61-дарс: Ноиб фоъилнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 251–252-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

فِعْلُ مَا لَمْ يُسَمَّ فَاعِلُهُ هُوَ مَا حُذِفَ فَاعِلُهُ فَإِنْ كَانَ مَاضِيًا ضُمَّ اَوَّلُهُ وَكُسِرَ مَا قَبْلُ آخِرِهِ

Таржима: Фоили зикр қилинмаган феъл шундай феълки, уни фоилини ҳазф қилиб, мафъулларидан бирини фоил ўрнига қоим мақом қилинади яъни, фоилни кийимини мафъулга кийгизилади. Агар фоили зикр қилинмаган феъл мозий бўлса аввалги ҳарфи замма ва мо қаблал охири касра қилинади. Масалан ضرب ва دخرج ва علم ва اختير

وَيُضَمَّ الثَّالِثُ مَعَ هَمْزَةِ الْوَصْلِ

Таржима: Учинчи ҳарфини ҳамзаи васлийя билан замма қилинади. Масалан انطلق ва اقتدر ва استخرج

وَالثَّانِى مَعَ التَّاءِ خَوْفَ اللَّبْسِ

Таржима: Мозий феълини аввалги ҳарфи (تا) бўлса уни мажҳул қилиш учун иккинчи ҳарфи ҳам замма қилинади. Агар замма қилинмаса музореъ феъли билан мултабис (аралашган) бўлади.

وَمُعْتَلُّ الْعَيْنِ الاَفْصَحُ قِيْلَ وَبِيْعَ وَجَاءَ الاِشْمَامُ وَالْوَاوُ

Таржима: Феълни ع ни баробаридаги ҳарф муътал бўлса уни афсаҳи (фасоҳатлироғи) قيل ва بيع дир. У ишмом билан ҳам ва (واو) билан ҳам келган.

Шарҳ: Мозий феълини ع ни баробаридаги ҳарф мўътал бўлса уни мажҳул қиладиган бўлсанг уч кўриниши бордир. Биринчиси: قيل ва بيع дир. Аслида эса قول ва بيع эди. Вов сокин мо қабли касра бўлганлиги сабабли (واو) ни (يا) га қалб қилинди. قيل ва بيع бўлди. Бу ҳол афсаҳдир.

Иккинчи кўриниш ишмомдир. Бу эса قيل ни қофини талафуз қилмасдан олдин лабларни заммага чоғланади. Бу калимани аввали заммалик эканига далолат қилиши учун шундай бўлади. Сўнг кофни касра билан талафуз қилинади. Ана шу ишмомдир. Бу ҳол ўртачадир.

Учинчиси قول ва بوع бўлиб ҳам келган قول да (واو) ни касраси ташланган, بيع да ҳам (ى) ни касрасини ташлагандан сўнг بيع бўлди. Ва (ى) ни (واو) га қалб қилгандан сўнг بوع бўлди. Бу ҳол заифдир.

وَمِثْلُهُ بَابُ اِخْتِيْرَ وَانْقِيْدَ دُوْنَ اِسْتُخَيْرَ وَاُقِيْمَ

Таржима: افتعال ва انفعال бобини муъталлул айни сулосий мужаррадни муъталлул айни кабидир. Яъни اختير ва انقيد да ҳам уч кўриниш жоиздир. Аммо استخير ва اقيم да бир кўринишдан ортиқ раво эмас.

Шарҳ: اقيم аслида اقوم эди. Касра (واو) га оғир эди мо қаблига бердик ва (واو) ни (ى) га қалб қилдик اقيم бўлди. استخير аслида استخير эди. (ى) ни касрасини мо қаблига бердик استخير бўлди.

وَإِنْ كَانَ مُضَارِعًا ضُمَّ اَوَّلُهُ وَفُتِحَ مَا قَبْلَ آخِرِهِ

Таржима: Агар фоили зикр қилинмаган феъл музореъ бўлса аввалги ҳарфи замма ва мо қабли охири фатҳа қилинади. Масалан يضرب ва يكرم.

وَمُعْتَلُّ الْعَيْنِ يَنْقَلِبُ فِيْهِ اَلِفًا

Таржима: Агар ушбу музореъ феълни ع ни муътал бўлса алифга қалб бўлади. Масалан: يقال ва يباع ва ينقاد ва يختار، ويستجاب.