ الْفَاعِلِ عَلَى صِفَةٍ وَهِىَ كَانَ وَصَارَ وَاَصْبَحَ وَاَمْسَى وَاَضْحَى وَظَلَّ وَبَاتَ وَعَادَ وَغَدَا وَرَاحَ وَمَا زَالَ وَمَا انْفَكَّ وَمَا فَتِئَ وَمَا بَرِحَ وَمَا دَامَ وَلَيْسَ
Таржима: Ноқиса феъллар шундай феълларки, ўзини фоилини бирор сифатда собит эканини билдиради. Улар қуйидагилардир. كان эди, صار айланди, اصبح субҳга кирди, امس кечаси кирди, اضحى чоштгоҳ қилди, ظل кундузни ўтказди, بات кечани ўтказди, اضحي ва صار، عاد маъносида, غدا бомдод қилди, راح кечасига кирди ва ما زال ва ما انفك ва ما فتئ ва ما برح буларни ҳаммаси субут ва давомийликдир. Яъни, доимий бўлди маъносида ва ما دام нарсани муддатини давоми, (ليس) ни маъноси “ йўқдир.”
وَقَدْ جَاءَ مَا جَاءَتْ حَاجَتَكَ
Ушбу иборадаги جاء феъли ҳам афъоли ноқиса деганлар, маъноси ул мазкур муаннас сени ҳожатинга мувофиқ келмади.
Шарҳ: Афъоли томмани маъноси шуки, феъл ўзини фоили билан каломи томм бўла олади. Аммо афъоли ноқисалар ўзини фоили билан каломи томма бўла олмайди. Албатта бунда бошқа нарсага муҳтож бўлади. Сибавайҳ ўзларини китобларида афъоли ноқисалардан тўрттасини келтириб, ҳар бир феъл ушбу тўрт ноқиса феъл каби бўлса ўша феъл ноқиса бўлади, яъни хабарга муҳтож бўлади деганлар. Аммо мусанниф ўн еттита афъоли ноқисани очиқ- ойдин келтирганлар.
وَقَعَدَتْ كَاَنَّهَا حَرْبَةٌ
قعد феъл ҳам ноқиса бўлиб, тақдири калом ارهف شفرته حتى قعدت كانها حربة ارهف حدد маъносида صار - قعدت маъносида. У пичоғини ёки катта пичоғини шундай ўткир қилдики, у худди найзага ўхшаб қолди.
تَدْخُلُ عَلَى الْجُمْلَةِ الإِسْمِيَّةِ لاِعْطَاءِ الْخَبَرِ حُكْمَ مَعْنَاهَا
Таржима: Бу ноқиса феълар хабарга ўзини маъносини ҳукмини бермоқ учун жумлаи исмийяга киради.
Шарҳ: масалан صار ки, уни маъноси интиқолдир, яъни ҳар қачон жумлаи исмийя (زيد غنى) га кирса ушбу жумлаи исмийяни хабари бўлмиш (غنى) га ўзини маъносини ҳукмини беради. Яъни صار زيد غنيا Зайд бойга айланди. Демак ҳукмини маъноси айланмоқни ўзини хабарига беради. Бу жумлаи исмийяни биринчи жузъини фоиллик билан рафъ қилади ва иккинчи жузъини уни хабари бўлганлиги учун насб қилади.
فَتَرْفَعُ الأَوَّلَ وَتَنْصِبُ الثَّانِىَ مِثْلُ كَانَ زَيْدٌ قَائِمًا
Таржима: Бу феъллар каломни аввалги жузъини рафъ қилади ва уни исми дейилади. Иккинчи жузъини насб қилади, уни хабари дейилади. Масалан كان زيد قائما Зайд тик турган эди.
فَكَانَ تَكُوْنُ نَاقِصَةً لِثُبُوْتِ خَبَرِهَا مَاضِيًا دَائِمًا أَوْ مُنْقَطِعًا وَ بِمَعْنَى صَارَ وَيَكُوْنُ فِيْهَا ضَمِيْرُ الشَّأْنِ
Таржима: كان ноқиса бўлиб, у исм ва хабарга муҳтож бўлади. Ва у уч қисм бўлади.
