58-дарс: Музореъ: насб

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 237–245-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَيَنْتَصِبُ بِأَنْ وَلَنْ وَكَىْ وَإِذَنْ

Таржима: Музореъ феъли ушбу тўрт ҳарф билан أن، لن، إذن، كى билан насб бўлади.

Шарҳ: Музореъ феъли ушбу лафзий ҳарфлар билан насб бўлади. Шайх Фарро لن аслида لا эди ва алифни ҳазф қилиб, уни ўрнига нуни сокин бадал қилинди, дейдилар. Шайх Халил эса لاان бўлади, деганлар. Ўртадаги (ا) ва ان ни ҳамзасини ҳазфидан сўнг لن бўлди, дейдилар. Шайх Сибавайҳ эса لن ўз олди билан бир ҳарф, дедилар. إذن эса аслида اذ ان эди. Уни енгиллаштириб إذن қилинди. Баъзилар эса аслида اذا انظر فيه дир. Ва اذا даги танвин танвини эваз бўлиб, музофун илайҳидан эваздир.

وَبِأَنْ مُقَدَّرَةً بَعْدَ حَتَّى وَلاَمِ كَىْ وَلاَمِ الْجُحُوْدِ وَالْفَاءِ وَالْوَاوِ وَأَوْ

Таржима: Музореъ феъли حتى дан сўнг ва لام كى дан сўнг ва لام الجحود дан сўнг ва الفاء дан الواو дан ва أو дан кейин муқаддар бўлган أن билан насб бўлади. Мисоллар:

١) سرت حتى ادخلهما аслида ان- سرت حتى ان ادحلهما

٢) سرت لادخلهما аслида لام كى- سرت لان ادخلهما

٣) ما كان الله ليعذبهم аслида لام الجحود- ما كان الله لان يعذبهم

Бу уч ҳолатда ان феълни масдарга айлантиради.

4. Музореъ феъли (فا) дан кейин келган ان муқаддар билан мансуб бўлади.

زرنى فاكرمك аслида زرنى فإن اكرمك

5. (واو) дан сўнг келган ان муқаддар билан ҳам насб бўлади. لا تاكل السمك وتشرب اللبن аслида لا تاكل السمك وأن تشرب اللبن

6. Музореъ феъли (او) дан кейин муқаддар бўлган ان билан ҳам насб бўлади.

لزمتك او ان يعطنى حقى аслида لزمتك أو تعطنى حقى

فَإِنْ مِثْلُ أُرِيْدُ أَنْ تُحْسِنَ إِلَىَّ وَأَنْ تَصُوْمُوْا خَيْرٌ لَكُمْ

Таржима: Музореъ феъли муқаддар أن билан мансуб бўлиши ҳам мумкин. Булар юқорида ўтди. Ва малфуз ان билан ҳам насб бўлиши мумкин. Масалан: اريد ان تحسن الى лафзда келадиган ان билан музореъ феъли фатҳа билан насб бўлмоқда. وأن تصوموا خير لكم да эса малфуз أن сабабли ҳазфи нун билан насб бўлмоқда.

وَالَّتِىْ تَقَعُ بَعْدَ الْعِلْمِ هِىَ الْمُخَفِّفَةُ مِنَ الْمُثَقَّلَةِ وَلَيْسَتْ هَذِهِ

Таржима: علم дан сўнг келадиган ان у носиба бўлмай балки мусаққаладан олинган ان мухаффадир.

Шарҳ: Ҳар қачон ان калимаси علم феълидан сўнг келса у носиба эмас балки сақила ان ни хафифаси ان дир. Чунки мухаффафа ان тахқиқ учун бўлиб, علم га муносибдир. Носиба ان эса умид ва тамаъ учундир. У علم га муносиб эмас. Мусаққала

ان дан олинган ان мухаффафадан сўнг тўрт нарсани бўлиши вожибдир. سين ёки سوف ёки قد ёки нофияни لا сидир.

نَحْوُ عَلِمْتُ أَنْ سَيَقُوْمُ وَأَنْ لاَ يَقُوْمُ

Шарҳ: Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳ ўша тўрт нарсани иккиси билан кифояландилар. علمت ان سيقوم. ان дан сўнг сийн билан لا علمت ان لا يقوم нофия билан, қолган иккови ҳам шуларга қиёсдир. علمت ان قد يقوم علمت ان سوف يقوم

وَالَّتِىْ تَقَعُ بَعْدَ الظَّنِّ فَفِيْهَا الْوَجْهَانِ

Таржима: Агар ان калимаси ظن феьлидан сўнг келса унда икки кўриниш бўлади.

