49-дарс: Жамъ исмларнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 213–217-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الْمَجْمُوْعُ مَا دَلَّ عَلَى آحَادٍ مَقْصُوْدَةٍ بِحُرُوْفِ مُفْرَدِهِ بِتَغَيُّرٍّ مَا فَنَحْوُ تَمْرٍ وَرَكْبٍ لَيْسَ بِجَمْعٍ عَلَى الأَصَحِّ وَنَحْوُ فُلْكٍ جَمْعٌ

Таржима: Муфрад сийғадаги исмни ҳарфларини озгина ўзгартириш билан қасд қилинган фардларга далолат қилувчи исмга "жамъ", дейилади.

Шарҳ: احاد مقصودة дан мурод қасд қилинган фардлар яъни احد лардир. Ёки қасд қилинган кўп сонли нарсалардир. Масалан наҳв олимлари истилоҳида رجلان тасния дейилганидек, رجال ни "мажмуъ" ёки "жамъ", дейдилар.

ما دل على احاد مقصودة иборасига قوم ва رهط ва ثلاث ва أربعة жамълари киради. بحروف مفرده қайди билан ушбу жамълар хориж бўлади. Чунки бу жамъларни муфрадлари йўқдир. بتغير ما лафзи муфрад билан жамъ ўртасида озгина ўзгариш қифоялигига ишорадир. Жор ҳарфи бўлмиш (با) دل га муталлиқдир. Шу боисдан ҳар қачон жамъ сийғасидаги исм муфрад сийғасидаги исмни ҳарфларига мултабис бўлса, яъни муфрад сийғасидаги ҳарфларни ўз ичига олсагина ўша жамъ сийғаси исм қасд қилинган афродга далолат қилади. Масалан رجل муфрад رجالا жамъ бўлиб, رجال лафзи қасд қилинган афродга далолат қилади. Чунки муфрад сийғасини озгина ўзгартириш билан жамъ сийғаси رجال ҳосил бўлган эди. Шу сабаб تمر ва ركب каби исмлар жамъ сийғаси эмас. Балки تمر жинс исмидир. Уни касирга ҳам қалилга ҳам ишлатилади. تمرة бу жинсни воҳидидир. تمر تمرة – ни жамъи эмас. Шу боисдан تمر қасд қилинган афродга далолат қилмайди. Худди шунингдек ركب ҳам راكب ни жамъи эмас. Чунки فعل сийғаси فاعل ни сийғасини жамъи бўлиб келмаган. Шунинг учун راكب – ركب ни муфради эмас. Булар саҳиҳ сўзлар билан собитдир. فلك сийғаси баъзида жамъ ва баъзида муфрадга ишлатилади. Чунки буларни жамъ сийғаси ва муфрад сийғасини ўртасида ўзгариш тақдирийдир. Зеро فلك муфрад сийғасини заммаси قفل сийғасини заммаси кабидир. فلك жамъ сийғасини заммаси اسود сийғасини жамъи кабидир. Шунинг учун فلك жамъ сийғасидир.

وَهُوَ صَحِيْحٌ وَمُكَسَّرٌ

Таржима: Жамъ икки қисмдир. 1. Саҳиҳ 2. Мукассар.

Исм жамъ сийғасида бўлиб, муфрад сийғасини ҳарфлари солим бўлса бундай жамъ "жамъи саҳиҳ", дейилади. Агар муфрад сийғасидаги ҳарфлар саломат қолмаса бундай жамъни "мукассар", дейлади.

فَالصَّحِيْحُ لِمُذَكَّرٍ وَلِمُؤَنَّثٍ

Таржима: Саҳиҳ жамъ ҳам икки қисм бўлади. Бири музаккар учун ва яна бири муаннас учундир.

