57-дарс: Музореъ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 234–237-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْمُضَارِعُ مَا اَشْبَهَ الإِسْمَ بِأَحَدِ حُرُوْفِ نَأَيْتُ لِوُقُوْعِهِ مُشْتَرِكًا وَتَخْصِيْصِهِ بِالسّيْنِ وَسَوْفَ فَالْهَمْزَةُ لِلْمُتَكَلِّمِ مُفْرَدًا وَالنُّوْنُ لَهُ مَعَ غَيْرِهِ وَالتَّاءُ لِلْمُخَاطَبِ مُطْلَقًا وَلِلْمُؤَنَّثِ وَالْمُؤَنَّثَيْنِ غَيْبَةً وَالْيَاءُ لِلْغَائِبِ غَيْرِهِمَا

Таржима: Музориъ шундай феълдирки, نأيت ҳарфларини бири билан қўшилганда ҳол ва истиқбол замонларига, муштарак бўлганлиги жиҳатидан سين ва سوف ҳарфлари билан қўшилганда эса бу икки замонни бири яъни, истиқболга хос бўлган жиҳатидан исмга ўхшаб қолади. Демак ҳамза музаккар ва муаннасни муфради учун, нун эса мутакалимга ва бошқаларига, "то" эса мутлақ мухотаб учун ва муаннасни ғоибаси ва ғоибатайни учун, (ى) эса бу икковидан ташқари ғоиб учундир.

Шарҳ: Муштарак дедик. Масалан يضرب саҳиҳ қавл билан ҳол ва истиқбол замонлари орасида лафзда муштаракдир. Гўёки رجل лафзи زيد ва عمرو ўртасида маънавий муштараклиги каби. Худди шунингдек سين يضرب ва سوف билан истиқбол замонига хос бўлади. Гўёки رجل – لام الف аҳд билан муайян бир шахсгахос бўлганидек, ёки музориъ дейдилар. Чунки у луғатда ўхшаш маъносини билдиради.

وَحُرُوْفُ الْمُضَارَعَةِ مَضْمُوْمَةٌ فِى الرُّبَاعِىِّ وَمَفْتُوْحَةٌ فِيْمَا سِوَاهُ

Таржима: Музораъат ҳарфлари мазмум бўлади агар феъл рубоъий бўлса. Бордию феъл рубоъий бўлмаса музораъат ҳарфлари мафтуҳа бўлади.

Шарҳ: Ҳарфлари тўртали бўлган феълар тўрт бобдир. تفعيل افعال مفاعلة ва فعللة бобларидир. Бу бобларда музораъат ҳарфлари заммали бўлади. Бошқаларда эса фатҳали бўлади яъни, فاعل، فعل افعل ва فعلل бобларидир.

وَلاَ يُعْرَبُ مِنَ الْفِعْلِ غَيْرُهُ إِذَا لَمْ يَتَّصِلْ بِهِ نُوْنُ التَّاكِيْدٍ وَلاَ نُوْنُ جَمْعِ الْمُؤَنَّثِ وَاِعْرَابُهُ رَفْعٌ وَنَصْبٌ وَجَزْمٌ

Таржима: Музореъдан бошқаси эъробни қабул қилмайди. Ҳар қачон музореъ феълига таъкид ва муаннас жамъи нуни қўшилмаса у эъробланади. Ва музореъ феълини эъроби рафъ насб ва жардир.

فَالصَّحِيْحُ الْمُجَرَّدُ عَنْ ضَمِيْرٍ بَارِزٍ مَرْفُوْعٍ لِلتَّثْنِيَةِ وَالْجَمْعِ وَالْمُخُاطُبِ الْمُؤَنَّثِ بِالضَّمَّةِ وَالْفَتْحَةِ لَفْظًا

وَالسُّكُوْنِ مِثْلُ يَضْرِبُ

Таржима: Музореъ феъли сахиҳ бўлиб тасния ва жамъ ва муаннас мухотаба учун қўшилган марфуъ замири бориздан ҳоли бўлса рафъи лафзан замма, фатҳа билан ва жазми эса сукун билан бўлади.

Шарҳ: 1. Сахиҳ феъл дедик. Яъни охирги ҳарфи иллат бўлмаса.

