51-дарс: Исми фоилнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 220–222-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اِسْمُ الْفَاعِلِ مَا اشْتُقَّ مِنْ فِعْلٍ لِمَنْ قَامَ بِهِ بِمَعْنَى الْحُدُوْثِ

Таржима: Фоилнинг исми феълдан муштақ бўлиб, феъл у билан қоим бўлган ҳодиса маъносидаги исмдир.

Шарҳ: ما اشتق من فعل қайди, феълдан иштиқоқ қилинган исмларни ҳаммасига шомилдир. Яъни, اسم تفضيل صفة مشبهة اسم مفعول اسم فاعل ва ҳоказо. بمعنى حدوث қайди билан صفة مشبهة ва افعل تفضيل хориж бўлди. Чунки булар حدوث га эмас ثبوت га далолат қилади. لمن قام به – қайд билан مفعول нинг исми хориж бўлди.

وَصِيْغَتُهُ مِنَ الثُّلاَثِىِّ الْمُجَرَّدِ عَلَى فَاعِلٍ وَمِنْ غَيْرِهِ عَلَى صِيْغَةِ الْمُضَارِعِ بِمِيْمٍ مَضْمُوْمَةٍ وَكَسْرِ مَا قَبْلَ الآخِرِ نَحْوُ مُدْخِلٍ وَمُسْتَغْفِرٍ

Таржима: Фоил исмини сийғаси сулосий мужарраддан فاعل вазнида бўлади. Масалан ضارب ва قاتل сулосий мужарраддан бошқасида яъни, сулосий мазид, рубоъий мужаррад, рубоъий мазиддан музориъ феълини музороат ҳарфи ўрнига заммалик мийм ва юқориси касраси билан ҳосил қилинади.

Масалан: ادخل، يدخل، مدخل ва استقر، يستقر، مستقر каби.

وَيَعْمَلُ عَمَلَ فِعْلِهِ بِشَرْطِ مَعْنَى الْحَالِ أَوْ الاِسْتِقْبَالِ وَالإِعْتِمَادِ عَلَى صَاحِبِهِ أَوِ الْهَمْزَةِ أَوْ مَا فَإِنْ كَانَ لِلْمَاضِيْ وَجَبَتِ الإِضَافَةُ مَعْنًى خِلاَفًا لِلْكِسَائِي

Таржима: Фоилнинг исми ҳол ва истиқбол бўлишлик шарти билан ўз амалини бажаради. Ва яна бир шарти ўз соҳибига ёки (ء) ҳамзага ёки (ما) нофияга эътимод қилишидир. Масалан: زيد ضارب غلامه عمروا الآن أو غدا ҳол ва истиқбол учун амал қилгани, أقائم زيد соҳибига эътимод қилгани, أقائم الزيدان ҳамзага эътимод қилгани, ما قائم الزيدان нофия (ما) га эътимод қилганидир.

Таржима: Агар фоилнинг исми мозий маъносида бўлса амал қила олмайди. Шунинг учун маънавий изофа қилиш вожиб бўлади.

Шарҳ: Фоилнинг исми маъно жиҳатидан мозий бўлса, ҳам лафз жиҳатидан музореъдир. Кисоий эса фоилни исми мозий маъносида бўлса ҳам амал қилади, деганлар.

فَإِنْ كَانَ لَهُ مَعْمُوْلٌ آخَرُ فَبِفِعْلٍ مُقَدَّرٍ نَحْوُ زَيْدٌ مُعْطِى عَمْرٍو دِرْهَمًا أَمْسِ

Таржима: Агар фоилни исми мозий маъносида изофа бўлиб, бошқа маъмули ҳам бўлса унда бошқа маъмул фоил исми билан эмас муқаддар феъл билан мансуб бўлади. Масалан: زيد معطى عمرو درهما أمس каломни тақдири اعطى زيد معطى عمرو اعطى درهما أمس муқаддар феъл درهما муқаддар феъл билан мансубдир.

فَإِنْ دَخَلَتِ اللاَمُ اسْتَوَى الْجَمِيْعُ

Таржима: Агар фоил исмига алиф лом мавсул кирса мутлақ амал қилади.

Шарҳ: Чунки фоилни исми бу тақдирда мавсулни силасидир. Сурат жиҳатидан исм бўлса ҳам маъно жиҳатидан феълдир. Шу сабабдан мозий маъносида ҳам ҳол маъносида ҳам истиқбол маъносида ҳам амал қилади. Масалан:

مررت بالضارب أبوه زيدا امس. مررت بالضارب أبوه زيدا الآن. مررت بالضارب أبوه زيدا غدا

وَمَا وُضِعَ مِنْهُ لِلْمُبَالَغَةِ كَضَرَّابٍ وَضَرُوْبٍ وَمِضْرَابٍ وَعَلِيْمٍ وَحَذِرٍ مِثْلُهُ

Таржима: Муболаға учун қўйилган фоилнинг исми ضراب ва ضروب ва مضراب ва عليم ва حذر (амалда ва шартларда) фоилнинг исми кабидир. Масалан: مررت بزيد الضراب عمرا الآن أو غدا أو أمس

وَالْمُثَنَّى وَالْمَجْمُوْعُ مِثْلُهُ

Таржима: Фоил исмини таснияси ва жамъи ҳамма ҳукмларда муфради кабидир.

Масалан: الزيدان الضاربان والزيدون الضاربون عمرا الآن أو غدا أو أمس

وَيَجُوْزُ حَذْفُ النُّوْنِ مَعَ الْعَمَلِ وَالتَّعْرِيْفِ تَخْفِيْفًا

Таржима: Ҳар қачон фоилни исми тасния ва жамъи алиф- лом билан муарраф бўлиб, ўзидан кейинги исмни мансуб қилган бўлса, уларни нунларини тахфиф (енгилик) учун ҳазф қилмоқ жоиздир.

Масалан: Аллоҳ таолонинг сўзидаги الصلاة - المقيمي الصلاة ни насб қилди. Ва фоилни исми алиф лом билан муаррафдир.