فَالْمُذَكَّرُ مَا لَحِقَ آخِرَهُ وَاوٌ مَضْمُوْمٌ مَا قَبْلَهَا أَوْ يَاءٌ مَكْسُوْرٌ مَا قَبْلَهَا وَنُوْنٌ مَفْتُوْحَةٌ لِيَدُلَّ عَلَى أَنَّ مَعَهُ أَكْثَرَ مِنْهُ فَإِنْ كَانَ آخِرُهُ يَاءً قَبْلَهَا كَسْرَةٌ حُذِفَتْ

Таржима: Музаккари солим шундай исмдирки, уни охирига юқориси заммалик бўлган (واو) ёки юқориси касралик бўлган (ى) ва фатҳалик нун (ن) қўшилади. Масалан: Рафъ ҳолатида الزيدون, насб ва жар ҳолатида الزيدين ёки рафъ ҳолатида مسلمون, насб ва жар ҳолатида مسلمين бўлади. Ўша қўшилган нарсалар яъни лоҳиқлар ўз муфради билан бирга ўша муфрад жинсидан кўпроқ эканига далолат қилиш учун шундай бўлган.

Агар исмнинг охирида юқориси касралик (ي) бўлса ҳазф қилинади. قاصون каби.

مِثْلُ قَاصُوْنَ

Қоида: Агар исмнинг охири юқориси касралик (ى) бўлса, хоҳ у (ى) лафзда бўлсин القاضى ва الراعى каби, хоҳ муқаддар бўлсин قاض ва راع каби исмларни музаккари солимни жамъида жамъ қилинмоқчи бўлса ўша (ى) соқит бўлади. القاضون ва الراعون каби. Аслида القاضيون ва الراعيون эди. ي га замма оғир бўлгани сабабли "таскину маъа нақлил ҳарака" қоидасига биноан القاضيون бўлди. Икки сукун ёнма-ён бўлгани учун (ى) соқит бўлиб, القاضون ҳосил бўлди. القاضين ва قاضون ва قاضين шунга қиёс қилинади.

وَإِنْ كَانَ آخِرُهُ مَقْصُوْراً خُذِفَتِ الأَلِفُ وَبَقِىَ مَا قَبْلَهَا مَفْتُوْحًا

Таржима: Агар исмнинг охири алиф мақсура бўлса хоҳ у алиф малфуз бўлсин, хоҳ муқаддар бўлсин ўша алиф икки сукун ёнма-ён келгани учун соқит бўлади. Ва (ا)ни юқоридаги ҳаракати фатҳа бўлиб қолади. Масалан: مصطفون рафъ ҳолатида, مصطوفين насб ва жар ҳолатида бўлади. Аслида مصطفون ва مصطفيون эди. Эълол қоидаси ҳамда икки сукун жамъ бўлиши билан ҳазф қилинди, оқибатда مصطفون ва مصطفين бўлди. (ا) Алифни юқориси фатҳа бўлиб қолди.

مِثْلُ مُصْطَفَوْنَ

Масалан: مصطفى ва مرتضى ва مجتبى кабиларни жамъ музаккар солим қилинганида рафъ ҳолатида مصطفون، مرتضون، مجتبون бўлади. Насб ва жар ҳолатида مصطفين ва مرتضين ва مجتبين бўлади.

وَشَرْطُهُ إِنْ كَانَ إِسْمًا فَمُذَكَّرٌ عَلَمٌ يَعْقِلُ

Таржима: Музаккар солим жамъи билан жамъ қилинувчи исм агар сифат бўлмаса уни шарти музаккар алам ҳамда оқил бўлиши керак. Масалан زيد каби. Бунда учта шарт мавжуд.

1. Музаккар; 2. Алам; 3. Ақл эгаси.

