اِسْمُ الْمَفْعُوْلِ مَا اشْتُقَّ مِنْ فِعْلٍ لِمَنْ وَقَعَ عَلَيْهِ
Таржима: Мафъулни исми феълдан яъни, масдардан муштақ бўлиб, ўша феъл уни устига тушган зотни мафулнинг исми, дейилади.
وَصِيْغَتُهُ مِنَ الثُّلاَثِيِ عَلَى الْمَفْعُوْلِ
Таржима: Мафъул исмини сийғаси сулосий мужарраддан مفعول вазнида келади.
وَمِنْ غَيْرِهِ عَلَى صِيْغَةِ الْفَاعِلِ بِفَتْحِ مَا قَبْلَ الآخِرِ كَمُسْتَخْرَجٍ
Таржима: Сулосий мужарраддан бошқасида яъни, сулосий мазид ва рубоъий мужаррад ва рубоъий мазидларда фоил сийғасини охиридан битта олдингисини фатҳаси билан келади. مستخرج каби.
وَأَمْرُهُ فِى الْعَمَلِ وَالإِشْتِرَاطِ كَأَمْرِ الْفَاعِلِ مِثْلُ زَيْدٌ مُعْطًى غُلاَمُهُ دِرْهَمًا
Таржима: Мафъул исмини амалда ва амални шартларида фоил исмини амри кабидир.
Шарҳ: Мафъул исмини амаллари худди фоил исмини амаллари кабидир. Яъни, ҳол маъносида ва истиқбол маъносида амал қилиши ёки ўз соҳибига ва истифҳом ҳамзасига ва (ما) нофияга суяниши ёки ҳар қачон мафъул исми алиф лом билан муъарраф бўлса мозий маъносида амал қилиши лозим. Демак мафъулни исми фоилга қоим мақом бўлгувчини рафъ қилади.
Масалан: غلامه درهما معطي، زيد معطى мафъулни исми درهما ни мафъулидир.