Шарҳ: Бириси масдарийя ва иккинчиси сақийладан хафифадир.

وَلَنْ مِثْلُ لَنْ اَبَرَحَ وَمَعْنَاهَا نَفُى الْمُسْتَقْبَلِ

Таржима: Носиба لن калимаси мустақбал феъли нафийни таъкиди учундир. Масалан. Аллоҳнинг сўзидаги لن ابرح الأرض حتى

ياذن لى أبى.

وَاِذَنْ اِذَا لَمْ يَعْتَمِدْ مَا بَعْدَهَا عَلَى مَا قَبْلَهَا وَكَانَ الْفِعْلُ مُسْتَقْبَلاً مِثْلُ اِذَنْ تَدْخُلَ الْجَنَّةَ

Таржима: اذن калимаси музореъ феълини икки шарт билан насб қилади. Бири اذن дан кейин келган нарса اذن дан олдинги нарсага эътимод қилмаслиги лозим.

Иккинчиси феъл ҳол маъносида эмас мустақбал маъносида бўлиши керак. Масалан: اذن تدخل الجنة

Шарҳ: Биринчи шартини маъноси اذن дан кейин келган нарса اذن дан олдин келган нарсани маъмули эмас. Шу сабабдан اذن تدخل الجنة бу таркибда اذن музореъ феълини насб қилмоқда, чунки اذن ни мобаъди мо қаблини яъни, кейингиси олдингисини маъмули эмас. Ва феълни маъноси ҳам ҳол учун бўлмай истиқбол учундир.

وَإِذَا وَقَعَتْ بَعْدَ الْوَاوِ وَالْفَاءِ فَالْوَجْهَانِ

Таржима: Ҳар қачон اذن калимаси (واو) ва (فا) дан кейин келса унда икки кўриниш жоиздир.

Шарҳ: Бири рафъ, иккинчиси насб. Рафъ бўлишини сабаби (واو) ёки (فا) воситаси билан اذن дан кейин келган нарса اذن дан олдинги келган нарсага эътимод қилганлигидир. انا آتيك فاذن اكرمك насб бўлишининг сабаби маътуф ўз-ўзича мустақилдир, чунки у жумладир. انا آتيك فاذن اكرمك. Бу мисоллар (فا) дан кейин اذن воқеъ бўлганлигига мисолдир. Энди (واو) дан кейин келган اذن учун Аллоҳнинг сўзидаги واذن يلبثون рафъ ҳолати واذن يلبثوا насб ҳолати

وَكَىْ مِثْلُ اَسْلَمْتُ كَىْ اَدْخُلَ الْجَنَّةَ وَمَعْنَاهَا السَّبَبِيَّةُ

Таржима: كى калимаси билан музореъ феъли насб бўлади. Масалан اسلمت كى ادخل الجنة. (كى)ни маъноси сабабиядир.

Шарҳ: Сабабия дедик, яъни كى дан олдин келган нарса كى дан кейин келган нарсага сабаб бўлади. Масалан мусулмон бўлиш жаннатга киришга сабаб бўлади.

وَحَتَّى اِذَا كَانَ مُسْتَقْبَلاً بِالنَّظَرِ إِلَى مَا قَبْلَهَا بِمَعْنَى كَىْ أَوْ إِلَى

Таржима: حتى калимаси музореъ феълини ان тақдири билан насб қилади. Ҳар қачон حتى ни мадхули яъни حتى дан кейин келган феъл моқаблига нисбатан мустақбал бўлса шунда كى، حتى маъносида амал қилади.

مِثْلُ اَسْلَمْتُ حَتَّى اَدْخَلَ الْجَنَّةَ

Шарҳ: Бу мисолда كى، حتى ёки إلى маъносида амал қила олади. Жаннатга кирмоқлигим учун мусулмон бўлдим. Чунки حتى дан кейин келган музореъ феъли мо қаблига нисбатан ҳамда мутакаллим замонига нисбатан ҳам мустақбалдир.

كُنْتُ سِرْتُ حَتَّى اَدْخُلَ الْبَلَدَ

Шарҳ: Бу мисолда эса حتى дан кейин келган феъл мо қаблига нисбатан ҳам мозийга нисбатан ҳам ва ҳолга нисбатан ҳам мустақбалдир.

Таржима: Мен шаҳарга кирмоқ учун сайр қилар эдим.

وَاَسِيْرُ حَتَّى نَغْيِبَ الشَّمْسُ

Таржима: Қуёш ботгунча сайр қиламан. Бу мисолда الى، حتى маъносида амал қилмоқда. Чунки حتى ни мадхули мо қаблига нисбатан мустақбалдир.

