اَلأَمْرُ صِيْغَةٌ يُطْلَبُ بِهَا الْفِعْلُ مِنَ الْفَاعِلِ الْمُخَاطَبِ بِحَذْفِ حَرْفِ الْمُضَارَعَةِ
Таржима: Амр шундай сийғадирки, ўша сийға ёрдамида музораъат ҳарфини ҳазфи билан мухотаб фоилдан феъл талаб қилинади.
Шарҳ: صيغة يطلب بها الفعل ибораси ҳамма амрга, ғоибга, мухотабга, мутакаллимга ҳамда маълум ва мажҳулга ҳам шомилдир. من الفاعل ибораси билан мажҳул чиқади المخاطب ибораси билан ғоиб ва мутакаллим сийғаси чиқади. بحذف حرف المضارعة ибораси билан лом ва мухотабни амри ғоиби чиқади. Ёки صه ва رويدا амрлари ҳам чиқади. Чунки уларда амр маъноси бўлса ҳам музораат ҳарфини ҳазфи йўқдир.
وَحُكْمُ آخِرِهِ حُكْمُ الْمَجْزُوْمِ
Таржима: Амр феълини охирини ҳукми жазм қилинган феълни ҳукми кабидир.
Шарҳ: Феълни охири саҳиҳ бўлса сукун бўлади. Нун эъробларини ҳазф қилади. Ва охири муътал бўлган феълларни ҳарфи иллати ҳам ҳазф қилинади.
Саҳиҳ феълни амри: اضربن، اضربا، اضربى، اضربوا، اضربا، اضرب
اخش، اغز، ارم، لم يضربوا، لم يضربا، لم يضرب، لم يخش، لم يعز، لم يرم
Куфий олимлар амр сийғаси мўъраб ва ломи муқаддар билан мажзум, дейишган. Басрий олимларни наздида бу амр مجزوم эмас موقوف дир. Басрийларни мазҳаби тўғрига яқинроқдир.
فَإِنْ كَانَ بَعْدَهُ سَاكِنٌ وَلَيْسَ بِرُبَاعِىٍ زِدْتَ هَمْزَةَ وَصْلٍ مَضْمُوْمَةً إِنْ كَانَ بَعْدَهُ ضَمَّةٌ وَمَكْسُوْرَةً فِيْمَا سِوَاهُ نَحْوُ اُقْتُلْ وَاِضْرِبْ وَاِعْلَمْ وَإِنْ كَانَ رُبَاعِيًّا فَمَفْتُوْحَةٌ مَقْطُوْعَةٌ
Таржима: Музораат ҳарфидан сўнги ҳарф сокин бўлиб тўрт ҳарфли бўлмаса музораат ҳарфи ўрнига мазмума васлия ҳамза келтирилади сокиндан кейинги ҳарфи заммали бўлса. Агар заммали бўлмаса хоҳ фатҳали бўлсин хоҳ касрали бўлсин максура васлия ҳамза келтирилади. Ва агар музореъ феъли рубоъий бўлса, қатъийя фатҳалик ҳамза келтирилади.
Шарҳ: Амр сийғасини олиш услуби қуйидагичадир. Аввал музораат ҳарфи ташланади. Музораат ҳарфидан кейинги ҳарф ҳаракатлик бўлса охирини жазм қилинади. Масалан تعد дан عد ва تضارب дан ضارب ва تتدخرج дан تدخرج ва تتصرف дан تصرف олиниб, шу билан амр тамом бўлади. Агар музораат ҳарфидан сўнг сукун бўлиб, феъл тўрт ҳарфли бўлмаса музораат ҳарфи ўрнига заммалик васлия ҳамза келтирилади. Агар сокиндан кейинги ҳарф заммалик бўлса, масалан اقتل، يقتل. Агар сукунли ҳарфдан кейинги ҳарф заммалик бўлмаса хоҳ у фатҳа бўлсин хоҳ касралик бўлсин у ҳолда касрали ҳамзаи васлия келтирилади. Масалан اضرب ва اعلم. Агар музореъ феъли افعل бобидан бўлса, музораат ҳарфини ҳазфидан сўнг мафтуҳа қатъия ҳамза келтирилади. Масалан تكرم аслида تاكرم эди, амри эса اكرم бўлади.