45-дарс: Маърифа ва накра исмлар таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 199–201-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْمَعْرِفَةُ وَالنَّكْرَةُ

الْمَعْرِفَةُ مَا وُضِعَ لِشَيْءٍ بِعَيْنِهِ وَهِيَ الْمُضْمَرَاتُ وَالأَعْلامُ وَالْمُبْهَمَاتُ وَمَا عُرِّفَ بِاللَّامِ أَوْ بِالنِّداَءِ وَالْمُضَافُ إِلَى أَحَدِهَا مَعْنًى

Таржима: Маърифа ва накра исмлар. Маърифа исм шундай исмдирким у муайян ва маълум нарсага қўйилган бўлади.

Шарҳ: Маърифа ва накра исмларнинг аснофларидандир.

ما وضع لشيء ибораси маърифага ҳам накрага ҳам шомилдир. Аммо ما وضع لشيء بعينه деганда накра хориж бўлади.

Маърифа исмларни навълари олтитадир.

Таржима: Улар замирлар, алам исмлар, мубҳам исмлар (ишора ва мавсуллар), Алиф-лом билан муарраф бўлган исмлар, нидо билан муарраф бўлган исмлар, юқоридаги исмларнинг бири билан маънавий жиҳатдан музоф бўлган исмлардир.

اَلْعَلَمُ مَا وُضِعَ لِشَيْءٍ بِعَيْنِهِ غَيْرَ مُتَنَاوِلٍ غَيْرَهُ بِوَضْعٍ وَاحِدٍ

Таржима: Бир қўйиш билан ўзидан бошқага мутановил бўлмаган (ишлатилмаган) муайян нарсага қўйилган исм "алам", дейилади.

Шарҳ: علم хоҳ исм бўлсин хоҳ куня бўлсин хоҳ лақаб бўлсин юқоридаги таърифни ичига киради. ما وضع لشيء بعينه ибораси ҳамма маърифага шомилдир. غير متناولٍ ибораси билан علم дан бошқа ҳамма маърифа хориж бўлади. بوضع واحد ибораси билан аламликда икки ёки кўп вазъ билан муштарак исмлар хориж бўлди. Масалан: زيد деб икки кишига исм қўйилган бўлса бу ҳолда زيد исми غير га мутановилдир(ишлатилгандир). Лекин бир вазъ бўлмасдан икки вазъ биландир. Аммо أنا ва أنت ва هذا ва الرجل бир вазъ биландир.

وَاَعُرَفُهَا الْمُضْمَرُ الْمُتَكَلِّمُ ثُمَّ الْمُخَاطَبُ

Таржима: Маърифа исмларнинг энг аърафи мутакаллим, ундан сўнг мухотаб ва ундан сўнг ғоиб замирлардир.

وَالنَّكْرَةُ مَا وُضِعَ بِشَيْءٍ لا بِعَيْنِهِ

Таржима: Накра шундай исмдирки, муайян бўлмаган нарсага қўйилади. Масалан: رجل ва فرس каби.

أَسْمَاءُ الْعَدَدِ مَا وُضِعَ لِكَمِيَّةِ آحَادِ الأَشْيَاءِ أُصُوْلُهَا أثْنَتَا عَشَرَةَ كَلِمَةً وَاحِدٌ إِلَى عَشَرَة وَمِائَةٌ وَأَلْفٌ