44-дарс: Зарфлар

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 195–199-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلظُّرُوْفُ مِنْهَا مَا قُطِعَ عَنِ الإِضَافَةِ كَقَبْلُ وَبَعْدُ وَاُجْرِىَ مَجْرَاهُ لا غَيْرُ وَلَيْسَ غَيْرُ وَحَسْبُ

Эслатма: Зарфларнинг аксари мўърабдир. Мабнийлари эса оздир. Шу сабабдан матнда "баъзи зарфлар", дейилади. Бу мақомдаги зарфлар мабний зарфлардир.

Таржима: Изофадан қатъ қилинган зарфлар мабний зарфлардир.

Шарҳ: Чунки бундай зарфлар доим изофани тақозо қилади. Изофадан мақтуъ бўлгандан сўнг ҳарфга ўхшаб қолади. Яъни бошқага муҳтож бўлади. Шунинг учун у музофун илайҳдир. Агар музофун илайҳ маҳзуф бўлса зарфиятлиги учун мансуб бўлади.

Масалан جئت قبل زيد ёки جئت بعد زيد

Ёки мажрур бўлади: جئت من بعد زيد. جئت من قبل زيد

Агар музофун илайҳ маҳзуф бўлса, зарф заммага мабний бўлади.

قوله تعالى: ولله الأمر من قبل ومن بعد

Тақдири қалом من قبل ذلك ومن بعد ذلك. Қуйидаги олти жиҳат зарфлари ҳам шунга қиёсдир. أمام، وراء، خلف، قدام، فوق، تحت

وَأُجْرِىَ مَجْراَهُ لاَ غَيْرُ وَلَيْسَ غَيْرُ وَحَسْبُ

Таржима: Ушбу лафзлар لا غير ва ليس غير ҳамда حسب учун ҳам изофадан қатъ қилинган зарфларга қандай қоидалар жорий қилинган бўлса, буларда ҳам шу қоида жорий қилиниб, мабнийётдан ҳисобланган.

وَمِنْهَا حَيْثُ وَلاَ يُضَافُ إِلاَّ إِلَى جُمْلَةٍ فِي الأَكْثَرِ

Таржима: حيث ҳам мабний зарфларни жумласидандир. Бу лафз кўпинча жумлага изофа қилинади. Аммо оз ҳолатда муфрадга ҳам изофа қилинади.

Шарҳ: اما ترى حيث سهيل طالعا: نجم يضئ كالشهاب ساطعا.

Кўрмайсанми, Суҳайл тулуъ қилганда ярқираган юлдуз каби зиё берди.

Бу ерда маҳалли шоҳид حيث муфрад سهيل га изофа қилинди.

وَمِنْهَا إِذَا وَهِيَ لِلْمُسْتَقْبَلِ وَفِيْهَا مَعْنَى الشَّرْطِ وَلِذَلِكَ اخْتِيْرَ بَعْدَهَا الْفِعْلُ وَقَدْ يَكُوْنُ لِلْمُفَاجَأَةِ فَيَلْزَمُ الْمُبْتَدَاءُ بَعْدَهَا

Таржима: إذا ҳам мабний зарфлардан бўлиб, у келаси замон учундир. Ва унда шарт маъноси ҳам бор. Шу боисдан ушбу лафздан сўнг феълни ихтиёр қилинди. Ва бу лафз муфожаат учун келади. Демак ушбу лафздан сўнг мубтадо келади. Масалан خرجت فإذا السبع واقف кўчага чиқсам қаршимда шундоқ йиртқич турибти.

وَمِنْهَا إِذْ لِلْمَاضِيْ وَيَقَعُ بَعْدَهَا الْجُمْلَتَانِ

Таржима اذ: калимаси ҳам мабнийлардандир. Бу мозий замони учун ишлатилади. Аммо мустақбал учун оз ўрнида ишлатилади.

قوله تعالى: فسوف تعلمون إذ الأغلال في أعناقهم

Ушбу лафздан сўнг икки жумла келади. Бири исмийя, иккинчиси феълийя бўлади. Масалан إذ زيد قائم ва إذ قام زيد. اذ калимаси ҳам муфожаа учун келади. Аммо у жуда оздир. Масалан: خرجت فإذ زيد قائم.

وَمِنْهَا أَيْنَ وَأَنىَّ لِلْمَكَانِ اِسْتِفْهَامًا وَشَرْطًا

Таржима: أين ва إنى калималари ҳам истифҳом ва шарт ҳолларида макон учун мабний зарфлардан бўлади.

Масалан: أين زيد ва أين تكن أكن ва إنى زيد ва أنى تجلس اجلس каби.

وَمَتَى لِلزَّمَانِ فِيْهِمَا

Таржима: متى ҳам мабний зарфлардан бўлиб, замон учун ҳам истифҳомда ҳамда шартда ишлатилади.

Масалан. متى تخرج اخرج – متى القتال

وَأَيَّانَ لِلزَّمَانِ اِسْتِفْهَامًا

Таржима: мабний зарфлардан яна бири أيان дир. Истифҳомда эса замон учун ишлатилади.

Масалан Аллоҳнинг сўзидаги: أيان يوم الدين. Уни бошқаларидан фарқи шуки, бу улуғ ишларда ишлатилади.

وَمِنْهَا كَيْفَ لِلْحَالِ اِسْتِفْهَامًا

Таржима: Мабний истифҳомлардан كيف истифҳомда ҳол учундир. Масалан كيف زيد да ҳолдан саволдир. Зайд қандай яъни соғми ёки беморми?