فَإِنْ أَرَدْتَ الْحَالَ تَحْقِيْقًا أَوْ حِكَايَةً كَانَتْ حَرْفَ ابْتَداءٍ فَيُرْفَعُ وَيَجِبُ السَّبَبِيَّةُ مِثْلُ مَرِضَ فُلانٌ حَتَّى لاَ يَرْجُوْنَهُ

Таржима: Агар сен حتى ни мадхулидан ҳақиқатан ёки ҳикоятан ҳолни ирода қилсанг унда حتى ҳарфи ибтидоия бўлади ва حتى дан сўнг келган феъл рафъ қилинади. Чунки насб ва жазм қилувчи ҳеч қандай омил йўқдир. Аммо Сибавайҳ حتى ни моқаблини ҳаттони мо баъдига сабаб бўлади дейдилар. Масалан مرض حتى لا يرجونه у киши бемор бўлди ҳатто унинг ҳаётидан умид йўқдир. Бу мисолда حتى дан кейин келган феълдан ҳол ирода қилинмоқда ва حتى ибтидоия бўлиб, لا يرجون рафъ бўлмоқда.

وَمِنْ ثَمَّ امْتَنَعَ الرَّفْعُ فِى كَانَ سَيْرِىْ حَتَّى اَدْخُلَهَا فِى النَّاقِصَةِ

Таржима: Шу боисдан كان سيرى حتى ادخلها да рафъ мумтаниъдир.

Шарҳ: Бу икки амр сабабидан яъни, حتى ни мадхулидан ҳолни ва حتى ни ҳарфи ибтидо деб ирода қилмоқ ва حتى ни моқаблини мо баъдига сабаб қилмоқ сабабидан كان سيرى حتى ادخلها даги ادخلها ни рафъ қилиб бўлмайди. Агар ادخلها ни рафъ ўқисак كان ноқиса хабарсиз қолади.

وَاَسِرْتَ حَتَّى تَدْخُلَهَا

Бу мисолда ҳам حتى ни мадхули تدخلها ни рафъ қилиб бўлмайди. Чунки حتى ни мо қабли мо баъдига сабаб бўла олмайди. Чунки ҳамзаи истифҳомийя билан феъл аниқ бўлмай шак ва мавҳумдир. Шу сабабдан حتى ни мадхулини рафъ билан ўқилмайди.

وَجَازَ فِى التَّامَّةِ نَحْوُ كَانَ سَيْرِىْ حَتَّى اَدْخُلُهَا وَاَيُّهُمْ سَارَ حَتَّى يَدْخُلُهَا

Таржима: كان феъли “томма” бўлганида حتى ни мадхулини рафъ қилса бўлади. Чунки حتى ибтидоийя бўлади. كان “томма” хабар талаб қилмайди. Шу сабабдан كان سيرى حتى ادخلها ва ايهم سار

حتى يدخلها.

Биринчи мисолимиз гўёки ثبت سيرى حتى ادخلها дир. Иккинчи мисолда ҳам يدخلها рафъ ўқилади. Чунки сайр муҳаққиқ аммо шак фақат фоилни таъйинидадир.

وَلاَمُ كَىْ مِثْلُ اَسْلَمْتُ لاَدْخُلَ الْجَنَّةَ

Таржима: Ломдан сўнг муқаддар ان билан насб бўлувчи музореъ феъли كى маъносидаги ломдир.

Масалан اسلمت لان ادخل الجنة жаннатга кирмоқ учун мусулмон бўлдим.

وَلاَمُ الْجُحُوْدِ لاَمُ تَاكِيْدٍ بَعْدَ النَّفِىْ لِكَانَ مِثْلُ وَمَا كَانَ اللهُ لِيُعَذِّبَهُمْ

Таржима: كان лафзидаги нафийни таъкиди учун келиб, музореъ феълини насб қилувчи لام ломи жуҳуд дейилади. Масалан Аллоҳ таолонинг сўзидаги ما كان الله ل- ان يعذبهم

وَالْفَاءُ بِشَرْطَيْنِ أَحَدُهُمَا السَّبَبِيَّةُ

Таржима: Музореъ феъли (فا) дан кейин насб бўлишини икки шарти бўлади. Шулардан бири сабабиядир. Яъни, ان ни мо қабли мо баъдига сабаб бўлади.