Биринчиси: уни мозийда хабарини исми учун мутлақ яъни, доимий бўлади ёки доимий бўлмайди. Масалан мутлақ доимийлик учун мисол كان الله عليما حكيما. Доимий бўлмаганига мисол كان زيد قائما каби. Иккинчиси صار маъносида, учинчиси ноқиса كان да замири бўлади. Масалан كان زيد قائم яъни, كان هو زيد قائم
وَتَكُوْنُ تَامَّةً بِمَعْنَى ثَبَتَ وَ زَائِدَةً
Таржима: Баъзан كان феъли томма бўлади.
كانت الكائنة баъзан эса зоида бўлади. Аллоҳ таолонинг сўзидаги كيف نكلم من كان فى المهد صبيا
وَصَارَ لِلاِنْتِقَالِ
Таржима: صار феъли интиқол учун бўлади ва томма ҳам бўлади.
Шарҳ: Интиқол бир сифатдан иккинчи сифатга ўтишдир. Масалан: صار زيد عالما ёки бир ҳақиқатдан иккинчи бир ҳақиқатга интиқол қилади. Масалан صار الماء هواء. Ва ушбу صار феъли томма ҳам бўлади. Масалан صار زيد من البلد الى البلد. Бу мисол бир макондан иккинчи маконга интиқолдир. Ёки бир зотдан иккинчи зотга интиқолдир.
Масалан صار من بكر الى عمرو
وَاَصْبَحَ اَمْسَى وَأَضْحَى لاِقْتِرَانِ مَضْمُوْنِ الْجُمْلَةِ بِاَوْقَاتِهَا وَبِمَعْنَى صَارَ وَ تَكُوْنُ تَامَّةً
Таржима: Ушбу учта феъл жумлани мазмунини ушбу феъларни вақтларига яқинлаштирмоқ учун қуйилгандир. Яъни, жумлани маъносини уч вақтни бирида содир бўлганлигига далолат қилади.
Шарҳ: Бу уч калимани ҳар бири уч маънода келган. Биринчиси: Жумланинг маъноси субҳга, кечасига ва чоштгоҳга яқинлигидир. Яъни ушбу уч вақтда содир бўлганлигини билдиради. اصبح زيد غنيا.
Иккинчиси: صار дир.
Учинчиси: Бу уч феъл ҳам томма бўлади. Яъни, دخول маъносида хабарга муҳтож эмас اصبحنا ва امسينا.
وَظَلَّ وَبَاتَ لاِقْتِرانِ مَضْمُوْنِ الْجُمْلَةِ بِوَقْتَيْهِمَا وَبِمَعْنَى صَارَ
Таржима: Бу икки феъл жумлани мазмунини кечаси ва кундузи ҳосил бўлганини англатади. Масалан ظل زيد سائرا Зайд куни бўйи сайр қилди. بات زيد مصليا Зайд кечаси билан намоз ўқиди. Баъзан бу икки феъл صار маъносида ҳам келади. Масалан Аллоҳ таолонинг сўзида ظل وجهه مسودا، بات وجهه مسودا бўлиб келган.
وَمَا زَالَ وَمَا بَرِحَ وَمَا فَتِئَ وَمَا انْفَكَّ لاِسْتِمْرَارِ خَبَرِهَا لِفَاعِلِهَا مُذْ قَبِلَهُ وَيَلْزَمُهَا النَّفْىُ
Таржима: Ушбу тўрт феълни фоили қобилият пайдо қилган замондан бошлаб уларни хабари фоил учун доимий эканлигини билдиради. Бу тўрт феълга нафийни лафзан ёки тақдиран кириши лозимдир.
Шарҳ: ما زال زيد اميرا. Зайд ҳокимият учун қобилият ва салоҳиятли бўлган замондан бошлаб ҳамиша амирдир. Ушбу афъолни истимрор (бардавомлик)га далолат қилишини сабаби шуки, бу афъол нафий учундир. Ҳар қачон уларга нофия (ما) кирса нафийни нафий қилади, бу эса истимрордир.
Нофия (ما) ни лафзан ёки тақдиран бу афъолга кириши лозимдир. Масалан Аллоҳ таоло تالله تفتؤ تذكر يوسف яъни, бу ерда لا нофия муқаддардир. قالو تالله لا تفتؤ تذكر يوسف Юсуф сураси, 85-оят. Яъқуб алайҳиссаломни ўғиллари айтдиларки, Аллоҳга қасам эй ота! Сен ўзингни ҳалок қилгунингча доим Юусуфни ёд қиласан. Бу ерда تفتؤ нафий ва унга لا нафий кирди ҳамда субут ва истимрорга айланди.
