39-дарс: Мавсул исмлар

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 182–188-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الْمَوْصُوْلُ مَا لا يَتِمُّ جُزْأً إِلاَّ بِصِلَةٍ وَعَائِدٍ وَصِلَتُهُ جُمْلَةٌ خَبَرِيَّةٌ وَالْعَائِدُ ضَمِيْرٌ لَهُ

Таржима: Мавсул шундай исмдирки, сила ва қайтувчи замирсиз олдидаги каломни мукаммал жузъи бўла олмайди. Уни силаси жумлаи хабария ва унга қайтувчи эса замир яъни, мавсулга қайтувчи замирдир.

وَصَلَةُ الأَلِفِ وَاللاَّمِ اِسْمُ فَاعِلٍ أَوْ مَفْعُوْلٍ

Таржима: Алиф ломни силаси исми фоил ёки исми мафъул бўлади.

Шарҳ: Алиф лом икки хил бўлади.

Биринчиси; (ال) Алиф лом таърифидир. Бу алиф лом ҳарфдир.

Иккинчиси; (ال) Алиф лом мавсулдир. Бу алиф лом исмдир. Бундай алиф ломни силаси исми фоъил ёки исми мафъул бўлади.

وَهِيَ الَّذِيْ وَالَّتِيْ وَللَّذَانِ وَاللَّتَانِ بِالأَلِفِ وَالْيَاءِ وَالأُولَى وَالَّذِيْنَ وَالاَّئِىْ وَاللاءِ وَاللاىِ وَاللاتِيْ وَاللَّوَاتِيْ وَاللات وَمَا وَمَنْ وَأَيٌّ وَأَيَّةٌ وَذُو الطَّائِيَّةُ وَذَا بَعْدَ مَا لِلإِسْتِفْهَامِ وَالأَلِفُ وَاللامُ

Таржима ва шарҳ: Бу мавсулалар қуйидагилардир. الذي музаккарнинг муфради учун التي муаннаснинг муфради учун, واللذان музаккар таснияси учун, اللتان муаннас таснияси учундир. Булар рафъ ҳолатидадир. Насб ва жар ҳолатида эса (ي) билан واللذين ва واللتين бўлади. العلى والالى вазнида музаккар ҳамда муаннас учун, الذين музакар жамъи учун, واللائي ҳамза ва (ي) билан واللاء фақат максура ҳамза билан, واللاي фақат (ي) биландир. Булар музаккар муаннас билан бўлади. Лекин муаннаси машҳурроқдир. واللاتي ва اللواتي муаннас жамъи учун واللوات ҳам келган (ي) ни ҳазфи ва تا ни касри билан. ما эса الذي маъносида кўпинча ақлсиз нарсалар учун ишлатилади. Масалан علمت ما علمته каби. Гоҳида ақлли нарсалар учун ҳам ишлатилади. Масалан من – والسماء وما بناها калимаси ҳам الذي маъносидадир. Лекин ما ни аксига кўпинча ақлли зотлар учун ишлатилади. Бу икки калима лафзда муфрад бўлсада муфрад, тасния ва жамъ ҳамда тазкир ва таънисни ҳаммасига шомилдир. اي калимаси ҳам الذي маъносидадир. Масалан اضرب أيهم في الدار, яъни اية - اضرب الذي في الدار калимаси эса التي маъносидадир.

Масалан: اضرب ايتهن في الدار яъни, ذو- اضرب التي في الدار мавсулотлардандир. Лекин бу фақат Той қабиласига хос шевадир. Музаккар ва муаннасга ҳам ишлатилади. Масалан уларни шоирлари فإن الماء ماء أبي وجدي иккинчи мисраси

وبئري ذو حفرت وذو طويت тақдири калом بئر التي حفرت والتي طويت. Маъноси ҳақиқатда сув менинг отамники ва мени бувамникидир. Мени қудуғим ўша кавлаган ва ясаган қудиғимдир. Бу ذو калимаси асмои ситтадан эмасдир. ذا калимаси ҳам мавсула исмлардан бўлиб, ما дан сўнг келади. Масалан ماذا صنعت яъни, ما الذي صنعت. Бу ذا ҳам ишора исмлари бўлган ذا дан эмасдир. الألف واللام ҳам мавсулотлардандир. Ва бу(Алиф-лом) “Аллазий” ва унинг ахавотларини мухаффафларидир (енгиллаштирилганидир). Масалан الذي ни (ي)сини ҳазф қилиб, الذ дейишган. Яна (ذال) ни ҳаракатини ҳазф қилиб, الذ деганлар. Шундан сўнг (ذال)ни ўзини ҳазф қилишган ва ال шаклида ишлатишган. Демак الذي ال ва التي ва ахавотларини маъносидадир.

