47-дарс: Музаккар ва муаннас исмларнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 209–211-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْمُذَكَّرُ وَالْمُؤَنَّثُ: الْمُؤَنَّثُ مَا فِيْهِ عَلامَةُ التَّأْنِيْثُ لَفْظًا أَوْ تَقْدِيْراً وَالْمُذَكَّرُ بِخِلافِهِ

Таржима: Бу боб музаккар ва муаннас учундир. Муаннас шундай исмдирки, унда лафз юзасидан ёки тақдир жиҳатидан муаннасни аломати бўлади.

Музаккар исм эса муаннас исмни хилофига бўлади.

Шарҳ: Тазкир ва таънис ҳам исмларнинг хавосларидандир. Ўша аломат лафзан келади. Масалан, امرأة ва ناقة. Ёки ҳукман келади. Масалан عقرب каби.

Тўртинчи ҳарф таънисни (تا) сини мақомидадир. Ёки таъниси (تا)си муқаддар бўлади. Масалан, دار ва نار ва قدم ва نعل ва ҳоказо. Музаккар исм буларнинг хилофига бўлади. Яъни таънис аломати на лафзан ва на тақдиран келади.

وَعَلامَتُهُ التَّاءُ وَالأَلِفُ مَقْصُوْرَةً أَوْ مَمْدُوْدَةً

Таржима: Таънисни аломати (تا) ва Алиф мақсура ва алиф мамдудадир.

Шарҳ: Муаннаснинг аломати (ة) дир. У каломнинг охирида келади. Бу то лафзда келиши ҳам мумкин. Масалан: ضاربة ва ضاربات ва ظلمة ва غرفة каби. Муқаддар бўлиши ҳам мумкин. Масалан: زينب، هند ва عين каби.

Муаннаснинг иккинчи аломати алиф мақсурадир. جبلى каби.

Учинчи аломати алиф мамдудадир. حمراء каби.

وَهُوَ حَقِيْقِيٌّ وَلَفْظِيٌّ، فَالْحَقِيْقِيُّ مَا بِاِزَائِهِ ذَكَرٌ مِنَ الْحَيْوَانِ كَإِمْرَأَةٍ وَنَاقَةٍ وَاللَّفْظِيُّ بِخِلَافِهِ كَظُلْمَةٍ وَعَيْنٍ

Таржима: Муаннас икки қисмдир. Ҳақиқий ва лафзий.

Ҳақиқий муаннас шундай исмдирки, уни муқобилида ҳайвон жинсидан музаккар бўлади.

Масалан: مرأة муқобилида رجل ҳамда ناقة муқобилида جمل келади. Аммо лафзий муаннас бунинг хилофи бўйичадир. Масалан ظلمة ва عين каби.

Лафзий муаннас муқобилида музаккар ҳайвонлар бўлмайди. Балки, таъниси лафзга мансуб бўлади. Чунки таънис аломатини лафзда тақдирда ва ҳукмда мавжудлигидир.

Масалан: ظلمة да таънис (ة) си мавжудир. عين да эса муқаддардир. Чунки уни тасғири عينة дир. Муаннас лафзий ҳукмига عقرب дир. Буни юқорида зикри ўтди. Тўртинчи ҳарф таънисни (ة) си ҳукмидадир.

وَإِذَا اُسْنِدَ الْفِعْلُ إِلَيْهِ فَبِالتَّاءِ وَأَنْتَ فِي ظَاهِرِ غَيْرِ الْحَقِيْقِيِ بِالْخِيَارِ

Таржима: Ҳар қачон муаннас исмга феъл иснод қилинса феълга та’нис аломатини илҳоқ бўлиши вожибдир.

Шарҳ: Ҳар қачон бирор феъл ҳақиқий зоҳир муаннас исмга ёки муаннас замирга иснод берилса, ўша феълга таънис аломати илҳоқ бўлиши вожибдир.

Масалан: جاءت امرأة ва امرأة جاءت каби.

Қоида: Баъзилар айтишларича, агар феъл билан ҳақиқий зоҳир муаннас исм орасида фосила бўлса, таънисни тарк этилиши вожибдир.

Масалан: جاء القاضي اليوم امرأة

Қоида: Худди шунингдек агар ҳақиқий муаннас исм инсон бўлмаса ҳам таънисни тарки фосиласиз ҳам жоиздир.

Масалан: سار الناقة каби.

Қоида: Агар феъл лафзий муаннас замирига муснад бўлса феълни муаннас келтирмоқ вожибдир.

Масалан: الشمس طلعت яъни, طلعت هي каби. Аммо الشمس طلع жоиз эмас.

Қоида: Агар феълни зоҳир лафзий муаннасга иснод берсанг Сен таънис қилишда ихтиёрлисан.

Масалан: طلعت الشمس، طلع الشمس каби.

وَحُكْمُ ظَاهِرِ الْجَمْعِ غَيْرِ الْمُذَكَّرِ السَّالِمِ مُطْلَقًا حُكْمُ ظَاهِرِ غَيْرِ الْحَقِيْقِيِّ

Қоида: Ҳар бир жамъ хоҳ ҳақиқий музаккари солим бўлсин الرجال каби, хоҳ ғайри ҳақиқий музаккар бўлсин الأيام каби, хоҳ ҳақиқий муаннас жамъи бўлсин نسوة каби, хоҳ ғайри ҳақиқий муаннас бўлсин عرفات каби, буларни ҳар қачон ушбу исмларга феълни иснод қилсанг феълни таъниси ёки тарки таъниси жоиздир. Масалан: جاءت الرجال، جاء الرجال، مضى الأيام ёки مضت الأيام ва قال نسوة ва قالت نسوة ва على العرفات ва علت العروات каби.

وَ ضَمِيْرُ الْعَاقِلِيْنَ غَيْرِ الْمُزَكَّرِ السَّالِمِ فَعَلَتْ وَ فَعَلُوْا

Қоида: Ҳар қачон жамъларни замирига феълни иснод қилмоқчи бўлганингда жамъ музаккар ҳақиқий бўлса, الرجال каби, бу ерда ҳам икки кўриниш мумкиндир.

الرجال جاءت ёки الرجال جاءوا каби.

وَالنِّسَاءِ وَالأَيَّامِ فَعَلَتْ وَفَعَلْنَ

Қоида: Агар жамъ музаккар ғайри ҳақиқий бўлса الأيام каби, ёки ҳақиқий муаннасни жамъи бўлса النساء каби, бунда ҳам икки кўриниш жоиздир.

Биринчиси: жамоат таъвили билан ўша замирни муфрад келтирасан. Масалан الأيام مضت ва النساء مشت каби.

Иккинчиси: Маънога қараб замирни муаннасни жамъи қилиб келтирасан. Масалан الأيام مضين ва النساء مشين каби.