وَمِنْهَا مُذْ وَمُنْذُ بِمَعْنَى أَوَّلِ الْمُدَّةِ فَيَلِيْهِمَا الْمُفْرَدُ الْمَعْرِفَةُ

Таржима: Ўша мабний зарфлардан яна бири مذ ва منذ лардир. Булар муддатни аввали учундир.

Шарҳ: Булар икки маънода ишлатилади. Ҳаммаси аввали муддат бўлиб, ёнида муфрад маърифа исм келади.

Масалан: ما رأيته منذ يوم الجمعة، ما رأيته مذ يوم الجمعة

وَبِمَعْنَى الْجَمِيْعِ الْمُدَّةِ فَيَلِيْهِمَا الْمَقْصُوْدُ بِالْعَدَدِ

Таржима: مذ ва منذ ни иккинчи маъноси феълни ҳамма замонни ўз ичига олади ва ёнида адад қасд қилинган исм бўлади.

Масалан: ما رأيته مذ أو منذ يومان. Ёки مذ شهران ёки مذ سنتان. Икки кундан бери ёки икки ойдан бери ёки икки йилдан бери уни кўрмадим. Бу ерда вақтни ҳамма бўлакларини ўз ичига олади.

وَقَدْ يَقَعُ الْمَصْدَرُ أَوِ اْلفِعْلُ أَوْ أَنَ فَيُقَدَّرُ زَمَانٌ مُضَافٌ

Таржима: Баъзида مذ ва منذ ёнида масдар ёки феъл ёки أن бўлади. Ва музоф бўлган زمان лафзи тақдир қилинади.

Масалан: خرجت مذ منذ ذهابك тақдири калом خرجت مذ أو منذ زمان ذهابك бўлади.

وَهُوَ مُبْتَدَاءٌ وَخَبَرُهُ مَا بَعْدَهُ خِلاَفًا لِلزَّجَّاجِ

Таржима: Шайх Зужжожга хилоф равишда مذ ва منذ ни ҳар бири мубтадо ва улардан кейин келган нарса хабар бўлади.

Шарҳ: Масалан: مذ يوم الجمعة таркибида مذ мубтадо ва يوم الجمعة хабар. Аммо Зужжож يوم الجمعة ни мубтадо ва مذ ни хабар дейдилар.

وَمِنْهَا لَدَى وَلَدُنْ وَقَدْ جَاءَ لَدْنِ وَلَدَنْ وَلُدْنِ وَلَدْ وَلُدْ

Таржима: لدى ва لدن ҳам мабний зарфлардандир.

Биринчиси алиф мақсура билан ва иккинчиси ломни фатҳаси, долни заммаси ва нунни сукуни билан келган.

Ҳақиқадда لدن лом фатҳаси дол сукун ва нун касра, ва лом фатҳа, дол фатҳа ва нун сукун ҳамда лом замма, дол сукун ва нун касрали бўлиб келган.

لدى эса лом фатҳа, дол сукун ва лом замма ёки дол сукун, лом фатҳа ва дол сукунли келган.

وَمِنْهَا قَطُّ لِلْمَاضِي الْمَنْفِيِّ

Таржима: قط лафзи ҳам мабний зарфлардан бўлиб, манфий мозий учундир. Масалан: ما رأيته قط.

Маъноси: уни ҳеч кўрмадимдир.

وَعَوْضُ لِلْمُسْتَقْبَلِ الْمَنْفِيِّ

Таржима: عوض лафзи ҳам мабний зарфлардан бўлиб, манфий мустақбал учундир.

Масалан: لا اراه عوض уни кўп замонлар кўрмадим.

وَالظُّرُوْفُ الْمُضَافَةُ إِلَى الْجُمْلَةِ وَإِذْ يَجُوْزُ بِنَاءُهَا عَلَى الْفَتْحِ وَكَذَلِكَ مِثْلُ وَغَيْرُ مَعَ مَا وَأَنَّ

Таржима: Жумлага ва إذ га музоф бўлган зарфни фатҳага бино қилмоқ жоиздир. Худди шунингдек مثل ва غير лафзлари ما ва ان ва ان билан ҳам жоиз.

Шарҳ: Аллоҳ таолонинг сўзидаги * هذا يوم ينفع الصادقين * ояти каби фатҳага мабний бўлиши ҳам жоиз. Чунки у ўзидан кейинги келган жумлага изофадир. يوم мўъраб бўлиши ҳам жоиз. Чунки мубтадони хабаридир. Бу ерда зарф жумлага изофа бўлганига мисол. Кейинги мисолда зарф إذ калимасига изофа бўлганга мисол.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги * ومن خزي يومئذ * ояти ҳам. Бу ерда يوم мажрур бўлиши ҳам мумкин. Ёки фатҳага يوم мабний бўлиши ҳам мумкин. Чунки إذ га музофдир. Ва إذ эса жумлага музофдир. Зеро каломнинг тақдири إذ يوم – إذ كان كذا ни музофун илайҳисини ҳазф қилганлар. Ҳамда уни ўрнига танвинни эваз келтирдилар. Демак يوم воситаси билан жумлага изофа ва фатҳага бино қилганлар. Худди шунингдек مثل ва غير ҳам ما ва ان ва ان билан эъроб ва бинода жоизлиги мазкур бўлган зарфлар кабидир.

Масалан: قيامي مثل ما قام زيد ва قيامي مثل أن تقوم ёки قيامي مثل انك تقوم