وَإِنْ كَانَ صِفَةً فَمُذَكَّرٌ يَعْقِلُ وَ أَنْ لا يَكُوْنَ اَفْعَلَ فَعْلأَ مِثْلُ اَحْمَرَ حَمْرَاءَ وَلاَ فَعْلَانَ فَعْلَى مِثْلُ سَكْرَانَ سَكْرَى وَلا مُسْتَوِيًا فِيْهِ مَعَ الْمُؤَنَّثِ مِثْلُ جَرِيْحٍ وَصَبُوْرٍ وَلاَ بِتَاءِ التَّأْنِيْثِ مِثْلُ عَلاَّمَةٍ وَتُحْذَفُ نُوْنُهُ بِالإِضَافَةِ وَ قَدْ شَذَّ نَحْوُ سِنِيْنَ وَأَرَضِيْنَ

Таржима: Агар мазкур исм сифат бўлса у ҳолда унда бир неча шартлар бор. Улардан бири, музаккар ва ақл эгаси бўлишидир. Масалан ضارب ва مضروب ва حسن каби. Улардан яна бири افعل ва فعلاء вазнида ҳам бўлмаслигидир. Масалан احمر ва حمراء каби. Улардан яна бири فعلان ва فعلا вазнида ҳам бўлмаслигидир. Масалан سكران ва سكرى. Улардан яна бири ўша исм музаккар ва муаннас учун баробар бўлмаслиги керак. Масалан جريح ва صبور каби. Улардан яна бири ўша исмнинг охирида таънисни (ة) си бўлмаслиги керак. Масалан علامة каби. Музаккар солимни нуни изофа билан ҳазф бўлади. ارضون ва سنون каби. Жамълар эса жуда оздир. Чунки улар зул-ақл музаккари эмас.

الْمُؤَنَّثُ مَا لَحِقَ آخِرَهُ أَلِفٌ وَتَاءٌ

Таржима: Муаннаснинг солим жамъи шундай исмки, уни охирига (ات) қўшилади.

وَشَرْطُهُ إِنْ كَانَ صِفَةً وَلَهُ مُذَكَّرٌ فَأَنْ يَكُوْنَ مُذَكَّرُهُ بِالْوَاوِ وَالنُّوْنِ وَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ مُذَكَّرٌ فَأَنْ لاَ يَكُونَ مُجَرَّداً كَحَائِضٍ وَإِلاَّ جُمِعَ مُطْلَقًا

Таржима: Муаннас солим муфрад исмини жамъ бўлиши шарти, ўша исм муфрадини музаккар бўлишидир. Агар ўша музаккар муфрад исмни музаккар солим билан жамъ қилинган бўлса бундай исмни муаннаси солим билан жамъ қилинади. Масалан: مسلم، مسلمون، مسلمة، مسلمات. Агар ўша сифатни музаккари бўлмаса уни шарти муаннасни (ة)сидан ҳоли бўлмаслиги керак. Агар сифат бўлмаса мутлақ жамъи муаннаси солим билан жамъ қилинади.

Масалан: طلحة، طلحات ва زينب، زينبات каби.

جَمْعُ التَّكْسِيْرِ مَا تَغَيَّرَ بِنَاءُ وَاحِدِهِ كَرِجَالٍ وَاَفْرَاسٍ

Таржима: Таксир жамъи шундай жамъки, уни воҳид сийғаси биноси ўзгариш топган бўлади. رجال ва أفراس каби.

وَجَمْعُ الْقِلَّةِ اَفْعُلٌ وَ اَفْعَالٌ وَاَفْعِلَةٌ وَفِعْلَةٌ وَالصَّحِيْحُ وَمَا عَدَا ذَلِكَ جَمْعُ كَثُرَةٍ

Таржима: "Жамъи қилла" олти сийғада келади. Тўрттаси таксир жамъида ва иккитаси саҳиҳ жамъида. Булардан бошқаси жамъи касратдир.

افعل ва افعال ва افعلة ва فعلة вазнидаги اطلب ва افلاس ва اشربة ва غلمة кабилар. Яна иккитаси жамъ сахиҳдан مسلمين ва مسلمات каби. Қиллат жамъи ўн ва ўндан пастига ишлатилади. Касрат жамъи эса ўндан юқорига ишлатилади.