وَالثَّانِىْ أَنْ يَكُوْنَ قَبْلَهَا اَمْرٌ أَوْ نَهْىٌ أَوِ اسْتِفْهَامٌ أَوْ نَفْىٌ أَوْ تَمَنٍّ أَوْ عَرْضٌ

Таржима: Иккинчи шарт (فا) дан олдин ушбу олти нарсадан бирини бўлмоғидир. 1. Амр 2. Наҳий 3. Истифҳом. 4. Нафий 5. Таманний 6. Арз (таклиф)

1. Амрга мисол زرنى فأكرمك Мени зиёрат қилгин сени ҳурмат қиламан.

2. Наҳийга мисол لا تشتمنى فاضربك мени сўкма агар сўксанг сени ураман.

3. Истифҳомга мисол ماء فاشربها هل عندكم Сизларда сув борми, бор бўлса ичайин.

4. Таманний учун ليت لى مالا فانفقه Кошки молим бўлса эди, уни нафақа қилар эдим.

5. Нафий учун ما تأتينا فتحدثنا Келмадингизда агар келганингизда гапириб берар эдик.

6. Арз (таклиф) учун الا تنزل بنا فتصيب خيرا Бизга тушмайсанми агар тушсанг яхшиликка етардинг.

وَالْوَاوُ بِشَرْطَيْنِ الْجَمْعِيَّةُ وَأَنْ يَكُوْنَ قَبْلَهَا مِثْلُ ذَاكَ وَذَلِكَ

Таржима: (واو) дан кейин келувчи муқаддар ان музореъ феълини икки шарт билан насб қилади. Биринчиси жамъиятдир. Яъни (واو) ни мо қабли мо баъди билан мусоҳиб бўлишидир. Иккинчи шарт (واو) дан олдин юқорида зикр қилинган олти нарсадан бири бўлишидир.

Шарҳ: (واو) ни мисоллари худди (فا) ни ўзи кабидир. Масалан: زرنى واكرمك. Бу мисолда зиёрат билан икромни бир вақтда жамъ келишидир. Бу эса биринчи жамъият шартини бажарилганига мисолдир.

Иккинчи шарти учун мисоллар;

1. Амр учун: زرنى واكرمك

2. Наҳий учун: لا تشتمنى واضربك

3. Истиҳом учун: هل عندكم ماء و اشربها

4. Таманий учун: ليت لى مالا وانفقه

5. Нафий учун: ما تأتينا وتحدثنا

6. Арз учун: الا تنزل بنا وتصيب خيرا

وَأَوْ بِشَرْطِ مَعْنَى إِلَى أَنْ أَوْ إِلاَّ أَنْ

Таржима: Музореъ феъли (او) дан сўнг муқаддар бўлган ان билан мансуб бўлади. الى ان ёки الا ان маъносида.

Масалан لا لزمنك او تعطينى حقى яъни لا لزمنك الى ان تعطينى حقى ёки لا لزمنك الا ان تعطينى حقى ҳаққимни бермагунингча олдингдан кетмайман. Баъзилар او ни حتى маъносида деса, баъзилар الا ان маъносида деганлар.

وَالْعَاطِفَةُ إِذَا كَانَ الْمَعْطُوْفُ عَلَيْهِ اسْمًا وَيَجُوْزُ اِظْهَارُ أنْ مَعَ لاَمِ كَىْ وَالْعَاطِفَةِ وَيَجِبُ مَعَ لاَ فِى اللامِ عَلَيْهَا

Таржима: Ҳар қачон معطوف عليه исм бўлса хуруфи отифалардан кейин муқаддар бўлган ان билан музореъ феъли насб бўлади. Масалан:

اعجبنى ضربك زيد وتشتم

اعجبنى ضربك زيدا فتشتم

اعجبنى ضربك زيدا ثم تشتم

Бу отифа ҳарфлардан сўнг ان муқаддардир.

اعجبنى ضربك زيدا وان تشتم

اعجبنى ضربك زيدا فان تشتم

اعجبنى ضربك زيدا ثم ان تشتم

Муқаддар носиба ان ни لام كى ва ҳуруфи отифа билан изҳор қилмоқ жоиздир. Масалан جئتك لان تكرمنى. Бу لام كى га мисол اعجبنى قيامك وان تذهب. Бу ҳарфи отифадан кейин ان ни зоҳир қилмоқни жоизлигига мисол. Агар لام كى наҳий ломи билан келса ان ни изҳор қилмоқ вожибдир. Аллоҳнинг сўзидаги لئلا يعلم - لان لا يعلم

1. لام كى – ل

2 ان носиба

3. لا ноҳия

4. يعلم музореъ феъли зоҳир ان билан насб бўлмоқда.