وَيَنْجَزِمُ بِلَمْ وَلَمَّا وَلامِ الأَمْرِ وَلا فِى النَّهْىِ وَكَلِمِ الْمُجَازَاتِ
Музореъ феъли لم ва لما ва لام الأمر ва لا الناهية билан жазм бўлади. Ҳамда мужозот (мукофотловчи) деб номланган калималар билан ҳам икки феълни жазм қилади.
وَهِيَ إِنْ وَمَهْمَا وَإِذْمَا وَحَيْثُمَا وَأَيْنَ وَمَتَى وَمَا وَمَنْ وَأَيٌّ وَأنى
Улар: 1. ان агар 2. ومهما ҳар қаер 3. وإذما ҳарвақт 4. وحيثما ҳар қаер 5. وأين ҳар қаер. 6. ومتى ҳар вақт 7. ومن ҳар ким 8. وما ҳар нарса 9. و اى ҳар қайси 10. وانى ҳар қаер.
وَأَمَّا مَعَ كَيْفَمَا وَإِذَا فَشَاذٌّ
Таржима: Музореъ феълини كيفما ва اذا билан жазми жуда оздир.
Шарҳ: إذ ва حيث калималари музореъ феълини ما билангина жазм қила олади. ما сиз жазм қила олмайди. أين билан متى калималари эса музореъни мутлақ жазм қилади. Хоҳ ما билан ва хоҳ ما сиз бўлса ҳам.
وَبِأَنْ مُقَدَّرَةً
Таржима: Музореъ феъли муқаддар ان билан ҳам жазм бўлади. Буни баёни иншааллоҳ келади.
فَلَمْ لِقَلْبِ الْمُضَارِعِ مَاضِيًا وَنَفْيِهِ
Таржима: لم калимаси музореъни мозийга айлантиради ва уни нафий қилади.
وَلَمَّا مِثْلُهَا
Таржима: لما калимаси لم ни худди ўзи кабидир
وَتَخْتَصُّ بِالإِسْتِغْرَاقِ وَجَوَازِ حَذْفِ الْفِعْلِ
Таржима: Ва لما калимаси такаллум замонигача нафийни истиғроқига хосдир. Масалан ندم ولما ينفعها الندم. Пушаймон бўлди, ва ҳалигача пушаймони манфаат бермаяпти. Худди шунингдек لما ўзини жазм қилган феълини ҳазфи жоизлигига хосдир. Масалан юқорида амирни ركوب ни зикри ўтган бўлса جئت ولما дея оласан, яъни جئت ولما يركب الامير. لما дан кейин келган феъл يركب ни ҳазфи жоиздир.
وَلاَمُ الأَمْرِ الْمَطْلُوْبُ بِهَا الْفَعْلُ وَلاَ النَّهْىِ الْمَطْلُوْبُ بِهَا التَّرْكُ
Таржима: Амр ломи шундай ломки, у билан феъл талаб қилинади. Масалан ليضرب زيد айтгин Зайд урсин. Аммо لا наҳий ломи амрнинг ломини зиддидир. Яъни талаби тарки феълдир. Масалан لا يضرب زيد айтгин Зайд урмасин, дейилади.
وَكَلِمُ الْمُجَازَاتِ تَدْخُلُ عَلَى الْفِعْلَيْنِ لِسَبَبِيَّةِ الأَوَّلِ وَمُسَبَّبِيَّةِ الثَّانِى وَيُسَمَّيَانِ شَرْطًا وَجَزَاءً
Таржима: Мужозот калималари икки феълга киради. Биринчи феъл иккинчи феълга сабаб ва иккинчиси биринчи феълни мусаббаби бўлади. Яъни биринчи феъл иккинчисига сабаб бўлади. Ва бу икки феълни биринчиси “шарт” ва иккинчиси “жазо”, дейилади. Ёки малзум ва лозим ҳам дейилади. Масалан: ان تضرنبى اضربك каби.
1. ان калимул мажозот
2. تضربنى биринчи феъл ان киргандан кейин жазм бўлиб, шарт ва сабаб бўлди.
3. اضربك иккинчи феъл ان киргандан сўнг биринчи феълни мусаббаби бўлди. Яъни жазм бўлиб, биринчи феълни жазоси бўлди.
فَإِنْ كَانَا مُضَارِعَيْنِ أَوِ الأَوَّلُ فَالْجَزْمُ وَإِنْ كَانَ الثَّانِى فَالْوَجْهَانِ
Таржима: Агар шарт ва жазо феълларни иккови ҳам музореъ бўлса ёки аввалги феъл музореъ бўлса унда музореъ феъллар жазм бўлади. Агар иккинчи феъл яъни, жазо музореъ бўлса унда музореъ феъли учун икки ҳолат бордир.
Биринчиси: Иккинчи феъл жазм бўлади, чунки у жазмга қобилиятлидир. Ва жазмни омили мавжуддир.
Иккинчиси: Иккинчи феълни рафъ билан ўқишлик, чунки мозий феъли мабнийлигидан калимаи мажозотга амал қила олмайди. Мозийга амал қила олмаганлиги сабабидан унга заифлик йўл топади. Шу боисдан муносиби шуки, иккинчи феълга ҳам амал қила олмайди. Ва бу ҳол жуда оздир. Агар икки феъл мозий бўлса унда ҳамма нарса аён. Чунки мужозот калималари ҳеч қайсига амал қила олмайди. Шунинг учун бу қисм зикр қилинмади.
