63-дарс: Афъолу қулубни таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 254–256-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَفْعَالُ الْقُلُوْبِ ظَنَنْتُ وَحَسِبْتُ وَخِلْتُ وَزَعَمْتُ وَعَلِمْتُ وَرَأَيْتُ وَوَجَدْتُ تَدْخُلُ عَلَى الْجُمْلَةِ الاِسْمِيَّةِ لِبَيَانِ مَا هِىَ عَنْهُ فَتَنْصِبُ الْجُزْأَيْنِ

Таржима ва шарҳ: Бу феълларни афъолу шак ва яқин ҳам деб атайдилар. Чунки баъзилари шакка ва баъзилари яқийнга далолат қилади. Улардан бири ظننت гумон қилдим, яна бири حسبت уйлабман, خلت гумон қилдим. Бу уч феъл шакка далолат қилади. Бири زعمت бу феъл шак ва яқин ўртасида муштаракдир. Баъзан ظننت маъносида ва баъзан علمت маъносида келади. علمت ва رايت ва وجدت бу учта феъл илм маъносида яъни, яқийн маъносида бўлади. Бу феъллар жумлаи исмийяга баён қилиш учун киради.

У илмдан ҳосил бўлганми? ёки гумонданми? Масалан агар сен زيد قائما десанг унда икки эҳтимол бор бўлади.

Бири: “Сен аниқ билиб туруб айтмоқдасан ёки гумон билан айтмоқдасан. Агар сен علمت زيدا قائما десанг сен ҳақиқатда аниқ билиб туриб айтмоқдасан. Ва агар ظننت زيدا قائما десанг маълум бўладики, гумон юзасидан айтмоқдасан. Демак ушбу феъллар каломни ҳар икки жузъини насб қилади. Чунки улар аслида мубтадо ва хабар эди.

وَمِنْ خَصَائِصِهَا اَنَّهُ إِذَا ذُكِرَ اَحَدُهُمَا ذُكِرَ الآخَرُ بِخِلافِ بَابِ اَعْطَيْتُ

Таржима: Бу феълларни хосиятларидан бири шуки, агар мафъуллардан бири зикр қилинса иккинчиси ҳам зикр қилинади اعطيت бобини хилофи ўлароқ шундай.

Шарҳ: Агар бири ҳазф қилинса муснад муснад илайҳисиз ёки муснад илайҳи муснадсиз қолади. Аммо اعطيت бобида бир мафъулни ёки икки мафъулни ҳазф қилиш ҳам мумкин. Масалан اعطيت درهما ёки اعطيت زيدا деб бир мафулни ва فلان يعطى деб икки мафулни ҳам ҳазф қилиб, феъл билан кифояланса ҳам фойда ҳосил бўлади. Аммо علمت ва ظننت дейилмайди. Чунки фойдасиздир. Агар бирор қарина билан икки мафъулни ҳазф қилса бўлади. Масалан من يسمع يخل яъни, من يسمع يخل مسموعه.

وَمِنْهَا جَوَازُ الاِلْغَاِءِ إِذَا تَوَسَّطَتْ أَوْ تَأَخَّرَتْ لاِسْتِقْلالِ الْجُزْئَيْنِ كَلامًا

Таржима: Агар ظننت феъли икки мафъул ўртасига тушса ёки икки мафъулдан ҳам кейин келса уни амали ботил бўлади. Чунки زيد ظننت قائم бўлса ҳам Зайд мубтадо ва ظننت хабар бўлади.Чунки каломни икки жузъи ҳам мустақлдир زيد мубтадо ва قائم хабар бўлиб, калом том бўлади. ظننت ўртага тушганда ҳам охирида келганда ҳам амали заиф бўлади.

وَمِنْهَا اَنَّهَا تُعَلَّقُ قَبْلَ الإِسْتِفْهَامِ وَالنَّفْىِ وَاللامِ مِثْلُ عَلِمْتُ اَزَيْدٌ عِنْدَكَ اَمْ عَمْرُو

Таржима: Афъоли қулубни яна бир хосияти агар истифҳомдан ва нафийдан ва лом ибтидодан олдин келса бундай феллар мутаъллиқ бўладилар. Яъни уни амалини маънан эмас лафзан,вожиб равишда ботил бўлишини таълиқ дейилади.

Шарҳ: Масалан истифҳомдан олдин келган афъоли қулуб علمت ازيد عندك ام عمرو, нофия علمت ما زيد قائم, ломи ибтидо учун علمت لزيد قائم гўёки علمت احدهما بعينه قائما ёки علمت زيد غير قائم ёки علمت زيدا قائما деганингдек. Бу суратларда феъларни амали лафзан ботил бўлиши вожибдир. Чунки истифҳом ҳарфи, нафий ҳарфи ва ломи ибтидо ҳарфлари ботил бўлмаслиги керак. Аммо маъно жиҳатидан амали боқийдир. Калимани икки жузъи мансубул маҳалдир. Демак илғо (ботил) билан таълиқни фарқи икки нарса билан ,бири илғо жоиздир, вожиб эмас. Таълиқ эса вожибдир. Иккинчиси илғо лафзан ва маънан амални ботил бўлмоғидир. Таълиқ эса амални лафзда ботил бўлмоғидир.

وَمِنْهَا اَنَّهُ يَجُوْزُ اَنْ يَكُوْنَ فَاعِلُهَا وَمَفْعُوْلُهَا ضَمِيْرَيْنِ بِشَئٍ وَاحِدٍ مِثْلُ عَلِمْتُنِى مُنْطَلِقًا وَلِبَعْضِهَا مَعْنًى آخَرُ يَتَعَدَّى بِهِ إِلَى وَاحِدٍ فَظَنَنْتُ بِمَعْنَى اتَّهَمْتُ وَعَلِمْتُ بِمَعْنَى عَرَفْتُ وَرَأَيْتُ بِمَعْنَى اَبْصَرْتُ وَوَجَدْتُ بِمَعْنَى اَصَبْتُ

Таржима: Афъоли қулубни хосиятларидан яна бири шу феълни фоили ҳам мафули ҳам феълга муттасил замир бўлиб бир нарсага рожиъ бўлишини жоизлигидир. Масалан علمتنى منطلقا ёки علمتك منطلقا демоқлик жоиздир. Аммо бошқа феълларда жоиз эмас. Масалан ضربتنى ёки شتمتنى дейилмайди. Балким ضربت نفسى ёки شتمت نفسى дейилади.

Таржима: Афъоли қулубни баъзилари яъни حسبت ва خلت ва زعمت дан бошқалари бошқа маънода ҳам келади. Масалан ظننت زيدا اتهمت زيدا маъносида علمت ва علمت زيدا عرفت زيدا маъносида رايت زيدا ابصرت маъносида. Яъни ابصرت زيدا маъносида وجدت زيدا яъни اصبت زيدا бўлади.