وَالْعَائِدُ الْمَفْعُوْلُ يَجُوْزُ حَذْفُهُ

Таржима: Агар мафсулга қайтувчи замир мафъул бўлса уни ҳазфи жоиздир.

Шарҳ: Чунки мафъул каломда умда яъни, биринчи даражали гап бўлаклари эмас. Мафъул эса фазла яъни, гапнинг иккинчи даражали бўлакларидир. Шу сабабдан уни ҳазфи жоиздир.

Масалан Аллоҳ таолонинг сўзида

الله يبسط الرزق لمن يشاء من عباده أي يشاءه бўлиб келган. Аммо қайтувчи замир фоъил бўлса ҳазф қилиш жоиз эмас.

وَإِذَا اَخْبَرْتَ بِالَّذِي صَدَّرْتَهَا وَجَعَلْتَ مَوْضِعَ الْمُخْبَرِ عَنْهُ ضَمِيْراً لَهَا وَاَخَّرْتَهُ خَبَراً فَإِذَا اَخْبَرْتَ عَنْ زَيْدٍ مِنْ ضَرَبْتُ زَيْدًا قُلْتَ الَّذِيْ ضَرَبْتُهُ زَيْدٌ

Таржима: Ҳар қачон الذي ва унинг ахавотлари билан хабар бермоқчи бўлсанг мухбару анҳу (زيد)ни ўрнига الذي га қайтувчи замир қўясан ва мухбару анҳу (زيد) ни муаххар қиласан. Агар ضربت زيدا таркибидаги زيد дан хабар бермоқчи бўлсанг الذي ضربته زيد дейсан.

Шарҳ: Ҳар қачон الذي ва унинг ахавоти билан хабар бермоқчи бўлсанг уч нарсага роия қилмоқ лозимдир.

Биринчиси: Мавсул исмни садри каломда келтирмоқ.

Иккинчиси: Мухбару анҳу (زيد)нинг ўрнига мавсулга қайтадиган замир қўймоқ.

Учинчиси: Мухбару анҳуни яъни, хабар берилувчи зотни муаххар қилмоқликдир. Масалан ضربت زيدا таркибидаги زيد дан хабар бермоқчи бўлсак الذي ذربته زيد дейсан. الذي ни садри каломда келтирилди. زيد ўрнига الذي қайтувчи замир келтирилди ва زيد ни хабар қилиб охирига қўйилди.

وَكَذَلِكَ الأَلِفُ وَاللامُ فِي الْجُمْلَةِ الْفِعْلِيَّةِ خَاصَّةً لِيَصِحَّ بِنَاءُ اِسْمِ الْفَاعِلِ أَوِ الْمَفْعُوْلِ

Таржима: Исми фоъил ва исми мафъулнинг биноси дуруст бўлиши учун алиф ва лом ҳам хоссатан жумлаи феълийяда الذي кабидир.

Шарҳ: الذي билан хабар берганда الذي ضربته زيد бўлди. ال билан хабар бермоқчи бўлсак الضاربه أنا زيد бўлади.

فَإِنْ تَعَذَّرَ أَمْرٌ مِنْهَا تَعَذَّرَ الأِخْبَارُ

Таржима: Мавсул исмлар билан хабар бермоқни уч шартидан бири мутааззир бўлса мавсул исмлардан хабар бермоқлик узрли бўлади.

وَمِنْ ثَمَّ اِمْتَنَعَ فِي ضَمِيْرِ الشَّأْنِ وَالْمَوْصُوْفِ

وَالصِّفَةِ وَالْمَصْدَرِ الْعَامِلِ وَالْحَالِ وَالْضَمِيْرِ الْمُسْتَحِقِّ لِغَيْرِهَا وَالإِسْمِ الْمُشْتَمِلِ عَلَيْهِ

Таржима: الذي билан хабар бериш ман бўлгани сабабли юқорида келтирилган етти нарсадан хабар бериш узрлидир.

Шарҳ: Биринчи; замири шаъндан الذي билан хабар бериш дуруст эмас. Чунки замири шаън ўрни садри каломдир.

Иккинчи ва учинчи; сифатсиз мавсуфдан ва мавсуфсиз сифатдан ҳам الذي билан хабар бермоқлик дуруст эмас. Чунки замир сифат ҳам мавсуф ҳам бўла олмайди.

