الْمَصْدَرُ اِسْمُ الْحَدَثِ الْجَارِى عَلَى الْفِعْلِ
Таржима: Масдар – ўз феълига жорий бўлувчи ҳадасни исмидир.
Шарҳ: Ҳадасдан мурод бошқа нарса билан қоим бўлувчи маънодир. Хоҳ бошқадан содир бўлсин масалан: ضرب каби, хоҳ бошқадан содир бўлмасин масалан: طول ва قصر каби, ўз феълига жараёнидан мурод, (ана шу ҳадасни феълни барча сийғаларида топилишидир), феъл масдардан муштақ бўлгандан сўнг ўша масдардан феълни таъкиди учун ёки навъини баёни учун ёки ададини баёни учун келишидир. Масалан: جلست феъли جلوس дан иштиқоқ бўлгандан сўнг جلوسا уни такидлайди. Ва جلسة уни навъини баён қилади ва جلسة уни ададини баён қилади. Аммо القاديرية ва العالمية каби ёки ويلا له ёки ويحا له кабиларда масадардан феъл иштиқоқ қилинмагандир. Шунинг учун булар масдар эмас, гарчи мафъулу мутлақ бўлса ҳам.
وَهُوَ مِنَ الثُّلاَثِيِّ الْمُجَرَّدِ وَسَمَاعٌ
Таржима: Ўша масдар сулосий мужарраддан симоъийдир. Ва 32 ёки 33 вазни топилган.
وَمِنْ غَيْرِهِ قِيَاسٌ
Таржима: Сулосий мужарраддан бошқасида қиёсийдир.
Шарҳ: Сулосий мужарраддан бошқаси. Сулосий мазид. Рубоъий мужаррад ва рубоъий мазиддир.
تقول أخرج، يُخرج إخراجا واستخرج استخراجا
Масалан мозийси افعل бўлса масдари افعال бўлади. Агар мозийси استفعل бўлса استفعال масдари бўлади. Масалан: اخرج، يخرج اخراج ва استخرج، يستخرج، استخراجا каби.
وَيَعْمَلُ عَمَلَ فِعْلِهِ مَاضِيًا وَغَيْرَهُ إِذَا لَمْ يَكُنْ مَفْعُوْلاً مُطْلَقًا
Таржима: Бу масдар мафъулу мутлақ бўлмаса мозийда ҳам ҳолда ҳам истиқболда ҳам ўз феъли амалини бажаради. Масалан: اعجبنى ضرب زيد عمرا أمس каби.
أعجبني ضرب زيد عمرا الآن، أعجبني ضرب زيد عمرا غدا
وَلاَ يَتَقَدَّمُ مَعْمُوْلُهُ عَلَيْهِ
Таржима: Масдарни маъмули масдарга муқаддам келмайди.
Шарҳ: Чунки масдар амал юзасидан أن يضرب бўлиб, أن билан феъл таъвилидир. Демак اعجبنى عمرا ضرب زيد деб бўлмайди. Бу ерда ضرب масдар, عمروا масдарни маъмули масдарга муқаддам бўлган. Уни таъвили اعجبنى أن ضرب زيد عمروا дир.
وَلاَ يُضْمَرُّ فيه
Таржима: Масдарда измор қилинмайди.
Шарҳ: Фоилни масдарда измор қилмоқ жоиз эмас. Феълни хилофисўлароқ маъмули унга муқаддам бўлади ва феълда музмар ҳам бўлади.
وَلاَ يَلْزَمُ ذِكْرُ الْفَاعِلِ
Таржима: Масдарни фоилини зикри лозим эмас. Масалан اعجبنى ضرب زيدا каби.
وَيَجُوْزُ إِضَافَتُهُ إِلَى الْفَاعِلِ
Таржима: Масдарни ўз фоилига изофа қилмоқ жоиздир. Масалан: اعجبنى ضرب زيد عمرا Аллоҳ таолонинг сўзидаги لو لا دفع الله الناس. Дафъ масдар, Аллоҳ эса фоилдир.
وَقَدْ يُضَافُ إِلَى الْمَفْعُوْلِ
Таржима: Баъзида масдарни ўзини мафъулига изофа қилинади. Масалан: ضرب اللص الجلاد сўзида ضرب масдар бўлиб, اللص масдарнинг мафъулидир.
وَاِعْمَالُهُ بِاللاَّمِ قَلِيْلٌ فَإِنْ كَانَ مُطْلَقًا فَالْعَمَلُ لِلْفِعْلِ وَ إِنْ كَانَ بَدَلاً مِنْهُ فَوَجْهَانِ
Таржима: Масдарни алиф-лом таъриф билан амал қилиши оздир. Агар масдар мафъулу мутлақ бўлса амал феълга берилади. Бордию мафъулу мутлақ феълдан бадал бўлса унда икки кўриниш бор.
Биринчиси: Амал феълга берилади, чунки у аслдир.
Иккинчиси: Амал феълга берилади, чунки у феълдан бадал бўлиб, феълга қоим мақом бўлади.