62-дарс: Мутаъаддий ва ғайри мутаъаддий феъллар

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 252–254-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْمُتَعَدِّىْ وَغَيْرُ الْمُتَعَدِّىْ فَالْمُتَعَدِّى مَا يَتَوَقَّفُ فَهْمُهُ عَلَى مُتَعَلِّقٍ كَضَرَبَ

Таржима: Феъл икки қисмдир. Мутаъаддий ва ғайри мутаъадий. Мутаъаддий шундай феълдирки, уни фаҳмламоқ ўша феълни мутааллақига боғлиқ бўлади. Яъни феълни фаҳмламоқ ўша феълни фоилидан бошқа нарсага боғлиқдир.

Шарҳ: Масалан ضرب уни фаҳми فاعل га мавқуф (боғлиқ)дир. у ضارب дир. Ва яна فاعل дан бошқага ҳам мавқуфдирки, у مضروب дир. Уни مفعول به деб атайдилар. Лекин ضرب ни زمان ва مكان

(مفعول مطلق) عدد ва (حال) هيئت ва (مفعول به) علت ва غايت ва (مفعول فيه) ушбуларсиз фаҳмламоқ мумкин. Яъни ضرب феълини англаш буларга боғлиқ эмас.

وَغَيْرُ الْمُتَعَدِّى بِخِلافِهِ كَقَعَدَ

Таржима: Ғайри мутаъаддий феъл мутаъаддий феълни хилофигадир. قعد каби.

Шарҳ: Ҳар қачон феълни фаҳмламоқ фоилдан бошқани фаҳмлашга боғлиқ бўлса бундай феълни мутаъаддий дейдилар. Ва феълни фаҳмламоқ фоилдан бошқани фаҳмлашга боғлиқ бўлмаса бундай феълни ғайри мутаъаддий дейилади. Ёки лозим феъл дейилади.

وَالْمُتَعَدِّىْ يَكُوْنُ إِلَى وَاحِدٍ كَضَرَبَ وَ إِلَى اِثْنَيْنِ كَاَعْطَى وَ عَلِمَ وَإِلَى ثَلَثَةِ كَاعْلَمَ وَاَرَى وَاَنْبَاءَ وَنَبَّاءَ وَاَخْبَرَ وَخَبَّرَ وَحَدَّثَ

Таржима: Мутааддий феъларни баъзилари биргина мафъул талаб қилади. Масалан ضرب каби. ضربت زيدا

Баъзилари икки мафул талаб қилади. اعطى каби. اعطيت زيدا درهما. Бу икки қисмдир.

Биринчиси шундай феълки, уни иккинчи мафъули зотан биринчи мафъулни ўзидир. Масалан афъоли қулубда иккинчи мафъул биринчи мафъулни нақд ўзидир. علمت زيدا قائما каби.

Бири муснад, иккинчиси муснад илайҳидир. Феъл киришдан олдин زيد قائم эди. Бу мафъулларни бирини ҳазф қилиб бўлмайди. Агар ҳазф қилинса ё муснад ёки муснад илайҳини ҳазфи бўлади, бу эса ботилдир.

Иккинчи қисм: Иккинчи мафъул зотан биринчи мафъулни ўзи бўлмаслиги мумкин. Масалан اعطى ва уни аховатларида اعطيت زيدا درهما. Бу икки мафъулдан бирини ҳазф қилмоқлик жоиздир. Мутаъаддий феълини учинчи қисм уч мафъул талаб қилади. Ва бу каломда жуда оздир. Бу феълларни асосийси اعلم ва ارى дир. Бу икки феъл ҳамза киришидан олдин икки мафъулга мутаъадий эди. Ҳар қачон унга ҳамза киргандан сўнг унга яна бир мафъул зиёда бўлди. Уни мафъулу аввал дейилади. Уч мафъулга мутаъаддий бўладиган феълардан انبا ва نبا ва اخبر ва خبر ва حدث лардир.

وَهَذِهِ مَفْعُوْلُهَا الأَوَّلُ كَمَفْعُوْلِ بَابِ اَعْطَيْتُ وَالثَّانِىْ وَالثَّالِثُ كَمَفْعُوْلَىْ عَلِمْتُ

Таржима: Ушбу уч мафъулга таъаддий қилувчи феълларни биринчи мафули اعطى феълни мафъули ва иккинчи ва учинчи мафъули علم феълини мафъуллари кабидир.

Шарҳ: Бу феъларни фақат биринчи мафъулини ҳазф қилмоқлик жоиз бўлади. Иккинчи ва учинчи мафъулларини ҳазф қилиш жоиз эмас. Чунки у иккови علمت ни мафъулларидир. Агар улардан бири ҳазф қилинса юқорида айтилган ботиллик пайдо бўлади.