48-дарс: Тасния исмларнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 211–213-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْمُثَنَّى مَا لَحِقَ آخِرَهُ أَلِفٌ أَوْ يَاءٌ مَفْتُوْحٌ مَا قَبْلَهَا وَنُوْنٌ مَكْسُوْرَةٌ لِيَدُلَّ عَلَى أَنَّ مَعَهُ مِثْلَهُ مِنْ جِنْسِهِ

Таржима: Тасния шундай исмидирки, унинг охирига олди фатҳалик бўлган (ا) ёки (ي) ва касралик (ن) уланган бўлади. Масалан рафъ ҳолатда الزيدان, насб ва жар ҳолатида الزيدين бўлади. Ушбу уланганлик ўша исм билан бирга бўлишига далолат қилсин. Уни мисли من جنسه қайди билан муштарак исмларга ишорадир. Масалан قمرين дан мурод قمر ва شمس дир иккови икки жинсдир. Бу قمرين лафзи тасния бўла олмайди.

فَالْمَقْصُوْرُ إِنْ كَانَ أَلِفُهُ عَنْ وَاوٍ وَهُوَ ثُلاَثِيٌّ قُلِبَتْ وَاواً

Таржима: Алиф мақсура бўлган исмнинг алифи (واو) дан қалб бўлган бўлиб, ваҳоланки ўзи сулосий бўлса (واو) га қалб қилинади. Масалан عصا аслида عصو эди. (واو) мутаҳаррик мо қабли мафтуҳлигидан (ا) га қалб қилдик عصا бўлди. Энди عصا ни тасния қиламиз. Бунинг учун (ا) қайтадан (واو) га қалб қилинади ва ان тасния илҳоқ қилинади ва عصوان бўлади.

وَإِلاَّ فَبِالْيَاءِ

Таржима: Агар бундай бўлмаса яъни, уни алифи (واو дан бадал бўлмаса (ي) га қалб қилинади.

Шарҳ: Агар (ا) аслий бўлса رحى ва متى каби унда (ي) га қалб қилинади ва тасниялари رحيان ва متيان исми علم бўлади. Агар тўрт ҳарфли ва ундан зиёда бўлса حبلى ва مصطفى каби, бу исмларни тасния қилинса (ا)лари таснияда (ي)га қалб қилинади. Масалан حبليان ва مصطفيان бўлади.

وَالْمَمْدُوْدُ إِنْ كَانَتْ هَمْزَتُهُ أَصْلِيَّةُ تُثْبَتُ

Таржима: Охири (ا) мамдуда бўлган исмларнинг ҳамзаси аслий бўлса собит қолади.

Шарҳ: Масалан قراء ҳамзаси аслий ва у тасния қилганда собит қолади. قرآن ва قرئين бўлади.

وَإِنْ كَانَتْ لِلتَّأْنِيْثِ قُلِبَتْ وَاواً

Таржима: Агар исмни ҳамзаси муаннас учун бўлса (واو) га қалб қилинади. Масалан حمراء ва صحراء каби. Бу исмларни ҳамзалари таънис учундир. Шунинг учун уларни тасния қилганда حمراوان ва صحراوان бўлади.

وَإِلاَّ فَالْوَجْهَانِ

Таржима: Агар исмни ҳамзаси аслий ҳамда таънис учун бўлмасдан балки илҳоқ учун бўлса ёки (واو) дан ёки (ي) дан бадал бўлса, уни тасниясида икки кўриниш бордир.

Ҳамзанинг исботи ва унинг қалби. Масалан: رداآن - رداء ва رداوان ёки كساان ва كساوان каби.

وَتُحْذَفُ نُوْنُهُ لِلإِضَافَةِ وَحُذِفَتْ تَاءُ التَّأْنِيْثِ فِى خُصْيَانِ وَاَلْيَانِ

Таржима: Тасниянинг нуни изофада ҳазф қилинади. خصيان اليان، даги таънис (تا) лари ҳазф қилинади.

Шарҳ: خصيان аслида خصية бўлиб, маъноси "мояк"дир. اليان аслида الية бўлиб, маъноси "думба"дир. Уларни тасния қилинганда خصيان ва اليان бўлиб муаннас тоси ҳазф қилинади. Чунки ҳазф қилинмаса калимани ўртасида бўлиб қолади. Бу эса муносиб эмасдир. Лекин اليتان ва خصيتان ҳам жоиздир.