42-дарс: Мураккаб исмлар

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 190–191-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْمُرَكَّبَاتُ كُلُّ اِسْمٍ مِنْ كَلِمَتَيْنِ لَيْسَ بَيْنَهُمَا نِسْبَةٌ فَإِنْ تَضَمَّنَ الثَّانِي حَرْفاً بُنِيَا

Таржима: Бу мақомдаги мураккаботдан мурод икки калимадан таркиб топиб, улар ўртасида ҳеч қандай нисбат бўлмаган исмдир. Ва агар бу икки калимани икинчи жузъи ҳарф маъносига мутазаммин (ҳарф маъносига шомил) бўлса, унда ҳар иккала жузъ мабний бўлади.

Шарҳ: Чунки икки калиманинг биринчи жузъи бир калимани аввалги жузъи ўрнидадир. Яъни, زيد калимасини زاء си кабидир. Шу сабабларга кўра

كَخَمْسَةَ عَشَرَ وَحَادِيْ عَشَرَ وَأَخَوَاتِهَا

Таржима: خمسة عشر ва حادي عشر ва уларнинг ахавотлари каби.

Шарҳ: Юқоридаги сабабларга кўра саноқ ва тартиб сонлар.

الحادي عشر، الحادية عشرة، أحد عشر رجلا، إحدى عشرة امرأة

الثاني عشر، الثانية عشرة

ثلاثة عشر رجلا، ثلاث عشرة امرأة، الثالث عشر، الثالثة عشرة

أربعة عشر رجلا، أربع عشرة امرأة، الرابع عشر، الرابعة عشرة

خمسة عشر رجلا، خمس عشرة امرأة، الخامس عشر، الخامسة عشرة

تسعة عشر رجلا، تسع عشرة امرأة، التاسع عشر، التاسة عشرة.

икки жузъ ҳам мабний бўлади. خمسة عشر аслида خمسة وعشر эди. (واو) ни ҳазф қилинди ва иккинчи жузъни аввалига таркиб қилинди.

إِلاَّ اثْنَى عَشَرَ

Таржима: Фақат اثنى عشر ва اثنتي عشر яъни, буларни икки жузъи ҳам мабний эмас, балки иккинчи жузъи мабнийдир.

وَإِلاَّ اُعْرِبَ الثَّانِي كَبَعْلَبَكَّ

Таржима: Агар калиманинг иккинчи жузъи ҳарф маъносига мутазаммин (шомил) бўлмаса, унга эъроб бериб, ғойри мунсариф қиладилар. Агар بعلبك каби мабний бўлмаса бунда иккинчи жузъ мўъраб ва ғайри мунсарифдир.

وَبُنِىَ الأَوَّلُ فِي الأَفْصَحِ

Таржима: Фасиҳ қавл бўйича биринчи жузъ мабний бўлади.

Шарҳ: Бундай таркибда яъни, بعلبك каби таркибда яна икки луғат бор.

Биринчиси: Аввалги жузъни мўъраб қилиб, иккинчи жузъга изофа қилиб, иккинчи жузъни мунсариф қиладилар. Масалан: مررت ببعلبك ва رأيت بعلبك هذه بعلبك – иккинчи луғат.

Иккинчиси: биринчи жузъни иккинчи жузъга изофа ва иккинчи жузъни ғайри мунсариф қиладилар.

Масалан: مررت ببعلبك، رأيت بعلبك، هذه بعلبك