وَمَا دَامَ لِتَوْقِيْتِ اَمْرٍ بِمُدَّةِ ثُبُوْتِ خَبَرِهَا لِفَاعِلِهَا وَمِنْ ثَمَّ احْتَاجَ إِلَى كَلامٍ لأَنَّهُ ظَرْفٌ
Таржима: مادام калимаси ноқиса феълнинг исмини амри муддатига феълни фоилига муддат тайинламоқ учундир. Шу боисдан каломга муҳтож бўлди. Чунки у зарфдир. Масалан اجلس مادام زيد جالسا деганда Зайдни ўтиришини муддатича мухотаб учун ўтиришга вақт тайинлашдир. Бу ерда “мо” масадарийя бўлиб феълга кирганда уни масдарга айлантиради. Яъни, اجلس دوام جلوس زيد اى اجلس زمان دوام جلوس زيد. Аммо ما دام زيد جالسا таркибда феъл исми ва хабари билан зарф бўлганлиги сабабли каломга муҳтож бўлди. Чунки зарф каломда фазла (иккинчи даражали бўлак)дир. Ўзича мустақил ифодали эмас. Ушбу каби масдария (ما) ни (ما)и муддат деб атаганлар.
وَلَيْسَ لِنَفْىِ مَضْمُوْنِ الْجُمْلَةِ حَالاً وَقِيْلَ مُطْلَقًا وَيَجُوْزُ تَقْدِيْمُ اَخْبَارِهَا كُلِّهَا عَلَى اَسْمَائِهَا وَهِيَ فِى تَقْدِيْمِهَا عَلَيْهَا عَلَى ثَلاَثَةِ اَقْسَامٍ
Таржима: ليس лафзи жумлани мазмунини ҳозирги замонда нафий қилади ва баъзиларни наздида мутлақ нафий қилади.
Шарҳ: Масалан ليس زيد قائما ни маъноси Зайд ҳозирги замонда қоим бўлмай баъзиларни наздида мутлақ нафий учундир. Хоҳ ҳозирги замон учун ва хоҳ бошқа замон учун бўлсин.
Таржима: Бу феълларни хабарлари исмларига муқаддам бўлиши хилофсиз равишда жоиздир. Лекин бу феълларни хабарлари ўзларидан муқаддам бўлиши уч қисмдир.
قِسْمٌ يَجُوْزُ وَهُوَ مِنْ كَانَ إِلَى رَاحَ
Биринчи қисм: كان дан راع гача тартиби билан улар ўн биттадир. Демак бу ўн бир феълни мансуби марфуъига муқаддам бўлиши жоиздир.
وَقِسْمٌ لاَ يَجُوْزُ وَهُوَ مَا فِى اَوَّلِهِ مَا خِلاَفًا لاِبْنِ كَيْسَانَ فِىْ غَيْرِ مَادَامَ
Иккинчи қисм: Бу қисмда эса мансуб марфуъга муқаддам бўлиши жоиз эмас. Бу феълларни аввалида нофия (ما) си ёки масдария (ما) си келган бўлади.
Таржима: Аммо Ибн Кайсон مازال ва ما انفك ва ما فتئ ва ما برح да жумҳур билан хилоф қилмади. Лекин ما دام да хилоф қилди. Яъни мансубни марфуъга муқаддамлигини жоиз деди.
وَقِسْمٌ مُخْتَلَفٌ فِيْهِ وَهُوَ لَيْسَ
Таржима: Бу қисмда ихтилофда бўлганлар. Бу қисм ليس дир. Биринчи гуруҳ наҳв олимларидан Мубаррад, Куфаликлар, Ибн Сирож Алжуржоний мансубни тақдими жоиз эмас дейишган. Яъни ليس нафий ҳарфидир, шу сабабдан хабар ليس га муқаддам бўла олмайди, деганлар.
Иккинчи гуруҳ Басраликлар, Сибавайҳ, Ассаррофий ва Алфорисийлар эса ليس феълдир. Шу сабабдан ليس нинг хабари ليس га муқаддам бўлишини жоиз деганлар.