2. Тасния ва жамъ учун замири марфуъ бориз дедик. Яъни музаккар ва муаннас таснияларида замири бориз (ا) дир. يضربان ва تضربان ва мухотаб ва мухотабани таснияларида تضربان تضربان.

Жамъ учун дедик. Музаккар учун يضربون ва замир билан ва муаннас мухотаба учун تضربين да замири бориз (ى) дир. Ушбу саналган етти сийғадан бошқаси, у ҳам бўлса беш сийғани рафъи замма билан насби фатҳа билан ва жазми сукун билан бўлади. Масалан يَضْرِبُ рафъ ҳолати, يضرب لن насб ҳолати ва لم يضرب жазм ҳолатида.

وَالْمُتَّصِلُ بِهِ ذَلِكَ بِالنُّوْنِ وَحَذْفِهَا مِثْلُ يَضْرِبَانِ وَيَضْرِبُوْنَ وَتَضْرِبِيْنَ

Таржима: Музореъ феълга ушбулар муттасил бўлса, яъни қўшилган бўлса уларни эъроби субути нун ва ҳазфи нун бўлади.

Шарҳ: Музореъ феълига марфуъ бориз замир тўрт ўринда (ا) билан تضربان، تضربان، تضربان، يضربان ва икки ўрнида (واو) билан يضربون ва تضربون ва бир ўрнида (ى) билан تضربين. Бу етти рафъ субути нун билан

Рафъ ҳолати

يضربون،يضربا ن---
---تضربان---
تضربونتضربان---
---تضربانتضربين

Насб ва жазм ҳолатида

يضربوايضربا---
---تضربا---
تضربواتضربا---
---تضرباتضربي

وَالْمُعْتَلُّ بِالْوَاوِ وَالْيَاءِ بِالضَّمَّةِ تَقْدِيْرًا وَالْفَتْحَةِ لَفْظًا وَالْحَذْفِ

وَ الْمُعْتَلُّ بِالأَلِفِ بِالضَّمَّةِ وَالْفَتْحَةِ تَقْدِيْرًا وَالْحَذْفِ

Таржима: Музореъ феълини охири (واو) га ёки (ى) га муътал бўлса муқаддар замма билан рафъ бўлади. Ва лафзий фатҳа билан насб бўлади. Ва иллат ҳарфларини ҳазфи билан жазм бўлади.

1. Рафъ ҳолати يدعو ва يرمى бўлади. Чунки замма (واو) ва (ى) га оғирдир. Шу сабабдан замма тақдир қилинади.

2. Насб ҳолатида фатҳа лафзий бўлади. لن يدعو ва لن يرمى.

3. Жазм ҳолатида иллат ҳарфлари ҳазф бўлади. لم يدع ва لم يرم каби.

وَيَرْتَفِعُ إِذَا تَجَرَّدَ عَنِ النَّاصِبِ وَالْجَازِمِ مِثْلُ يَقُوْمُ زَيْدٌ

Таржима: Ҳар қачон музореъ феъли насб ва жазм қилувчи омиллардан ҳоли бўлса рафъ бўлади يقوم زيد каби.

Шарҳ: Агар музореъ феъли носиба ва жозима омилдан ҳоли бўлса исм ўрнига воқиъ бўлиб, мубтадо ёки хабар каби маънавий рафъ бўлади.

Масалан: زيد يضرب каби таркиб билан زيد ضارب таркиб маънода бир хилдир. Мубтадо ва хабардаги маънавий омилда икки қайд бордир. Бири симоъий ва қиёсий омилдан ҳоли бўлмоғи ва иккинчиси эса вужудий бўлмоғидир. У ҳам бўлса иснодни қасд қилмоқликдир. Худди шунингдек музореъ феълини рафъ ҳолатида эса омил маънавийдир. Ва бунда ҳам икки қайд бор. Бири "адамий"дир. У ҳам бўлса носиба ва жозима омиллардан холи бўлиши ва иккинчиси эса вужудийдир. У ҳам бўлса музореъ феълини исм ўрнига воқеъ бўлмоғидир.Масалан زيد يضرب زيد ضارب، кабидир.