وَإِذَا كَانَ الْجَزَاءُ مَاضِيًا بِغَيْرِ قَدْ لَفْظًا أَوْ مَعْنًى لَمْ يَجُزِ الْفَاءُ وَإِنْ كَانَ مُضَارِعًا مُثْبَتًا أَوْ مَنْفِيًّا بِلاَ فَالْوَجْهَانِ وَإِلاَّ فَالْفَاءُ
Таржима ва шарҳ: Ҳар қачон жазо лафзан ёки маънан бўлиб, унга قد калимаси кирмаган бўлса масалан лафзанга мисол ان خرجت خرجت маънанга мисол, ان خرجت لم اخرج. Бу икки ҳолатда жазога (فا) ни кирмаслиги жоиздир. Агар мозий юқоридаги каби бўлиб, قد калимаси билан бўлса хабарга (فا) ни кириши вожибдир. Масалан: ان اكرمتنى اليوم فقد اكرمتك امس
1. Бу мисолимизда шарт ва жазо мозий.
2. Бу иккови قد калимаси билан.
3. Шу сабабдан жазога (فا) киришилиги вожибдир.
وَإِنْ كَانَ مُضَارِعًا مُثْبَتًا أَوْ مَنْفِيًّا بِلاَ فَالْوَجْهَانِ
Таржима: Агар жазо музореъ мусбат ёки манфий бўлса لا ва لن ва ما калималари билан бўлса унда икки кўриниш дурустдир. فا ни келтириш ва тарк қилиш хусусида бу икки ҳолат учун Қуронда оят келтирилди.
1. Тарки (فا) учун وان يكن منكم ألف يغلبوا الفين
Яъни فيغلبوا. Агар сизлардан минг мужоҳид бўлса мушрикларни икки мингини устидан ғалаба қилади.
2. Жазо (فا) ни киришига мисол: ومن عاد فينتقم الله кимки яна гуноҳ қилишга қайтса Аллоҳ ундан интиқом олади.
وَإِلاَّ فَالْفَاءُ
Таржима: Агар жазо зикр қилинган мозий каби ёки зикр қилинган музореъ каби бўлмаса жазога (فا) ни келтириш лозимдир. Масалан
امس ان اكرمتنى اليوم فاكرمتك
وَيَجِئُ إِذَا مَعَ الْجُمْلَةِ الإِسْمِيَّةِ مَوْضَعَ الْفَاءِ
Таржима: Баъзан муфожаа (тўсатдан бўлиш) учун ишлатиладиган إذا калимаси жумлаи исмийяда (فا) ўрнига келади. Масалан Аллоҳ таолонинг сўзидаги
*وان تصبهم سيئة بما قدمت ايديهم إذا هم يقنتون* اى فهم يقنتون
Чунки إذا муфожаа фақат жумлаи исмийяга киради.
وَ إِنْ مُقَدَّرَةً بَعْدَ الأَمْرِ وَالنَّهْىِ وَالإِسْتِفْهَامِ وَالتَّمَنِىّ وَالْعَرْضِ إِذَا قُصِدَ السَّبَبِيَّةُ نَحْوُ اَسْلِمْ تَدْخُلِ الْجَنَّةَ وَلاَ تَكْفُرْ تَدْخُلِ الْجَنَّةَ
Таржима: Музореъ феъли ҳар қачон сабабни қасд қилса юқорида саналган беш нарсадан кейин келувчи муқаддар ان билан мажзум бўлади.
Шарҳ: Юқорида музореъ феъли муқаддар ان билан жазо бўлиши ҳақида ибора ўтган эди. Яъни, музореъ феъли беш нарсадан сўнг муқаддар ان билан мажзум бўлади. Масалан;
Биринчиси: Амрдан сўнг زرنى اكرمك ان تزرنى اكرمك –
Иккинчиси: Наҳийдан сўнг لا تفعل الشر يكن خيرا لك اى ان لم تفعله يكن خيرا
لك
Учинчиси: Истифҳомдан сўнг هل عندكم ماء اشربه أى ان يكن عندكم ماء
اشرب
Тўртинчиси: Таманнийдан сўнг ليت لى مالا انفقه اى ان يكن لى مال انفقه
Бешинчиси. Таклифдан сўнг لا تنزل تصب خيرا اى ان تنزل تصب خيرا
Матнда اسلم تدخل الجنة ва ولا تكفر تدخل الجنة каби мисол келтирилган таъвили калом ان لا تكفر تدخل الجنة ва ان تسلم تدخل الجنة
لان التقديران
وَامْتَنَعَ لاَ تَكْفُرْ تَدْخُلِ النَّارَ خِلاَفًا لِلْكِسَائِى
لِأَنَّ التَّقْدِيْرَ إِنْ لَا تَكْفُرْ
Таржима: Аммо жумҳур наздида لا تكفر تدخل النار таркиби мумтаниъдир. Чунки таъвил калом ان لا تكفر تدخل النار бўлади.
Маъноси: Кофир бўлмасанг дўзахга тушасан, бўлиб маъноси фосид бўлади. Аммо Кисоий мумтаниъ санамаганлар. У киши урфга биноан қуйидаги маънони берганлар. ان تكفر تدخل النار Агар кофир бўлсанг дўзахга кирасан бўлади.