Тўртинчи; амал қилувчи масдардан ҳам الذي билан хабар бериб бўлмайди, чунки замир масдарни амалини бажара олмайди.

Бешинчи; ҳолдан ҳам хабар бериб бўлмайди, чунки ҳол накрадир. Уни ўрнига замир қўйиб бўлмайди.

Олтинчи; мавсулдан бошқага мустаҳиқ бўлган замирдан ҳам الذي билан хабар бериб бўлмайди.

Еттинчи; худди шунингдек замирга муштамил бўлган исмдан ҳам الذي билан хабар бериб бўлмайди.

وَمَا الإِسْمِيَّةُ مَوْصُوْلَةٌ وَاسْتِفْهَامِيَّةٌ وَشَرْطِيَّةٌ وَمَوْصُوْفَةٌ وَتَامَّةٌ بِمَعْنَى شَيْئٍ وَصِفَةٌ

Таржима:

1. Ҳарфийя эмас исмийя бўлган (ما) мавсула бўлади. Масалан عرفت ما اشتريته, тақдири калом عرفت الذي اشتريته сотиб олган нарсангни танидим деганидир.

2. Истифҳомия бўлади. Масалан ما عندك тақдири калом сени олдингдаги нарса нима у?

3. Шартийя бўлади. Масалан ما تصنع اصنع нима қилсанг мен ҳам қиламан.

4. Мавсуфа бўлади. Масалан مررت بما تعجب لك сени ажаблантирувчи нарсани олдидан ўтдим.

5. Шай маъносидан томма бўлади, масалан Аллоҳ таолонинг сўзидаги فنعما هي садақотлар қандоқ ҳам яхшидир, мисол бўлади.

6. Сифат бўлади. Масалан اضربه ضربا ما уни бир урмоқлик билан ургин. ما исмийяни олти кўриниши айтилди. ما ҳарфийя эса ما كافه бўлади. Масалан انما زيد قائم нофия бўлади. Масалан ما زيد قائم каби.

وَمَنْ كَذَلِكَ إِلاَّ فِي التَّامَّةِ وَالصِّفَةِ

Таржима: Исмийя бўлган من исм томма ва сифатдан бошқасида худди ما исмийя кабидир.

Шарҳ: من калимаси ҳамма ақсомларда худди ما исмийя кабидир. Фақат томма ва сифатда келмаган.

Масула: عرفت من ضربته

Истифҳомийя: من عندك

Шартийя: من تضربه اضربه

Мавсуфа: من جاءك قد اكرمته

وَأَيٌّ وَأَيَّةٌ كَمَنْ

Таржима: Музаккар учун أي ва муаннас учун أية худди من кабидир.

Шарҳ: أي ва أية юқорида зикр қилинган тўрт ақсомда ва бешинчи сифат ҳам бўлиб келгандир. Масалан;

1. Мавсула: اضرب ايهم لقيت қайси бирини учратсанг ургин.

2. Истифҳомийя: ايهم أخوك сени биродаринг қайси бири.

3. Шартийя: * اياما تدعوا فله الأسماء الحسنى* Исро сураси, 110-оят.

4. Мавсуфа: يا أيها الرجل

5. Сифат: مررت برجل أي رجل

وَهِيَ مُعْرَبَةٌ وَحْدَهَا

Таржима: أي ва وأية калималари мавсула исмлардан ягона мўърабдир.

إِلاَّ إِذَا حُذِفَ صَدْرُ صِلَتِهَا

Таржима: Лекин садри силани яъни, унинг силасини аввалги жузъини ҳазф қилинса мабний бўлади.

Масалан Аллоҳнинг сўзидаги ثم لننزعن من كل شيعة أيهم أشد على الرحمن عتيا тақдири калом أيهم هو أشد дир. Бу ерда أي заммага мабнийдир.

Чунки уни садри силаси هو маҳзуфдир. Агар هو мазкур бўлганда ايهم мафъулу биҳ бўлиб, мансуб бўлар эди.

وَفِي مَاذَا صَنَعْتَ وَجْهَانِ أَحَدُهُمَا مَا الَّذِيْ وَجَوَابُهُ رَفْعٌ وَالآخَرُ أَيُّ شَئٍ وَجَوَابُهُ نَصْبٌ

Таржима: ماذا صنعت таркибида икки кўриниш бордир.

Биринчиси: ما الذي صنعت жавобдан рафъ билан صنعت خير дейсан.

Иккинчиси: أي شيء жавоби насбдир. Яъни, أي شيء صنعت жавобда насб билан صنعت خيرا дейсан.