40-дарс: Феълларнинг исмлари

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 188–189-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

أَسْمَاءُ الأَفْعَالِ مَا كَانَ بِمَعْنَى الأَمْرِ أَوْ الْمَاضِيْ

Таржима: Феълнинг исмлари шундай исмлардирким у амр маъносида ва мози феъли маъносида келади.

Шарҳ: Ҳар қачон исм амр феъли ва мозий феъли маъносида келса бундай исмлар асл мабнийга ўхшаш бўлади. Ва мабнийёнтлардан саналади.

مِثْلُ رُوَيْدَ زَيْداً أَيْ أَمْهِلْهُ

رويد Амр маъносидаги феълни исмидир. Зайдга муҳлат бергин.

وَهَيْهَاتَ ذَاكَ أَيْ بَعُدَ

هيهات мозий феъл маъносидаги исмдир. Қандай узоқ маъносидадир.

وَفَعَالِ بِمَعْنَى الأَمْرِ مِنَ الثُّلاَثِيِّ قِيَاسٌ كَنَزَالِ بِمَعْنَى اِنْزِلْ

Таржима: Амр маъносидаги فعال вазнидаги исмлар сулосий мужарраддан қиёсийдир. انزل نزال маъносидаги амр кабидир.

وَفَعَالِ مَصْدَرًا مَعْرِفَةً كَفَجَارِ

Таржима: فعال вазнидаги маърифа масдардан маъдул бўлган исмлардир. Масалан الفجره сўзи فجار дан маъдулдир.

وَصِفَةً مِثْلُ يَا فَسَاقِ

Таржима: Ёки у сифат бўлади. يا فساق каби. Яъни, эй фосиқа каби.

مَبْنِيٌّ لِمُشَابَهَتِهِ لَهُ عَدْلاً وَزِنَةً

Таржима: Охирги икки қисмни ҳар бири мабнийдир. Чунки бу иккови ъудул ва вазнда амр маъносидаги فعال га ўхшашлиги бордир.

وَعَلَمًا لِلأَعْيَانِ مُؤَنَّثًا كَقَطَامِ وَغَلابِ

Таржима: Яна فعال ақсомларидан яна бир қисмдирки, муаннаснинг зоти аламдир. Масалан قطام ва غلاب каби.

وَمَبْنِيٌّ فِي الْحِجَازِ وَمُعْرَبٌ فِي بَيْ تَمِيْمٍ

Таржима: قطام ва غلاب аҳли ҳижоз мазҳабида мабнийдир. Бани Тамим қабиласида эса мўърабдир.

إِلاَّ مَا كَانَ فِي آخِرِهِ رَاءٌ نَحْوُ خَضَارِ

Таржима: Фақат فعال вазнидаги феълнинг исмини охирги ҳарфи (ро راء -) бўлса бани Тамимда ҳам мабний бўлади. خضار каби.