اَلْكِنَايَاتُ كَمْ وَكَذَا لِلْعَدَدِ وَكَيْتَ وَذَيْتَ لِلْحَدِيْثِ. فَكَمِ الإِسْتِفْهَامِيَّةُ مُمَيِّزُهَا مَنْصُوْبٌ مُفْرَدٌ وَالْخَبَرِيَّةُ مَجْرُوْرٌ مُفْرَدٌ وَمَجْمُوْعٌ وَ تَدْخُلُ مِنْ فِيْهَا
Таржима: Киноя ҳам мабниётлар жумласидандир. Бу ердаги киноядан мақсад мабний киноялардир. Мўъраб киноялар эмас.
Таъриф: Ноаниқликка далолат қилувчи ва маъноси бошқа иборада равшан бўлган лафз "киноя", дейилади.
Таржима: كم ва كذا ададдан киноядир. Уларнинг мабнийлиги ҳарфга ўхшаганлигидандир. Чунки бу лафзлар ҳам ҳарф каби бошқа калимага муҳтождир. كيت ва ذيت калималар эса ҳадисдан ёки жумладан киноядир.
Масалан: قال فلان كيت وكيت фалончи, фулон ва фулон деди. Бу ерда жумладан киноядир. كم Истифҳомияни тамйизи муфрад ва мансуб бўлади. Масалан كم درهما مالك даги كم хабарияни тамйизи бўлиб, муфрад ва мажрур бўлади. Ва гоҳида жамъ ҳам келади. Масалан كم رجل عندي ва كم رجال عندي каби.
Таржима: كم истифҳомийя ва كم хабарийяни мумаййизига من киради. Масалан كم истифҳомийя Аллоҳ таолонинг қуйидаги كم من قرية أهلكناها сўзи ҳамда كم хабарийяга Аллоҳ таолонинг كم من ملك في السموت сўзидаги من калимаси киргандан сўнг мумаййиз мажрур бўлади.
من зоида, كم истифҳомийя бўлганига Аллоҳ таолонинг سل بني اسرائيل كم آتيناهم من آية بينة сўзи далил бўлади. Бақара сураси, 211- оят.
وَلَهُمَا صَدْرُ الْكَلاَمِ
Таржима: كم истиҳомийя ва كم хабарийяни ўрни садрул каломдир. Яъни, сўз бошидир.
وَكِلاَهُمَا يَقَعُ مَرْفُوْعًا وَمَنْصُوْبًا وَمَجْرُوْرًا
وَتَدْخَلُ مِنْ فِيْهِمَا
Таржима: كم истифҳомийя ва كم хабарийяни ҳар бири марфуъ, мансуб ва мажрур бўлади. Яъни, гоҳида марфуъул маҳал ва гоҳида мансубул маҳал ва гоҳида мажрурул маҳал бўлади.
فَكُلُّ مَا بَعْدَهُ فِعْلٌ غَيْرُ مُشْتَغِلٍ عَنْهُ بِضَمِيْرِهِ كَانَ مَنْصُوْبًا مَعْمُوْلاً عَلَى حَسَبِهِ
Таржима: كم истифҳомийя ва كم хабарийяни ҳар биридан кейин феъл келиб, уни замирига ёки мутааллиқни замирига машғул бўлмаса бу каби كم лар омилнинг тақозоси билан маҳаллан мансуб бўлади.
| كم رجل ضربت | كم رجلا ضربت |
| كم ضربة ضربت | كم ضربة ضربت |
| كم يوم ضربت | كم يوما ضربت |
Истифҳомия Хабария
Бу ердаги كم лар маҳаллан мансубдир. Аввалгиси мафъулу биҳ ўрнида, иккинчиси мафъулу мутлақ ва учинчиси мафъулу фийҳ ўрнидадир.
وَكُلُّ مَا قَبْلَهُ حَرْفُ جَرٍّ أَوْ مُضَاف مَجْرُوْرٌ وَإِلاَّ فَمَرْفُوْعٌ مُبْتَدَاءٌ إِنْ لَمْ يَكُنْ ظَرْفًا
Таржима: Ҳар бир истифҳомийя كم дан ва хабарийя كم и дан олдин жор ҳарфлари келса ёки ўша كم ларга музоф бўлган исм келса улар "мажрурул маҳал", бўлади.
Масалан بكم رجلا مررت истифҳомия, بكم رجل مررت хабария, غلام كم رجلا ضربت истифҳомия, غلام كم رجل ضربت хабария.
Бу мисолларда غلام мансубдир. Чунки мафъулу биҳдир. Ҳарфи жор ва музоф билан كم ни садри каломдалиги ботил бўлмайди. Чунки жор мажрур ва музоф ва музофун илайҳи ягона калима ўрнидадир.
Агар كم дан кейин келган феъл كم ни замирига ёки унинг муталлиқини замирига машғул бўлса ёки كم дан олдин жор ҳарфи ёки изофа бўлмаса бу ҳолларни ҳаммасида كم марфъулу маҳал бўлади. Агар зарф бўлмаса мубтадо бўлади.
Масалан истифҳомийя كم ига мисол, كم رجلا ضربته ёки كم رجلا ضربت غلامه. Хабария كم ига мисол, كم رجل ضربت غلامه، كم رجل ضربته
Бу мисолларда хабарийя ва истифҳомийя كم лар мубтадодир.
وَخَبَرٌ إِنْ كاَنَ ظَرْفًا
Таржима: Агар كم зарф маъносида бўлса, мубтадони хабари бўлиб, насб қилинади.
Масалан: كم يوما صيامك. صيامك муаххар мубтадо ва كم يوما муқаддам хабар. Ёки كم يوما سفرك. سفرك мубтадо كم يوما хабар.
وَكَذَلِكَ أَسْمَاءُ الإِسْتِفْهَامِ وَالشَّرْطِ
Таржима: Истифҳом ва шарт исмлари юқорида айтилган тўрт кўринишда келган. كم истифҳомийя ва كم хабарийя кабидир.
Шарҳ: Яъни, Марфуъул маҳал мансубул маҳал ва мажрурул маҳал бўлади. Агар зарф бўлса хабар бўлади марфъулу маҳал билан.
وَفِي مِثْلِ كَمْ عَمَّةً لَكَ يَا جَرِيْرُ وَخَالَةً ثَلاَثَةُ أَوْجُهٍ
Таржима: Ушбу таркибда уч кўриниш мумкиндир.
Шарҳ: Биринчиси: كم истфҳомийя бўлганда насб бўлади. كم عمة يا جرير وخالة.
Иккинчиси: كم хабария бўлганда жар бўлади. كم عمة يا جرير وخالة
Учинчиси: كم ни мумаййизи маҳзуф бўлганида рафъ бўлади. яъни كم حلبت عمة لك.
Шоир Фарзандақ Жарирга қарата ушбу шеъри билан уни ота ва она авлодини ўзини хизматкори эканлигини айтиб хажв қилган.
كم عمة لك يا جرير وخالة فدعاء قد حلبت علي عشارى
Қанчадан қанча амма ва холаларинг эй Жарир менинг туяларимни соғавериб, меҳнатни оғирлигидан қўллари ва ҳатто оёқлари қийшайиб кетган.
وَقَدْ يُحْذَفُ فِي مِثْلِ كَمْ مَالُكَ وَكَمْ ضَرَبْتَ
Таржима: Гоҳида ушбу таркибларда كم ни тамйизи ҳазф қилинади. Аслида كم درهما ملك ва كم ضربة ضربت
| حروف الإستفهام | حروف الشرط |
| ١. هل | ١. ان |
| ٢. أ | ٢. إذما |
٣. لو
| اسماء الإستفهام | اسماء الشرط |
| ١. اي | ١. اي |
| ٢. من | ٢. من |
٣. ما – بما – لما – عما ٣. ما
| ٤. متى | ٤. متى |
| ٥. اين | ٥. اين |
| ٦. ايان | ٦. ايان |
| ٧. كيف | ٧. مهما |
| ٨. كم | ٨. انَّى |
| ٩. حيثما | ١٠. اذا |